1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 88.86 Kb.
bet3/13
Sana07.04.2023
Hajmi88.86 Kb.
#1337511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1.ФАлсафа предмети мавзу

Диний дунёқараш дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир («дин» сўзи арабчадан таржимада «еътиқод», «ишонч», «ишонмоқ» деган маъноларни англатади). Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмотсиялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40–60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлсада, умуман олганда, у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан, миф таъсирида инсоннинг мавҳум фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган. Диний дунёқарашнинг муҳим жиҳатларини диний туйғу, диний ақидаларга ишониш, сиғиниш, диний эътиқод ва шу кабилар ташкил қилади.
Дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб,унда эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради.
Диннинг асосий функсиялари. Миф билан таққослаганда, дин функсиялари мураккаброқдир. Дин функсиялари орасида қуйидагиларни фарқлаш мумкин:
дунёқарашни шакллантириш функсияси бутун борлиқ қачон ва нима учун пайдо бўлган ва бунда ғайритабиий кучнинг роли қандай намоён бўлган,деган саволларга жавоб беради;
коммуникатив функсияси мулоқот ва шахслараро алоқаларнинг муайян типини таъминлайди, жамиятнинг жипслашуви ва яхлитлигига кўмаклашади;
тартибга солиш функсияси одамлар хулқ-атворини тартибга солувчи тегишли меъёрлар ва қоидаларни белгилайди;
компенсаторлик функсияси этишмаётган ахборот, диққат-еътибор, ғамхўрлик ўрнини тўлдиради, ҳаёт маъноси, истиқболлар ва шу кабиларнинг йўқлигини сездирмайди, яъни инсоннинг кундалик ҳаётда қондирилмаган эҳтиёжлари ўрнини тўлдиради.
Диннинг асосий илдизлари. Дин қонуний ҳодиса сифатида вужудга келган бўлиб, у инсоннинг ғайритабиий нарсалар ва ҳодисаларга бўлган эътиқодини тўйинтирувчи чуқур илдизларга эгадир.
Диннинг психологик илдизи, аввало, инсон табиатида мавжуд бўлиб, у инсон интеллектининг ривожланиш даражаси ва танқидий фикрлаш қобилиятидан қатъи назар, нафақат тушуниш, англаш, балки эътиқод қилиш истаги ва ҳаттоки эҳтиёжининг ҳамиша намоён бўлишидир.
Диннинг гносеологик илдизлари оқилона билим нуқтаи назаридан дунё ўз ранг-баранглигида инсонга чексиз мураккаб бўлиб туюлишида намоён бўлади.
Диннинг ижтимоий илдизлари жамиятда доимо мавжуд бўлган тенгсизлик, қашшоқлик ва адолатсизликни, одамлар қанча уринмасин ўзгартира ёки энга олмаганлиги билан боғлиқ. Адолатсизлик ва фоний дунёнинг номукаммаллиги туйғуси чорасизлик ва умидсизликни юзага келтиради, сўнгги зикр этилган туйғулар осонгина у дунёда ҳаётнинг мавжудлигига бўлган ишончга айланади. Ваҳоланки, ҳар қандай дин ҳақиқий ҳаёт у дунёдадир, деб ўргатади. Муаммолар, қийинчиликларга дуч келган ва реал ҳаётда ўзига таянч топа олмаган инсон ғайритабиий кучларга умид боғлаб, нариги дунёга мурожаат этади. Уларга эътиқод қилиб, одамзод таскин, тасалли топади ва охир-оқибатда тақдирга тан беради.
Диннинг сиёсий илдизлари турли сиёсий кучларнинг диндан ўз майда-чуйда манфаатларида фойдаланиш имконияти ва шу тариқа уни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаши орқали, унинг жамиятдаги роли ва таъсирини кучайтиришида намоён бўлади. Шу маънода дин ва сиёсат ўртасида ҳам узвий ва доимий алоқа мавжуд.

Download 88.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling