Фалсафанинг жамиятдаги аҳамияти - фалсфа инсоният тарихий тараққиёти давомида яратилган маънавий маданиятнинг бир қисми бўлиб, инсоннинг ўзи ва борлиқ тўғрисидаги бир бутун дунёқараши тизимидан иборатдир. Фалсафа инсон муаммосини ўзининг асосий ўрганиш мавзуси ҳисоблаб, унинг ўзига, борлиққа муносабатини фалсафанинг бош масаласи деб қарайди. Шу сабабли унинг асосий мақсади ҳам инсон манфаатларига хизмат қилишдан иборатдир.
Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан, илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди.
Жаҳон ҳамжамияти ИИИ минг йилликнинг бошланишини, биосфера ҳолати ва ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар ўртасида, шунингдек, жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар билан бир қаторда фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқмоқда. Шу муносабат билан файласуфлар, аввало, ер юзида таълимнинг ҳолати ва ривожланиш даражасидан қаттиқ ташвишда эканликларини билдирмоқдалар. Кўпгина файласуфлар фикрига кўра, ҳозирги муаммоларнинг аксарияти замирида айнан қониқарсиз таълим ва лозим даражадаги тарбиянинг йўқлиги ётади. Ўзбекстон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қуйидаги таклифларни билдириб ўтган. “БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюсиясини қабул қилиш,
Бу ҳужжатнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат”1. Бу муаммоларни ечишда фалсафа ҳам ўз ролини ўйнаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |