1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 88.86 Kb.
bet2/13
Sana07.04.2023
Hajmi88.86 Kb.
#1337511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1.ФАлсафа предмети мавзу

Дунёқараш тушунчаси. ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир. Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади.
Дунёқараш ижтимоий-тарихий шаклларга эга. Ҳар бир даврнинг, ҳар бир авлоднинг, ҳар бир ижтимоий гуруҳнинг, ҳар бир кишининг ўзига хос дунёқараши мавжуд. Дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда мифология, дин, фалсафа, фан, сиёсат, ҳуқуқ, санъат ва ахлоқ ва шу каби ижтимоий-маънавий ҳодисалар синтезлашган ҳолда инъикос этади.Дунёқараш инсоннинг дунёни ва ўзини маълум маънода англаши, тушуниши, билиши ва баҳолаш усули бўлиши жиҳатдан унинг ҳар қандай моддий ва маънавий фаолиятида ўз ифодасини топади.
Жамият тараққиёти билан инсоннинг амалий ва назарий билиш фаолияти ҳам ривожланиб боради. Дунёқраш оддий , кундалик онг ҳолатидан тортиб, дунёни инсоннинг ўзига хос нисбатан мураккаброқ ва чуқурроқ билиш ва тушунишларига оид мифологик, диний ва фалсафий дунёқарашларга томон ривожланиб боради.
Мифологик дунёқараш. “Миф” тушунчаси юнонча “мйтҳос» сўзидан келиб чиққан бўлиб, афсона, ривоят деган маънони англатади. Мифологик дунёқараш инсоният тарихининг дастлабки босқичларига хос бўлиб, одамлар хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини тартибга солиш функсиясини бажарган.Мифологик дунёқараш инсоннинг дунёни тушунишининг ўзига хос оддий усули сифатида пайдо бўлган.Мифологик дунёқараш воқеликнинг ҳаёлий инъикоси сифатида асосан қадимги давр кишилари учун характерлидир. Бу дунёқараш ўз ифодасини кўпроқ қадимги даврларда яратилган нақлларда, ривоят ва афсоналарда топган.Қадимги кишилар бу афсона ва ривоятларда табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини умумлаштириб, уларни ҳаёлий шаклларда тасвирлаганлар.Мифологик дунёқарашда ҳамма нарса ва ҳодисалар бир-бирининг иштирокчиси сифатида ифодаланади. Табиат кучларини ҳиссий қиёфаларда алоҳида жонли вужудлар кўринишида жонлантириб тасвирланади. Мифологик дунёқараш ифодаланган ривоятлар ва афсоналар ўз мавзулари жиҳатдан турли тумандир. Уларнинг баъзилари дунёнинг пайдо бўлиши, унинг тузилиши, табиат ва жамият ҳодисаларининг юз бериши, дунёнинг бошқарилиши, ундаги предметлар ва ҳодисаларнинг ўзаро муносабатларига оид бўлса, иккинчи хиллари эса инсоннинг пайдо бўлиши, унинг яшаши, ҳаёти, инсоннинг дунёдаги ўрни, унинг ишлари, табиат кучлари билан олиб борган курашлари, инсоннинг маънавий камолот сари интилишлари, инсоннинг ўлими ва шу кабиларга бағишлангандир. Бу дунёқараш қадимги кишиларнинг ўзларича ўша даврга хос дунёни тушуниш, идрок қилиш, уни изоҳлаш ва баҳолаш сифатида турли вазифаларни бажарган.Мифологик дунёқарашнинг хусусияти шуки, унда ҳамма нарса ва ҳодисалар бир-бирининг иштирокчиси сифатида тасвирланади. Бунинг натижасида бир хил буюмларнинг сифатларини иккинчи хил буюмларга бемалол кўчириш мумкин бўлади. Мифологик дунёқарашда табиат кучлари алоҳида жонли вужудлар кўринишида жонлантириб тасвирланади.Мифологияда бир хил нарсаларнинг хоссалари иккинчи хил нарсаларга бемалол кўчирилганглиги сабабли, у хаёлотга кенг йўл очиб беради.Унда тасвирланган образлар ҳар қандай ўзгаришлар қилиши ва жасоратлар кўрсатиши мумкин.
Ҳар бир халқда ўзининг тарихий ўтмишига оид жуда кўп ривоятлар ва афсоналар мавжуд. Уларда бу халқнинг ижтимоий ҳаёти, турмуш ва тафаккур тарзлари, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий-маънавий муносабатлари хаёлий тарзда акс эттирилади, улар афсонавий қаҳрамонлар қиёфасида ёвуз кучларга қарши кураш олиб борадилар.Бундай ривоятлар ва афсоналар дастлабки пайтларда халқ оғзаки ижоди намуналарида, кейинчалик ёзувнинг пайдо бўлиши билан тараққий этган халқларда ўзига хос адабий-бадиий асарларда ўз ифодасини топади.

Download 88.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling