1-мавзу. Диншунослик фанига кириш Режа


-мавзу: Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар муносабатлари


Download 135.61 Kb.
bet3/22
Sana09.06.2023
Hajmi135.61 Kb.
#1474463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1-ЖН Диншунослик

2-мавзу: Ўзбекистонда давлат ва диний ташкилотлар муносабатлари.
Режа:
1. Давлатнинг дин соҳасидаги сиёсати.
2. Давлат ва дин муносабатлари
3. Ўзбекистонда диний конфессиялар фаолияти ва диний бағрикенглик

Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида гап кетар экан, энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили унинг асосини ташкил этишини таъкидлаш зарур. 61-модда Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди. Диннинг давлат ишларидан ажратилганлиги тамойили давлат томонидан диний ташкилотларнинг ички фаолиятига аралашмасликни англатади. Бироқ бу диний ташкилотларнинг фаолиятига қонуннинг дахли йўқ дегани эмас. Диний ташкилотларнинг аъзолари айни пайтда ўз давлатининг фуқаролари ҳам ҳисобланади ва улар Конституциямизнинг 48-моддасига кўра: “... Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”. Диний ташкилотларнинг давлатдан ажратилгани диннинг жамиятдан ажратилганини англатмайди. Маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, миллий қадриятларимизни асрабавайлаш ва халқимизнинг ҳақиқий маънавий сурати ва сийратини белгиловчи фазилатларни ўзида мужассамлаштирган меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёрдам, кексаларга ҳурмат, шарқона одоб-ахлоқ, шарму ҳаё каби энг олий инсоний туйғуларнинг туб моҳиятини англаш ва кўз қорачиғидек эъзозлашда айнан диний ташкилотлар ва дин арбобларининг роли ва ўрни беқиёсдир. Дунёвий тараққиёт йўлидан бораётган ҳар қандай мамлакатда дин ва давлат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим қиррасини дин ва сиёсат орасидаги алоқалар ташкил этади. Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этувчи айрим мамлакатларнинг охирги ўн йилликлардаги тажрибаси “ислом – оламшумул динлар орасидаги энг сиёсийлашган диндир” дея даъво қилаётган олимлар ва сиёсатчиларнинг фикрини тасдиқлаётгандек кўринади. Айрим мутахассислар, ҳатто “ислом – сиёсий ҳаётнинг энг асосий омилларидан биридир, уни – сиёсатдан, сиёсатни эса, ундан ажратиб бўлмайди”, дея хулоса қилмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳеч қайси дин ўзида халқнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча жиҳатларини қамраб олишга даъвогарлик қилмайди. Акс ҳолда у дин бўлмай қолади. Эътироф этиш лозимки, ҳар қандай диний эътиқод каби ислом ҳам барча даврларда, шу жумладан, даҳрийлик кенг тарғиб этилган шўро тузуми замонида ҳам, ижтимоий муносабатлар ва маънавий-руҳий ҳаётга ўз таъсирини ўтказиб турган муҳим омиллардан бири бўлиб қолаверган. Ижтимоий муносабатлар ва маънавийруҳий ҳаётнинг уйғунлиги эса, ҳар қандай жамиятнинг ички сиёсий барқарорлигини белгиловчи асосий омиллардан экани сир эмас. Шу нуқтаи назардан қараганда, дин ва сиёсат ўртасидаги муайян боғлиқликни инкор этиб бўлмайди. Диний омилнинг сиёсийлашуви жамият хавфсизлиги ва барқарорлиги учун таҳдидга айланиб кетиши мумкин. Ушбу ҳолат ҳар қандай диннинг соф эътиқодий масалалар чегарасидан чиқиб, давлат ва жамият қурилиши масалаларига аралашишга уринишдан бошланади.(мустақилликнинг илк босқичида фаоллашган диний гуруҳларнинг сиёсий ва ҳарбийлашган ташкилотлар тузишга қаратилган амалий ҳаракатлари мисолида…). Дунёвий-маърифий давлат ва жамият қурилаётган ҳар қандай мамлакатда диний жараёнлар эволюциясини ўзибўларчиликка ташлаб қўйиб бўлмайди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлини танлаган Ўзбекистонда шўролар давридаги динга бўлган салбий муносабат рад этилиб, фуқароларнинг эътиқод эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди. 18-модда. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаро-лар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. 31-модда. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, шунингдек, харбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади 57-модда.
Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий ислоҳотларнинг устувор жиҳатларини таҳлил қилишда мамлакат аҳолисининг турмуш тарзида муҳим аҳамият касб этувчи дин омили билан боғлиқ бўлган вазиятни ўрганмай туриб уни тушуниш ва таҳлил қилиш ўта мураккаб вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон 2017—2020 йиллар мобайнида дин соҳасида ўзининг янгича муносабатини шакллантирди. Бу соҳада узоқ муддатга мўлжалланган аниқ стратегиясини белгилаб олди. 
Мазкур даврда диний соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда либераллашув жараёни бошланди. Хусусан, давлат томонидан маърифий исломни тарғиб қилиш, диний ташкилотлар фаолият олиб боришини енгиллаштириш, диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга чуқур аҳамият қаратилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳаси алоҳида устувор йўналиш этиб белгиланди.
Шунингдек, юртимизда дин соҳасида туб ўзгаришларга 2017 йил октябрь ойида мустақил Ўзбекистон тарихида илк марта БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонга ташрифи сабаб бўлди. Махсус маърузачи соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо ва тавсиялар берди. А.Шаҳиднинг тавсияларини амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Парламенти томонидан 52 та тадбирни ўз ичига олган “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Фармони қабул қилиниб, унда Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Мазкур фармон билан Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ташкил этилди. Марказга Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний мавзуларга оид адабиётлар, Интернет ва оммавий ахборот воситалари материалларини чуқур таҳлил қилиш, диний-ижтимоий муҳитнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Мазкур Фармон билан диний-маърифий соҳага оид қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш ва бошқа бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга асосан диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган давлат божлари ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди. Шу билан бирга, диний ташкилотларга рўйхатдан ўтказувчи органга ҳисоботлар тақдим қилиш йилига бир марта амалга оширилиши ўрнатилди. Бундан ташқари, агарда диний ташкилот қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган тақдирда унинг фаолияти фақатгина суд тартибида тугатилиши белгиланди.
Йўл харитаси” доирасида “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан Адлия вазирлиги ва Олий суди ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланди.
Йўл харитаси”га асосан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳани ишлаб чиқишда энг аввало халқаро норма ва стандартлар талаблари, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиФуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактБМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги тавсиялари инобатга олинди.
Ушбу Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳамма учун виждон эркинлигини кафолатлаш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, ҳар бир шахснинг диний эътиқоди эркинлигини тўлиқ таъминлаш, шунингдек, динлараро ва миллатлараро тотувликни сақлаш мақсадида ваколатли давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамкорлар билан муҳокама қилинди. Жумладан, АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси С.Браунбэк офиси билан келишувга асосан 2020 йил мобайнида қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида маслаҳатлашувлар ва мамлакат тарихида диний соҳада илк бор Парламент эшитуви ўтказилди. Тадбирларда БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси, АҚШ Давлат департаменти ва бошқа хорижий ҳамкорлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар, диний ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур тадбирларда хорижий ҳамкорларга Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги соҳасида амалга оширилган ишлар, қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ), Венеция комиссияси ҳамда АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси, Бригам Янг университети мутахассисларининг тавсиялари асосида, қолаверса, бутун дунёда содир бўлаётган ҳақиқий ҳолат ҳамда кўп асрлик тарихий ва диний қадриятлар асосида лойиҳа қайта кўриб чиқилди.



Download 135.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling