1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа
Download 135.61 Kb.
|
1-ЖН Диншунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- Диншуносликка кириш фанининг объекти ва предмети.
1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа: 1.1. Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари. 1.2. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти. 1.3. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида. 1.4. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари. Таянч сўз ва иборалар: Диншунослик.. Диншуносликка кириш фанининг объекти ва предмети. Методологик тамойиллар. Олимларнинг диншунослик соҳасидаги изланишлари муҳим хулосалар чиқаришга олиб келган: биринчидан, ҳар кдндай дин ижтимоий ҳодиса феномен ҳисобланиб, диний онг ижтимоий онг шаклларидан биридир; иккинчидан, диний тасаввур ва эътикодлар жамият тараққиётининг муайян ижтимоий шароитлари таъсирида турли-туман шакл касб этган; учинчидан, ибтидоий диний тасаввурлардан тортиб жаҳон динларигача бўлган динлар эволюциясини эътироф этиш диншунослик ҳақида тўғри илмий хулоса чиқариш имкониятини беради. Юқоридаги фикрларга асосланиб, “Диншунослик” предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: Диншунослик кишилик жамияти тарихий тараққиётининг муайян босцичида пайдо бўлган барча дин шаклларининг маънавий, ижтимоий, гносеологик ва психологик илдизларини, уларнинг таълимоти ва маросимчилиги, ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ва ижтимоий функцияларини илмий жиҳатдан ўрганувчи фандир. Дунё харитасида мавжуд мамлакат борки, унда яшовчи халқларнинг ўз дини, урф-одатлари ва анъаналари мавжуд. Ана шу қадриятлар халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас. “Диншунослик” фани ана шу муҳим омилни тадқиқ этиб, тарих билан боғлиқ равишда таҳлилий ўрганади. Диншуносликка кириш фанининг объекти ва предмети. “Диншунослик” фани динни ҳар томонлама, холислик ва илмийлик асосида ўрганувчи фандир. Унинг объекти дин билан боғлиқ барча тушунчаларни қамраб олади. Улар диний манбалар, диний таълимотлар, диний оқимлар, мазҳаблар, дин билан боғлиқ тушунча, атама, ҳодиса, ҳиссиёт каби соҳалар ушбу фаннинг объекти ҳисобланади. Бу фаннинг предмети эса айнан динни ўрганишдаги турли ёндашувлар, ўрганишдаги тадқиқот усуллари, холис илмийлик ва объективлик тамойилларидан иборат. Масалан, “ибодатгоҳ” тушунчаси ислом динида “масжид”, христианликда “черков”, яҳудийликда “синагога” сўзлари билан берилса-да, улардаги жамловчи жиҳат – объект ягона, яъни “бино” бўлиб, ундан кўзда тутилган асосий мақсад ибодатдир. Шунинг учун ҳам диншуносликда асосан бу каби ибодатгоҳларнинг диний Диннинг икки йирик таркибий қисми мавжуд бўлиб, улар: диний эътиқод ва диний маросимлардир. Бу икки қисм ўз навбатида бир неча бўлакларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, диншунослик фани уларни алоҳида объект сифатида ўрганади. “Диншунослик” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида миллатларга хос миллий динлар тарихини замонавий илмий концепциялар асосида чуқурроқ ўргатиш. Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, диний қадриятларни тиклаш, диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш йўлида қилинаётган муҳим ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумотларни бериш кўзда тутилган. Мустақиллик даврида миллий ва диний қадриятларнинг халққа қайтарилиши билан бирга жаҳонда мавжуд халқларнинг динлари ҳақида кенг маълумот олиш, уларнинг қадриятларини ўрганиш имконияти юзага келди. Натижада диншунослик фани изчилликда ривожлана бошлади. Бунда аллома аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросни ўрганиш билан бирга шу кунга қадар чет элларда амалга оширилган изланиш ва тадқиқотларнинг натижаларидан унумли фойдаланиш зарурати пайдо бўлди. “Диншунослик” фани динни танқид қилиш ёки кўр-кўрона мақташ мақсадида эмас, балки динни тарихийлик, холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб ўрганади. “Диншунослик” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида билимлар бериш; ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари таълимотлари ҳақида маълумот бериш; диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш; жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш; дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш; миссионерлик ва прозелитизмнинг моҳияти хусусида тушунча бериш; диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантириш; кибермакон ва унда дин омили хусусида маълумот бериш; Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш. “Диншунослик” фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики, у талабаларда ислом ва бошқа динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш, бошқа динларга ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялайди. “Диншунослик фани бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмаси учун қуйидаги муҳим талаб, вазифалар қўйилган: Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, жумладан, ислом дини қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазалар, таъриф ва тавсифларни мазкур фанни ўрганишда назарий асос қилиб олиш; Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ва бошқа қонуний ҳужжатларда дин масаласи юзасидан белгиланган инсон ҳуқуқлари, турли диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билиш; Учинчидан, “Диншунослик” асосий фанлар қаторида ўқитилиши, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсат ўрнатилиши, фуқаролар учун виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши мустақиллик шарофати эканлигини тушуниб етиш; Тўртинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини, фақат ўзининг эмас, балки бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғулари билан ҳисоблашиш лозимлигини, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш, турли норасмий диний мазҳаб ва гуруҳларга жалб этиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлигини, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, мутаассибликка, агрессивликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини чуқур тушуниб етиш; Бешинчидан, “Диншунослик” фанининг бошқа гуманитар фанлар билан бирга ривожланишини назарда тутган ҳолда, ўзи қўлга киритган соҳа ютуқларидан ушбу фанни ўзлаштиришда фойдаланиш. Download 135.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling