1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


Download 135.61 Kb.
bet9/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

Вайса атамаси вис – “уруғ” билан боғлиқ. Яъни, бу тоифадаги одамлар бир вақтнинг ўзида ҳам оилага, ҳам уруққа хизмат қилишган. Парийтар атамасига келсак, бу мардикорлар дегани. Тадқиқотчилар назарида бу тоифадаги одамлар жамиятнинг энг ночор қатламларига мансуб бўлиб, яшаш учун бошқа уруғникида ишлашга мажбур.
Юқорида айтилганлардан ташқари, зардуштийлик жамияти уруғчиликнинг бошқа тоифадаги атамаларини ҳам билишган, масалан, питар “ота”, маатх “она”, пусра “ўғил”, дхутар “қиз” ва ҳоказо. Бу эса оилавий муносабатларнинг чуқур анъанавийлигидан далолат беради.
Бундан ташқари “Авесто”да қуйидаги ижтимоий атамалар: шойтра – “қабила яшайдиган вилоят”, “худу, гава-шайана, гава-шита – “қишлоқ, қишлоқ ҳудуди” учрайди.
Зардуштийлик жамоаси ўзининг барча тўртта босқичида хусусий ва умумий мулкни гайта атамаси билан ифодалаган. Майтана атамаси “уруғ, қабиланинг яшаш жойи” деган маънони англатган.
Занту қабиласи ва ҳудуди зантупати – “қабила қўриқчиси бошлиғи” томонидан бошқарилган. Зантупати бир вақтнинг ўзида дин ва ҳуқуқий масалалар билан шуғулланган. Бу вазифа учун зантума атамаси қўлланилган.
Дахйу атамаси остида зардуштийлик оламида катта ҳудудий бирлик, яъни қабилалар уюшмаси тушунилган. Бундай дахйулар арийлик ва ноарийликка ажратилган, масалан, турлар дахйуси, саклар дахйуси. Бинобарин, зардуштийликнинг шаклланишида дахйу биринчи навбатда этник жамоали ҳудудий-географик тушунчадир.
Маъмурий моҳиятига келсак, дахйу дахйупати деб аталган бошлиқ томонидан бошқарилган, унинг диний ва ҳуқуқий вазифалари дахйума деб аталган. Дахйупати атамаси билан бир қаторда састар – “ҳарбий бошлиқ, ҳудуд ҳокими” атамаси учрайди. Бундан ташқари хшаянт атамаси “ҳоким, бошқарувчи” маъносини англатган. Бир нечта дахйу битта дахйусастга бирлашган. Худди шундай унвон бундай бирлашма ҳокимига берилган. Дахйусасти ҳокимлигини дахйу уюшмаси аъзоларининг кенгаши чеклаган. Бу кенгаш дахйунам ва фратэмадато “бирламчи вилоятлар кенгаши” деб аталган. Дахйусатининг диний бошлиғи заратуштроэтома - “зардуштга жудаям ўхшаган” деб аталган.
Шундай қилиб, зардуштийликнинг тарихий фони ижтимоий институтларнинг мураккаб чатишиб кетишлари билан боғлиқ. Чунки, жамият ибтидоий жамоа муносабатларидан ҳудудий давлат муносабатларига ўтиш даврини бошидан кечирмоқда эди. Бу ўзгаришларнинг барчаси маълум ижтимоий-сиёсий бошқарувни ғоявий асослаш ва ушбу ғоя атрофида маънавий бирлашишни тақозо этарди.
Зардуштийлик тизимидаги энг юқори поғонани Ахурамазда эгаллайди. У эзгу дунёнинг – Хваниратнинг ягона яратувчиси. Бундай ғоя бронза асрида ва темир даврининг бошларида ўтроқ Марказий Осиё муҳитида жамият ҳаёти учун тинч шароит яратиш талабидан вужудга келди. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастлабки давлат шаклланаётган йўлдан кетмоқда эди. Илк зардуштийлик даврида маданий дунёнинг тарқоқ қисмларини бирлаштириш учун ягона ғоя зарур эди. Айни пайтда, “Куч” ғоясига таянган кучли ҳокимиятга ҳам эҳтиёж бор эди. Бундай бирдамлик босқинчилик ва талончиликка, ўтроқ ер эгалари ва кўчманчи чорвадорлар ўртасидаги қонли урушларга қарши муваффақиятли кураш олиб боришдаммуҳим омиллардан бири бўлган. Ана шундай шароитда ягона худо ғояси барча муаммоларни ҳал этиш учун калит эди. Хусусан, Зардушт тарғиботларида шундай дейилади: “О Мазда қачон ўтлоқларга тинчлик ва яхши ҳаёт берадиган Арта (Ҳақиқат) ва ҳокимият (Хшарта) билан Тинчлик (Армаити) келади? Ким бизни қонхўр дуруғвантлардан (Ёлғончилардан) қутқаради?”
Диний нуқтаи назардан бу тарғибот якка худоликни ўрнатишга, қабила ва бошқа маҳаллий культларни инкор этишга қаратилган. Бироқ Марказий Осиё халқларининг қадимий культлари ўз вазифаларини олтита эманация, яъни якка яратувчининг иродасини ифодаловчи шакллардан иборат бўлган Ахурамазда ролида мужассам этдилар. Булар: Вохумана “эзгу фикр”, Аша вахишта “ҳақиқий мавжудлик”, Спента армаити “муқаддас ер ва ундаги осуда ҳаёт”, Хшатра Варйа “адолатли ҳокимият, сайланган ҳукмдор”, Хаурватат “бутлик ва омонлик, соғлик”, Амэрэтат “мангулик”. Бу якка худо Ахурамазда вазифаларининг олти эманацияси – яратувчилик жараёни эзгу ниятларга, яхши фикрларга асосланиши лозим, фақат шундагина яхши ҳаётга умид қилса бўлади, деган умумий ғоя билан узвий боғлиқ. Инсонлар фаровонлигига қаратилган ушбу икки функция ерда амалга оширилиши керак эди, бу мақсадга учинчи функция – Спента Армаити – муқаддас ер ва ундаги осудалик даҳоси сифатида хизмат қилиши зарур. Биринчи учта вазифа ўзаро ҳаракат қилиб, ерда ҳаёт фаровонлигига сабаб бўлган. Дунё барча бойликларга, мол ва одамларга тўлади, бу эса ўз навбатида яхши ниятга асосланган адолатли бошқарувни тақозо этади. Биринчи тўрт функция таъминланса, дунё бус-бутун (яхлит), соғлом ва абадий бўлади.
Зардуштийлик яккахудолик ғоясига асосланса-да, аслида кўп худолик элементларини сақлаб қолган ҳолда дуалистик бўлиб қолди. Бунга сабаб Зардушт таълимотининг мураккаблиги оқибатида унинг умумий номи дэви, дайва (осмон) бўлган турли худоларга сиғинган оташпарастлар томонидан қийинчилик билан қабул этилганлигидир. Зардуштийлик дайв – дэвларни инкор этиб, уларни абстракт ягона худо ғояси билан алмаштирди. Бироқ дунё буткул яхши бўлиб қололмайди. Эзгулик билан ёнма-ён турган ёвузлик сабабларини, ижобий ҳодисалар билан бир қаторда содир бўлаётган салбий ҳолатларни тушунтириш лозим эди. Бундай саволларга жавобан, ёмон мисол тариқасида ёвуз асослар ғояси келиб чиқди. Яхшиликка хизмат қилувчи киши бу мисолдан хулоса чиқариши керак эди. Негаки, Ахурамазда қудратли ҳисобланади. Унинг қўлидан ёвузликни бошиданоқ йўқ қилиш келади, бироқ у бундай қилмайди. У инсонга ёвузлик ва эзгулик орасида танлаш имконини беради.Чунки эътиқод фақат инсон ўз худосига, эзгулик ғоясига охиригача вафодор бўлсагина чин ва ҳақиқий саналади.



Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling