1 мавзу: Экспериментал психология фани тарихи


Download 26.47 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi26.47 Kb.
#1223814
Bog'liq
1 мавзу (7)


1 - мавзу: Экспериментал психология фани тарихи.
Ушбу курсни ўрганиш мутахассиснинг психолог сифатида шаклланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Айрим тадқиқотларга назар ташлаганда, изланувчиларнинг ноилмий, сохта илмий фикр юритиш ва хулосалар қилаётганлиги кўзга ташланади. Ноилмий ва сохта илмий фикрлаш ва хулосалар психологик билимларнинг чекланишига ва психологик ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ҳамда уларнинг қонуниятларини аниқлаш имкониятини чеклайди. Демак, экспериментал психология курсини ўрганиш нима учун керак? Психологик тадқиқот методлари тўғрисидаги курсни ўзлаштирмасдан туриб, аниқ ва етарлича илмий асосланган далиллар устида мулоҳаза юрита олинмайди. Шунингдек, тадқиқот методикалари тўғрисидаги ушбу курсни ўрганиш эса психология соҳаларини (социал психология, когнитив психология, тараққиёт психологияси, педагогик ва ёш психологияси, юридиик психология ва бошқаларни) чуқур ва мустаҳкам ўрганиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади.
Америка психология ассоциацияси 1984 йил декабр Принстон университетида ҳар йили ўтказиладиган учинчи кенгаши 22 иштирокчисининг асосий фаолияти ташкилотнинг биринчи Конституциясини тасдиқлашдан иборат бўлган. Бу кичик ҳажмли ҳисобот тарзидаги етти мақоладан иборат ҳужжат эди. Биринчи мақола психология фанининг шаклланишига доир асосий масалаларни қамраб олганлиги билан диққатга сазовор. Бунда ассоциациянинг мақсади, яъни қай тарзда “психологиянинг фан сифатида ривожланганлиги, аъзоликка ҳуқуқи бўлган шахслар бу ишга жалб қилинган”лиги тавсифлашдан иборат бўлган (Кэттелл, 1895, 150 б). Янги ривожланаётган бу соҳанинг илмий мақом олиши яширин бўлган эмас. Ҳақиқатан ҳам XIX аср охири ва XX аср бошларида психология мақоми асосий масалалардан бири бўлган. Баъзилар психология ҳар доим фалсафа таркибида бўлади деб қатъий туришса, баъзилар уни физиология таркибига киритишни уқтирар эди. Психология борасидаги турли қарашларни 1980 йил бошларида Принстон психологи Жеймс Марк Болдуин мисолида яққол тасвирлаш мумкин. У Александр Бейннинг икки томли машҳур психология асарини буюртма қилди ва Болдуинга қарши чиқди. Ҳукуматнинг расмий жавобида бу китоб “ҳеч қандай илмий нуфузга эга эмас”лиги мутахассислар томонидан белгиланганлиги ёзилган эди (О'Donnell, 1985, 132 б).
Бошқаларни ишонтиришнинг (балки, ҳатто ҳукумат “экспертлари”ни ҳам) бир йўли – бу илмий майдонда тан олинган илмий методларни қўллаш ва психологлар биринчи қилган иши физиологлар методологиясини ўзлаштириш (масалан, психофизика ва вақт реакцияси) ёки янги стратегиялар (масалан, психик тестлар ва лабиринтлар)ни яратишни ўз ичига олади. Мазкур мақоланинг мақсади онг ва хулқ-атвор ҳақидаги билим изланишларида илмий методологиянинг эволюциясини ўрганиш ҳисобланади. Мен бу бобни Тадқиқот методологиясининг 4 категорияси асосида шакллантирдим, буларнинг барчаси XIX асрда ўз илдизига эга эди. Бу категориялар қуйидагилар:

  • Ақл ўлчагичи – жездан ясалган психологик ўлчов асбоби;

  • Ичкарига боқиб – ўз-ўзини таҳлил қилиш “анкетаси”ва даври;

  • Шахсий фарқлар баҳоси – психик тест ўтказиш тартиби;

  • Хулқ-атворни кузатиш – қиёсий психология мероси.

Бу категориялар билан боғлиқ бўлган ҳар бир методнинг тавсифидан сўнг, дастлабки психологлар қай тарзда психолог олим бўлиб етишганликларининг қисқача тавсифи билан бобни тугатаман.
Машҳур инглиз олими Ф.Галътон 1884 –1885 йиллар давомида бир неча сериялардан тажрибалар ўтказди. Бунда 5 дан 80 ёшгача бўлган ҳохловчилар арзимаган ҳақ эвазига лабораторияда ўз кучи, реактсия тезлиги; организмнинг хислатларини 17 кўрсаткич бўйича текширишлари эди. Бу кўрсаткичлар қаторига шунингдек, бўйи, оқирлик, опканинг триклик сиқими, калт ва мушт кучи, ҳарфларни эслаб қолиш қобилияти, кўриш ўтктрлиги, рангни фарқлаш каби кўрсаткичлар ҳам киритилди. Тўлиқ дастур бўйича ҳаммаси бўлиб 9337 киши текширилиб чиқилди. Ф.Галътоннинг фикрига кўра, тестни ўказиш экспериментни талаб этади. Шундай қилиб, эксперимент фаннинг ҳақиқий асоси, пойдевори деб қарала бошланди. Бу ҳақида Дж. Кеттелл ҳам таъкидлаб ўтган: қачонки асосидан эксперимент ва ўлчаш, аниқлаш ташкил қилар экан, шундагина психология хақиқий ва аниқ фан бўлиши мумкин. 1890 йилда нашр қилинган илмий ишида у 50 турдаги лаборотория тестларининг рўйхатини келтиради. Ҳозирги кунда уларни тестдан кўра кўпроқ топшириқлар деб аташ тўғрироқ бўлади. бу топшириқлар тестларга қўйиладиган талаблардан фақат иккитасига эга эди: уни қўллаш кўрсатмаси мавжуд ҳамда тадқиқотнинг (лаборотор) илмий характери таъкидланган эди. Бу талабларга кўра лаборотория яхши жихозланиши; тестни ўтказиш вақтида бегоналар бўлмаслиги; барча теширувчиларга бир хилда кўрсатма берилиши, яъни улар нима қилишлари кераклигини яхши ўзлаштириб олишлари лозим эди.
Ф.Галътон ва Дж.Кеттелл дастлабки асарлари нашр этилгач, тест методи ғояси турли мамлакат олимларининг диққатини ўзига тортди. Шу тариқа унинг тарафдорлари ва қарши бўлган олимлар пайдо бўла бошлади. Бу методни қўллаш тарафдорларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Германияда – Г.Мюнстерберг, С.Крепилин, В.Онри, Франтсияда – А.Бине, АЈШда – Дж.Гилберд ва бошқалар. Бу тадқиқотчилар янги турдаги, яъни психологияни амалиёт эхтиёжлари билан боғлашга уринган олимлар эдилар. Бироқ амалий тадқиқотларга интилиш психологияда фандан йироқлашиш деб баҳоланади. Дж. Кеттеллнинг таъкидлашича, у ўзининг дастлабки тестларини лаборотория тадқиқотларида индивидуал фарқларни аниқлаш мақсадида 1885 йилда қўлланган, аммо В. Вундтнинг қаршилиги туфайли уларни нашрдан чиқара олмади.
Янги методлар яратилиши билан бирга бирлаштирилган тестлар қўлланила бошланди. Масалан, ақлни ўрганиш методлари орасида америкалик психолог Д.Векслер (1939, 1955) нинг субтестлари кенг тарқалди. Янги проектив методлар ҳам яратилиб, кенг қўлланила бошланди (амаерикалик психолог Г. Мюрре (1935, 1943) нинг тематик аппертсептсион тести ( ТАТ), немис психологи С. Розентс Вейгнинг фрустратсияга бўлган реактсияни ўрганиш тести ва бошқалар ).
Рус психологиясида диагностик методларидан фойдаланиш ўз тарихига эга. Бунда психодиагностика ривожланишининг икки босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи босқич 20-йилларнинг бошидан 30-йилларнинг ўртасигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда педагогика ва психотехникада тест методлари кенг тарқалди. Бу даврда психологик диагностиканинг ривожланишида М.С. Бернштейн, Л.С. Виготский, П.П. Блонский, С.Г. Геллерштейн, Н.Д. Левитов, Г.И. Россалимо, П.И. Шпилърейн ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Олимлар томонидан илгари сурилган қатор илғор фикрлар кейинчалик ривожлантирилмади, чунки 1936 йилдан кейин бу соҳадаги барча тадқиқотлар тўхтатилди ва психодиагностиканинг кейинги ривожланишига жиддий тўсиқ вужудга келди.
Психодиагностика ривожланишидаги икки босқич 50-60 йилларга тўғри келади. Бу даврда ақлий тараққиётни ўрганишга катта эътибор берилади.
Рус псизхологи томонидан ишлаб чиқилган ақлий тараққиётни сифатий таҳлил қилиш тамойили қатолр вазифаларни ҳал қилишда ўз маҳсулдорлигини намоён қилди ва кўпгина тадқиқотларда ўз аксини топди.
Республикамизда психодиагностиканинг ривожланишига М.Г. Давлетшин, Б.Р. Қодиров, Ғ.Б. Шоумаров, Э.Ғ. Ғозиев, В.А. Токарева, Р.З. Гайнуттдинов каби олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар.
Маълумки, ХIХ аср физика, биология, физиология, химия ва бошқа табиат фанларнинг гуриллаб ўсиши билан характерланади. Фанда пайдо бўлган экспериментал методнинг кенг қўлланилиши фаннинг бундай ўсишига ёрдам берди. ХVIII асрнинг охири ХIХ асрнинг бошларидаёқ психологлар ўртасида психик ходисаларни ўрганишда экспериментни тадбиқ қилиш мумкин эмасмикан деган масала майдонга чиқди.Бу масала буйича философ И.Кант ўз фикрини айтди. Унинг фикрича, психологияда экспериментнинг бўлиши мумкин эмас, уларга математикани тадбиқ қилиш мумкин эмас. Психик ходисаларни ўлчашнинг мумкинлиги, бинобарин, психологияда экспериметнинг бўлиши мумкинлиги хақида немис психологи И. Гербарт (1776-1841 й.) ижобий фикр айтган. У «психологияда математикани тадбиқ этиш мумкин ва зарурлиги хакида» шундай деган: «Менинг текширишларим амалда фақат психологиянинг ўзи билан чекланиб қолмасдан, балки физикага ва умуман табиат фанларига ҳам қисман алоқадордир».
Гербартнинг фикрича, асосий психик элемент тасаввурдир, қолган барча проcесслар – хиссиёт, ирода, тасаввурлар комбинаcиясидан ва муносабатларидан иборатдир. Рухий холатлар доимо ўзгариш проcессида бўлади. Тасаввурларнинг бу доимий ўзгариш ва алмашиш проcессида маълум даражада доимийлик, қонуният бор. Бу доимийликнинг миқдор томонини ўлчаш мумкин. Шунинг учун ҳам , Гербартнинг фикрича, психологияга математикани тадбиқ қилиш мумкин.
Гербарт, гарчан психологияда экспериментдан фойдаланишнинг зарурлиги ва фойдалилигини исботлаган бўлса ҳам, лекин унинг ўзи бу методдан фойдаланмаган.
Психологияда экспериментни татбиқ қилиш буйича дастлабки ишларни физиолог Вебер (1796-1878 й.) ва физик Фехнер (1801-1887 й.)лар амалга оширдилар. Вебер ва Фехнерларнинг мақсади ташқи таъсиротлар (физик омиллар) ва уларнинг мувофиқи – сезгиларнинг ўзаро муносабатлари сохасидаги қонуниятларни топишдан иборат эди. Фехнер экспериментал методлар асосида сезгиларнинг ортиб бориши билан уларни кузгатувчи таъсиротлар ўртасидаги қиёсий муносабатни аниқлаб, сезги қўзғаткич логарифмасига пропорcионалдир деган психо-физик қонунни кашф этди. Вебер ва Фехнерлар ўтказган тажрибалар «Психофизика» деган алохида фаннинг пайдо булишига олиб келди.
Вебер ва Фехнер ишларининг аҳам ияти, асосан, шундан иборатки, улар биринчи бўлиб психологияни, табиат фанлари сингари, экспериментал фанга айлантириш мумкин эканлигини исботладилар. Шу вақтгача фақат кузатиш, асосан, ўз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келинаётган психология энди аниқ фанлардаги объектив методдан фойдалана бошлайди.
В. Вундтэкспериментал психология тараққиётида айниқса немис физиологи ва психологи Вилгелм Вундт (1832-1920 й.)нинг ишлари катта аҳам иятга эга бўлди. Вундтгача фақат ички тажрибадан ва оз-ўзини кузатишдан фойдаланиб келган психология фақатгина тасвирий фан эди. Вундт эксперимент ва ўлчаш методларини зарур деб топиб, психологияни изоҳли фанга айлантиришни мақсад қилиб қуйди.
Вундт психология учун классик методлар бўлиб қолган бир қанча методларни, яъни кузгатиш методи, ифодалаш методи ва реакcия методларини кашф этди ҳам да ривожлантирди. Вундт 1879 йили Лейпсигда биринчи экспериментал психология лабораториясини ташкил қилди. Орадан куп вақт ўтмасдан (1881 й.) у Берлин университети хузурида экспериментал психология институтини ташкил қилди. Вундт шуғулланган масалалардан бири уша вақтда астрономлар томонидан очилган диққатни бир вақтда иккита хар хил кузгаткичга тўплаш мумкин эмаслиги хақидаги масала эди. Бу ходисани аниқлаш учун Вундт (лаборатория ташкил қилингунга қадар) 1861 йилда алохида маятник иш уйлаб чиқарди (Вундт маятниги). Бу маятник градусларга бўлинган ёй атрофида харакатланади ва хар бир маълум вақтдан кейин шингирлайди. Бу психологик элементлар учун кашф этилган биринчи асбоб эди. Илмий (изохли) психологияни оёққа тургизиш учун Вундт қўшимча восита сифатида ёндош фанлар, айниқса физиология, астрономия, этнография, тарих, мифология ва бошқа фанлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш заруриятини илгари сурди. Лейпcиг лабораторияси ва институтидан намуна олиб, Германиянинг бошқа университетли шахарларида ҳам , шунингдек бошқа мамлакатларда ҳам , жумладан Франcия, Англия ва Америкада лаборатория ҳам да институтлар ташкил қилинди. ХIХ асрнинг охирида Россияда ҳам бир қанча экспериментал психология лабораториялари ташкил қилинди: Москвада Токарский, Қозонда Бехтерев, Одессада Н.Н.Лангерлар томонидан шундай лабораториялар очилди. 1911 йил Москва университети хузурида, махсус қурилган бинода профессор Челпанов рахбарлигида экспериментал психология институти ташкил қилинди. Хозирги вақтда бу институт РФ Педагогика фанлари академияси системасига киради. Профессор А. Ф. Лазурский (1874-1917 й.) томонидан экспериментал методнинг алохида тури – табиий экспериментал ишлаб чиқарилган.
Экспериментнинг бу туридан бизда болалар психологиясини ўрганишда, педагогика масалаларини, айниқса, таълим психологияси масалаларини ишлаб чиқаришда кенг ва унумли фойдаланилмоқда.
Экспериментал методнинг татбиқ қилиниши психология фани тараққиётига жуда унумли таъсир кўрсатди. Бу метод ёрдамида оддий кузатиш ёки ўз-ўзини кузатиш йўли билан аниқлаш қийин бўлган ёки бутунлай мумкин булмаган кўп маълумотлар аниқланди, айрим психик ходисалар ўртасидаги боғланишлар аниқланган, психик проcесслардаги, айниқса, сезгилар, диққат, идрок, хотира сохасидаги баъзи бир қонуниятлар очилган.
Экспериментал анализ йўли билан мураккаб психик проcесслар (идрок, хотира, тафаккур)нинг алохида компонентлари таркибий қисмлари ажратилган, психик проcессларнинг физиологик ходисалар билан, шунингдек, ташқи физик мухит ҳамда ижтимоий мухит билан бўлган боғланишлари очилган.
Экспериментал текширишларнинг якунлари, шунингдек, экспериментал методнинг усулларидан фойдаланиш практик фаолиятнинг турли сохаларида – ўқув тарбия ишларида, медиcинада, мехнатни ташкил қилиш ва ратсионализатсиялаштиришда, суд ишларида, санъатда жуда кўп фойда келтиради. ХIХ ва айниқса ХХ асрларда психология фақат эмпирик (тажрибага асосланган) фан сифатида тараққий этади. Бу даврда унинг предмети, яъни урганадиган вокелик сохаси кучли равишда кенгайди, бу фаннинг алохида янги сохалари пайдо бўлади ва шаклланади, янги, янада самаралироқ текшириш методлари кашф қилинади. Психологиянинг берган маълумотларидан амалий фаолиятнинг турли сохаларида фойдаланила бошлайди. Айни вақтда, ХIХ ва ХХ асрларда идеализм билан материализм ўртасидаги кураш янада чуқурлашади.
Вундт лабараторияси оригинал изланишларни олиб боргунга қадар, психофизика методологияси эса илк бор Фехнер томонидан стандартлаштирилиб, 20 йилдан буён қўлланилиб келинарди ва психофизика (масалан, Эрнест Вебер)даги дастлабки қарашларни ўрганиш ундан ҳам олдин бошланган эди. Фехнернинг даҳолиги шундаки, 1880-йилларнинг ўрталаридаёқ у физик стимуллар орқали сезгининг сифат ҳолатини миқдор ҳолати билан алоқадорлигини ўлчаб, ундаги ўзгаришларни аниқлашга йўл топди (масалан, сезиларли фарқларнинг психологик тенглиги). Бу методлар орқали у психофизикадаги 2 асосий муаммони ҳар томонлама ўрганишда фойдаланди: фош этиш муаммоси ва тафовут муаммоси. Дастлабки муаммо қанча стимулларнинг ҳозирда жуда кам сезилиши муаммоси билан боғлиқ бўлса, иккинчи муаммо икки стимулдаги сезилмас тафовутларнинг қандай фарқланиши муаммоси билан боғланади.
XIX аср сўнггида психофизик изланишлар Фехнернинг методологияларини такомиллаштиришни мақсад қилди ва бу методлар сезги сифатлари классификатсияси ёки Вебер қонунидек тажрибага оид алоқалардаги чекланишлар тестини аниқлаш учун хизмат қилди. Масалан, Фуллертон ва Кеттелл (1892) мактабига кўра, оддий психофизик масала синовдан ўтказилди – икки обект оғирлигининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида хулосалар чиқариш ва ўзгармас стимулли психофизик методда ижобий томонга ўзгариш берувчи кичик ўзгаришларни таклиф қилди. Фуллертон ва Кеттелл шуни аниқлашдики, одамлар икки нарса оғирлигини солиштиришда улар “оғирроқ” ва “ёрқинроқ” каби хулосалардан кўра “тенг” деган хулоса чиқаришни маъқул топганлар. Тадқиқотчилар улар дастлаб берган хулосалари, яъни “тенг” хулосаларини беришгач, уларнинг фикрларини ўзгартиришга, яъни нарсаларнинг қайси бири яхшироқ эканлигини аниқлашга ундаганлар. Бу ундаш орқали оғирликни солиштиришда ўзгармас стимулли методда аниқланганда иштирокчилар фақат “ёрқинроқ” ёки “оғирроқ” деган хулосага келишлари зарур деб тавсия беришган, шу тариқа, “тенг” деб хулоса чиқариш камаяди.
1890 йиллар давомида Корнелл лабораториясида Э.Б.Титченер томонидан психофизика методологиясидан фойдаланиб, белгининг сифати муҳим фаолият эканлиги айтилди. Титченер миллати Британия, бироқ немис темпераменти вакили, инсонлар онгли тафаккур тажрибасига асосан асосий элементлар айнанлаштирилади, деб ўзининг фикрини асослайди. Ҳар қандай вақтда 2 стимулдаги ўзгармас фарқликлар аниқланади ва у онгда айнанлаштирилади, деган фикрига ишонади. Бунда рангларни фарқлашни тажриба қилади, масалан, Титченер иштирокчилардан (ёки кузатувчилардан) энг кичик ранглар орасидаги турли диапазондаги ўзгаришлар, тўқ рангга, оч рангга кираётгани ҳақидаги хулосаларни сўрайди. Бу жараёнда Титченер (1896) минглаб яққол намоён бўлувчи сенсор сифатларни ҳисоблади.
Тадқиқотда фойдаланилган психофизиологик методларнинг якуний мисолларидан бири кўплаб америкалик тадқиқотчилар томонидан муҳим нуқта сифатида қаралди. Вундт (немис) ва Титченер (руҳан немис)ни бир-бирига таққослаганда, ҳар иккиси ҳам лабаратория ишига асосий тадқиқот иши сифатида ёндашдилар, америкалик тадқиқотчилар амалий (прагматик) тажрибаларда бўлиб, жуда кичик аломатларни ҳам пайқай олдилар. Бунга ёрқин мисол Эдмунд Сандфорнинг докторлик диссертатсияси бўлиб, у 1880 йиллар охирига келиб, Г.Станлей Холлдан кейин Жонс Ҳопкинс даражасига эришган ва 1890 йилларда Кларк университети лабараториясига раҳбарлик (Гудвин, 1987) қилган. Санфорднинг лойиҳаси “кичик ҳарфларнинг нисбий аниқлиги”ни аниқлашда психофизик методдан фойдаланди. (402 б). Унинг кашфиёти шунда эдики, Санфорд ҳар бир 26 ҳарфни “табиий бўлмаган изчилликда” намойиш этди (404 б; буни ҳозирги кунда биз тенглаштириш, баробарлаштириш деб биламиз). Унинг натижалари мураккаблаштирилди, бироқ у турли масофада турган товушларни айнанлаштириш ёки чалкаштириши мумкин деган хулосаси эътиборга моликлигича қолди. Масалан, кенг унлилар (масалан, о унлиси) тор унлиларга нисбатан (масалан, и унлиси) анча тушунарлироқ ва бир-бирига ўхшаш ҳарфлар орасида кўпинча шундай чалкашлик кузатилади (масалан, э ва о унлилари). Ҳозирги билдирилган фикрлардан америкалик тадқиқотчилар яширин имконият, яъни потенсиални топдилар, натижада бу ёзув машинашининг ихтиро қилинишига сабаб бўлди.
Download 26.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling