1-мавзу: фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари
Download 88.86 Kb.
|
1.ФАлсафа предмети мавзу
Фалсафий дунёқарашнинг асосий йўналишлари. Дунёқараш тизими ва унга хос нисбатан мустақил йўналишларнинг ҳар бирини фалсафий мулоҳазанинг ойдинлашган (конкретлашган) шакли сифатида қараш мумкин. Фалсафий дунёқараш, содда қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг олам, одам ва борлиққа муносабатини ифодаловчи билимлар тизимидир. Унга инсон борлиқининг моҳияти нуқтаи назаридан ёндашиладиган бўлса, моддий ёки маънавий жиҳатлари нечоҚлик мутлақлаштирилишига қараб, унинг таркибида материалистик ва идеалистик дунёқараш йўналишлари мавжудлигини кўрамиз.
Агар борлиқ ва унинг хоссаларига мавжудлик, боғлиқлик, ўзгариш ва тараққиёт нуқтаи назаридан билдирилган муносабатларни умумлаштирадиган бўлсак, унинг таркибида метафизик ва диалектик, софистик ва синергетик каби қатор дунёқарашлар мавжудлигини кўрамиз. Булар соф назарий-фалсафий масалалар бўлиб, улар тўғрисида «Олам ва одам», «Дунёни фалсафий тушуниш» бўлимларида махсус тўхталиб ўтамиз. Шу билан бирга, унинг яна қуйидаги тамойиллари бор: 1. Фалсафий дунёқараш илмийдир, чунки у нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боҚланиш, алоқадорлик ва муносабатларни кундалик онг даражасидагина эмас, балки назарий онг даражасида ҳам ифодалайди. ҳар қандай фалсафий дунёқараш шакли объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг конкрет муносабатларини акс эттиради. 2. Фалсафий дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди. 3. Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили ҳар қандай дунёқараш шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изоҳланади. Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-равшан ва изчил акс эттиришига путур этади. 4. Фалсафий дунёқарашнинг универсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг мазмунини ташкил қилиши билан сифатланади, яъни ҳар қандай дунёқараш шакли ўзига хос фалсафий хусусиятга эга. 5. Фалсафий дунёқараш мақсадга мавофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос келади. Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс эттиради. 6. Фалсафий дунёқарашнинг Ғоявийлик тамойили, унинг асосида муайян Ғоя ётгани билан ифодаланади. Хусусан, бугунги ўзбек миллий фалсафий дунёқараши миллий мустақиллик, ўзликни англаш, миллатимиз келажагини белгилайдиган истиқлол Ғоясига таяниши билан характерлидир. Фалсафий дунёқараш шу Ғояни эътиқодга айлантириш ва унинг амалга ошиши учун хизмат қилади. 7. Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол режаларини белгилашда қўл келиши билан изоҳланади. Шунингдек, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга. Download 88.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling