1 мавзу. Эстетиканинг предмети, тадқиқот доираси, аҳамияти ва вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet3/37
Sana13.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1355202
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
нафосат фалсафаси

Эстетика ва руҳшунослик. Эстетика руҳшунослик (психология) билан ҳам мустаҳкам алоқада. Маълумки, инсоннинг руҳий ҳаётини ўрганар экан, руҳшунослик ҳиссиётлар масаласига катта ўрин беради. Гўзалликни, санъат асарини яратиш ва идрок этиш ҳам маълум маънода ҳиссиётлар билан боғлиқ. Масалан, оддий харсанг тош кишида алоҳида бир ҳиссий таассурот уйғотмайди. Лекин тошга ҳайкалтарош қўл урганидан сўнг, ундан ҳаёт нафаси, инсоний ҳиссиётлар уфура бошлайди. Гап бунда тошга одам қиёфаси берилганида эмас, балки шу қиёфага бир лаҳзалик инсоний туйғуларнинг жамланганидадир. Бошқачароқ қилиб айтганда, ижодкор тошга ўзи томошабинга етказишни мақсад қилиб қўйган ҳиссиётларнинг суратини чизади ва оддий тошни ҳақиқий санъат асарига айлантиради. Агар ижодкор - ҳайкалтарош ана шу ҳиссиётларни ўзи мўлжаллаган даражада томошабинга етказа олса ва томошабинда ўша ҳиссиётларга ё айнан, ё монанд туйғулар уйғота олса, мазкур ҳайкал ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. Нафосатшунослик ҳайкалтарошдан ҳайкалга, ҳайкалдан томошабинга ўша ҳиссиётларнинг қай даражада ўтган-ўтмаганлигини, яъни, бадиий қиёфа қанчалик пухта яратилганлигини ўрганади ва шу асосда асарни баҳолайди. Руҳшунослик эса ана шу хиссиётларнинг ўзини ўрганади. Бундан ташқари, руҳшунослик асар ғоясидан тортиб, то бадиий асар – эстетик қадрият вужудга келгунга қадар бўлган ижодкорнинг ҳиссиётлар оламини тадқиқ этади. Албатта, бундай тадқиқ ва таҳлиллар, ўрганишлар алоҳида-алоҳида, мухтор ҳолда эмас, балки иккала фаннинг бир – бири билан ҳамкорлиги, бирининг иккинчиси ҳудудига ўтиб туриши воситасида рўй беради. Шу боис руҳшуносликка ҳам, нафосатшуносликка ҳам тенг алоқадор бўлган санъат руҳшунослиги ва бадиий ижод руҳшунослиги деб аталган йўналишлар мавжуд.
Эстетика ва социология. Бугунги кунда эстетиканинг социология (ижтимоийшунослик) билан алоқадорлиги жуда ҳам муҳим. Маълумки, ҳар бир санъат асари алоҳида инсон шахсига эътибор қилгани ҳолда, жамиятни ижтимоий муносабатлар тизими сифатида бадиий тадқиқ этади. Ҳатто инсон ва жамият бевосита акс этмаган манзара жанридаги асарда ҳам ижтимоийлик жамият аъзоси – муаллиф қарашларининг билвосита инъикоси бўлмиш услубда ўзини кўрсатади. Зеро асар муаллифи ҳеч қачон ўзи мансуб жамиятдан четда «томошабин» бўлиб туролмайди. Шунингдек, йирик асарлар социологик тадқиқотлар учун ўзига хос материал бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, социология жамият билан санъатнинг ўзаро алоқаларини, санъатнинг ижтимоий вазифаларини ўрганади; санъаткорнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, ўқувчи ва томошабинларнинг ижтимоий-демографик ҳолатларини тадқиқ этади; шахс ижтимоийлашувида санъаткор ва санъат асарининг аҳамиятини таҳлил қилади. Бу муаммоларни атрофлича ўрганиш учун махсус санъат социологияси соҳаси ҳам мавжуд. Айни замонда, муайян санъат асарлари, жанрлари ва турларининг жамиятдаги мавқеини аниқлаб берувчи махсус социологик сўров усуллари ҳам мавжудки, улар шубҳасиз, санъат тараққиётига, эстетиканинг санъат соҳасида тўғри йўналиш танлашига кўмаклашади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling