1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Диний эътиқодларнинг тарихий шакллари
Download 88.86 Kb.
|
1.ФАлсафа предмети мавзу
Диний эътиқодларнинг тарихий шакллари. Инсоният тарихига кўп сонлй турли-туман динлар маълум. Хусусан, маданият ва билимлар даражаси жуда паст бўлган инсон ўзига қудратли, ёт ва сирли бўлиб туюлган табиатнинг фавқулодда кучларига қаршилик кўрсата олмаган ибтидоий жамоа даврида диннинг анча содда шакллари: фетишизм, анимизм, тотемизм, магия ва бошқалар юзага келган.
Фетишизм – у ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. Бундай предмет илоҳийлаштирилади, сиғиниш ва топиниш объектига айланади. Анимизм (лот. «анима» – «жон») – нафақат одамлар, балки ҳайвонлар, предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам руҳ, жон бошқариб туришига ишонишдир.Анимизм нуқтаи назаридан бутун дунё руҳли ва жонли. Тотемизм негизини муайян одамлар гуруҳининг тотем, яъни сиғиниш объекти саналган аждод деб эълон қилинадиган у ёки бу ҳайвон, ўсимлик, предмет билан умумий келиб чиқишига бўлган ишонч ташкил этади. Зеро, тотем мазкур жамоа ёки уруғнинг қудратли ҳомийси, ҳимоячиси ҳисобланади, уни озиқ-овқат ва шу кабилар билан таъминлайди (Ҳиндистонда Хонумон маймуни, сигир,Австралияда кенгуру, турли қабилаларда у ёки бу илоҳий предмет). Магия (юнон. «магеиа» – «сеҳргарлик») ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, расм-русумлар, ўзига хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш мумкинлигига бўлган ишонч ётади. Диннинг ушбу қадимги шакллари кейинги диний эътиқодлар негизини ташкил этди ва политеизм (кўпхудолик)да ҳам, монотеизм (яккахудолик)да ҳам у ёки бу даражада ўз аксини топди. Улар ҳозирда ҳам қисман мустақил ҳолда мавжуддир. Милоддан аввалги ВИИ–ВИ асрларга келиб, асосан, миф ва дин таъсирида одамлар дунёқараши нафақат кенгайди, балки анча мураккаблашди. У мавҳум назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан профессионал даражада шуғулланиш имконини берди. Шундай қилиб, тахминан 2500 минг йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шак ли – фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит эвропа ва Осиёда деярли бир вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради. Фалсафа Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва Қадимги Юнонистонда тахминан бир вақтда, аввало, дунёни оқилона англаш усули сифатида вужудга келди. Бу вақтга келиб миф ва дин ўзларининг тайёр ва узил-кесил жавоблари билан инсоннинг билимга нисбатан тинимсиз кучайиб бораётган қизиқишини қондира олмади. Шунингдек, улар сезиларли даражада ўсган ва мураккаблашган тажриба ва билимларни умумлаштириш, тизимга солиш ва авлодларга қолдириш вазифасининг ҳам уддасидан чиқолмай қолди Юз берган ўзгаришларнинг яна бир сабаби шундаки, мифология олиш,ривожлантириш ва тушунтириш учун навбатдаги мифлар эмас, балки табиий қонуниятлар ва табиий-сабабий боғланишларга мурожаат қилиш талаб этилган илмий билим куртаклари билан тўқнашди. Пировардида одамлар дунёқарашида нисбатан қисқа вақт ичида туб ўзгаришлар юз берди; унда билим, тафаккур, таҳлилий фикрлаш тобора муҳимроқ рол ўйнай бошлади, улар сиртдан олинган ахборотни сезгилар ва эмотсиялар даражасида идрок этишга асосланган ҳар хил эътиқодларни четга чиқариб қўйди. Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам муносабати, умрнинг мазмуни, ҳаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илоҳиёт, диний эътиқод тушунчалари билан боҚлаб таҳлил қилиш ҳамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг ҳаёт зиддиятларини бартараф қилиш билан борлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти бениҳоят улкан ва у тобора ортиб бормоқда. Download 88.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling