1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа
Download 319.37 Kb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) Диний дунёқараш.
1) Мифология (юнонча – метос нақл, ривоят логос фикр таълимот дегани) -
ибтидоий онгда воқеликнинг хаѐлий инъикосидир. Мифологик дунѐқарашда оламнинг келиб чиқиши, тузилиши, табиат ва жамиятнинг турли ҳодиса ва воқеаларини умумлаштириб ҳаѐлий шаклларда тасвирланишидир. Мифология табиат ва ижтимоий турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаѐлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта ишлаб чиққан. Масалан: Гомернинг «Илиада», ҳинд эпоси «Ромаяна», ўзбек халқ эпоси «Алпомиш» ва бошқалар. Булардан халқнинг ўтмишдаги ижтимоий – иқтисодий ва маънавий – ҳаѐти, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, аҳлоқий, диний, сиѐсий қарашлари ва тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу ривоят ва афсоналарда ижтимоий онг шакллари тўла шаклланмаган вақтда уларнинг элементлари ҳақидаги тасаввурлари шаклида ўз ифодасини топган. Мифологик дунѐқараш, биринчидан, муайян халқнинг ѐки жамоанинг қарашлари, иккинчидан, унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган. Учинчидан, унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган. Мифологияга шу нарса хоски, унда ҳамма нарса бир, яхлит, ажралмасдир; табиат нарсалари ва ҳодисалари инсон билан айни бир қонунларга мувофиқ яшайди, инсон билан бир хил сезгилар, истаклар, майлларга эга бўлади. 2) Диний дунёқараш. Дунѐқарашнинг тарихан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ѐтади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунѐқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунѐқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган. Диний дунѐқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайритабиий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди. Download 319.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling