1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари


Download 319.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/12
Sana22.04.2023
Hajmi319.37 Kb.
#1377516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари шундаки, улар: 1) аввало ақлга таянади 
ва оқилона билимни яратишга ҳаракат қилади; 2) ўрганилаѐтган объектлар ва 
ҳодисаларнинг қонунлари ва қонуниятларини аниқлашга қараб мўлжал олади; 3) 
категориялар аппаратини яратади, ўзлари илгари сурган қоидаларни асослайди, уларга 
далил-исбот келтиради ва яхлит тизимларни яратишга ҳаракат қилади. 
Фалсафа ва фан ўртасидаги фарқ шунда намоён бўладики: 1) фалсафа доим у 
ѐки бу файласуф номи билан боғланади, унинг ғояларига қўшилиши ѐки қўшилмаслик 
масалаларига боғлиқ бўлиши мумкин. Фан эса, ўз моҳиятга кўра жамоа меҳнати 
маҳсулидир; 2) фалсафада (муайян фандан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим 
мавжуд эмас. Бу ерда фикрлар ранг-баранглиги меъѐр саналади. Фанда эса монизм ҳукм 
суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ѐки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар
қонунлар ва категориялар тизимига нисбатан ѐндашувлар бирлиги мавжуд бўлади; 3) 
фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил 
хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, асосан файласуфларнинг субъектив 
фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва 
синалган билимлар олишга ҳаракат қилади; 4) фалсафий билимларни тажрибада синаш 
мумкин эмас; 5) фалсафа аниқ прогноз бера олмайди, яъни у ишончли билимларни 
келажакка татбиқ этишга қодир эмас, зеро унда бундай билимлар йўқ. Айрим файласуф 
фалсафий қарашларнинг муайян тизими ѐрдамида фақат башорат қилиши мумкин, лекин 
у олим каби прогноз қилиш ѐки моделлаштиришга қодир эмас. 
3. Фалсафа – бу нафақат у ёки бу одам дунёқарашининг шакли, балки 
ижтимоий онг шакли, одамлар борлиғи ва билишининг умумий тамойиллари
уларнинг дунёга муносабати акс этувчи, табиат, жамият ва тафаккурнинг энг 
умумий қонунлари кашф этилувчи ва таърифланувчи маънавий фаолиятдир. Яъни 
бу дунѐга ва инсоннинг ундаги ўрнига нисбатан қарашларнинг умумий тизимидир.
Инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ѐки фан жавобларидан 
қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод, ишонч ва 
интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, 
саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети 
ҳисобланади.

Download 319.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling