1-мавзу. Эконометрик моделлаштириш асослари
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матнлари 1-4 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Эконометрик моделлаштириш босқичлари. Таянч иборалар: Модел, моделлаштириш, иқтисодий модель, иқтисодий-математик модел, моддий модел, aбстракт модел.
1-МАВЗУ. ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ 1.1. Иқтисодиётда моделлаштириш асослари 1.2. Иқтисодиётда моделларнинг таснифи. 1.3. Эконометрик моделлаштириш босқичлари. Таянч иборалар: Модел, моделлаштириш, иқтисодий модель, иқтисодий-математик модел, моддий модел, aбстракт модел. 1.1. Иқтисодиётда моделлаштириш асослари Замонавий иқтисодиѐт фани ва амалиѐти амалий математика ютуқларидан тобора кенгроқ фойдаланмоқда, уларни илмий тадқиқотлар қуролидан мураккаб хўжалик масалаларини самарали ҳал килишнинг муҳим воситасига айлантирмоқда. Замонавий иқтисодиѐт назарияси ҳам микро-, ҳам макродаражада табиий, зарурий элемент сифатида математик моделлар ва усулларни ўз ичига олади. Математикадан иқтисодиѐтда фойдаланиш иқтисодий ўзгарувчилар ва объектларнинг энг муҳим, аҳамиятли боғланишларини ажратишга ва формал тасвирлашга, иқтисодиѐт назариясининг қоидалари, тушунчалари ва хулосаларини аниқ ва лўнда баѐн қилишга имкон беради. Бунда моделлар ва моделлаштириш муҳим ўрин тутади. Модель — бу шундай моддий ѐки хаѐлан тасаввур қилинадиган объектки, қайсики тадқиқот жараѐнида ҳақиқий объектнинг ўрнини шундай босадики, уни бевосита ўрганиш ҳақиқий объект ҳақида янги билимлар беради. Моделларни қуришда тадқиқ қилинаѐтган ҳодисани белгиловчи муҳим омиллар аниқланади ва қўйилган масалани ечиш учун муҳим бўлмаган қисмлар чиқариб ташланади. Бир томондан, моделлар осон ўрганиладиган бўлиши керак, шунинг учун улар жуда мураккаб бўлмаслиги керак — бинобарин, улар албатта фақат соддалаштирилган нусхалар бўлади. Бироқ, иккинчи томондан, моделларни ўрганишдан олинган хулосаларни ҳақиқий объектларга ҳам қўллаш лозим, демак, модель ўрганилаѐтган ҳақиқий объектнинг муҳим томонларини акс эттириши керак. Моделлаштириш деганда моделларни қуриш, ўрганиш ва қўллаш жараѐни тушунилади. Моделлаштириш жараѐни қуйидаги уч элементни ўз ичига олади: 1) субъект (тадқиқотчи); 2) тадқиқот объекти; 3) ўрганувчи субъект билан ўрганилаѐтган объектнинг муносабатларини воситаловчи модель. Илмий изланишларда моделлаштириш қадимги замонлардаѐқ қўлланила бошланди ва аста-секин илмий билимларнинг қурилиш ва архитектура, астрономия, физика, химия, биология ва ниҳоят, ижтимоий фанлар каби тобора янги соҳаларини қамраб ола бошлади. Биринчи математик моделлар Ф.Кенэ (1758 й., иқтисодий жадвал), А.Смит (классик макроиқтисодий модель), Д.Рикардо (халқаро савдо модели) томонидан ишлатилган. XX аср замонавий фаннинг амалда барча соҳаларида моделлаштириш усулига катта муваффақиятлар ва обрў-эътибор келтирди. Турли иқтисодий ҳодисаларни ўрганиш учун уларнинг иқтисодий моделлар деб аталувчи соддалаштирилган формал тасвирларидан фойдаланилади. Истеъмол танлови моделлари, фирма моделлари, иқтисодий ўсиш моделлари, товар ва молия бозорларидаги мувозанат моделлари ва бошқа кўп моделлар иқтисодий моделларга мисол бўлади. Иқтисодиётда математик модель — бу иқтисодий объектлар ѐки жараѐнларни таҳлил қилиш ѐки бошқариш мақсадида уларнинг математик тасвирланиши, яъни иқтисодий масаланинг математик ѐзуви. Иқтисодий объектнинг математик модели — бу унинг функциялар, тенгламалар, тенгсизликлар, мантиқий муносабатлар, графиклар мажмуаси кўринишидаги акс эттирилиши. Бундай акс эттириш ўрганилаѐтган объект элементларининг муносабатлари тўпламини модель элементларининг шунга ўхшаш муносабатларига бирлаштиради. Иқтисодий-математик моделлларни амалиѐтда қўллаш усуллари иқтисодий- математик усуллар деб аталади. Иқтисодий-математик усуллар (ИМУ) иқтисодиѐтни ўрганиш учун бирлаштирилган иқтисодий ва математик фанларнинг уюшмасидир. Бу тушунча фанга ХХ асрнинг 60-йилларида академик В.С.Немчинов томонидан киритилган бўлиб ИМУ иқтисодиѐт, математика ва кибернетиканинг туташишида ҳосил бўлган. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling