1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа
Download 319.37 Kb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу. Маъруза матни
Фалсафанинг мавзу соҳаси «дунѐ-инсон» тизими ҳисобланади: а) «дунѐ» тизими,
б) «инсон» тизими ва а) улар ўртасидаги ўзаро муносабат тизими. Бу тизимларнинг ўзи турли даражада тасаввур этилган. «Дунѐ» тушунчасида бир бутун дунѐ, унинг таркибий қисмлари (мегадунѐ, макродунѐ, микродунѐ; анорганик дунѐ, органик дунѐ, ижтимоий дунѐ ва ҳоказолар), улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва ўзаро муносабат тушунилади. «Инсон» тушунчасида алоҳида олинган шахс, турли даражадаги ижтимоий жамоалар, бир бутун жамият тушунилади. Фалсафани «дунѐ» ва «инсон» тизимидаги ҳамма нарса ва «инсон» ни «дунѐ» га бўлган ҳар қандай муносабати қизиқтиравермайди. Фалсафа энг аввало умумийликка, «дунѐ-инсон» тизимидаги универсал муносабатларга йўналган. Буларга онтологик (борлиқ ҳақида), гносеологик (билиш ҳақида), аксиологик (қадриятлар ҳақида) ва праксиологик муносабатлар киради. Бу муносабатларнинг умумийлиги уларнинг зарур тарздалигини билдиради. Инсонлар қаерда ва қандай даврда яшамасинлар, албатта мана шу муносабатлар орқали атроф муҳит билан боғлиқдирлар: улар - шу дунѐнинг маҳсули, улар шу дунѐни ўрганадилар, уни баҳолайдилар ва ўзгартирадилар. Қайси фалсафий муаммо - бош, етакчи муаммо эканлиги файласуфларни ҳамиша қизиқтириб келган. Айрим файласуфлар буни Худони билиш, бошқалари - инсонни билиш, учинчилари - дастлабки борлиқни аниқлаш, тўртинчилари - дунѐнинг қадриятли ўлчови ва ҳоказоларни билишда деб билганлар. Фалсафанинг асосий муаммолари мавжудми, агар мавжуд бўлса, улар нималардан иборат? Барча фалсафий муаммоларни учта асосий гуруҳга тақсимлаш ва қуйидаги саволлар билан ифодалаш мумкин: 1. Дунѐ нима? 2. Инсон нима? 3. Дунѐ билан инсон ўртасидаги муносабатлар нимадан иборат? Агар биз ҳар қандай фалсафий муаммони оладиган бўлсак, у албатта мана шу учта фалсафий масаладан биттасига даҳлдордир. Шундай қилиб, фалсафанинг марказий масаласи бўлган инсоннинг дунѐга муносабати унинг мавзуси ҳамда инсон табиатида мавжуд бўлган дунѐқарашидан келиб чиқади. Бу ерда, «дунѐ-инсон» тизими тўғрисида гапирганда, «дунѐ» ва «инсон» ни уларанинг ўзаро қарама-қарши томонларини қайд этувчи жуда кенг фалсафий тушунча эканлигини назарда тутиш керак. Шу боис мазкур контекстда улар «Мен» ва «Мен – эмас», «субъект» ва «объект», «макрокосмос» ва «микрокосмос», «ички дунѐ» ва «ташқи дунѐ», «руҳ» ва «табиат», «онг» ва «материя», «тафаккур» ва «борлиқ», «ғоявий» ва «моддий» каби турли давр ҳамда ҳар хил фалсафий тизимларда инсоннинг дунѐга нисбатан қарашлари акс эттирилган бўлиб, улар бинар оппозицияларга тенгдир. «Дунѐ» – инсон» муаммосининг мазмуни марказий фалсафий муаммо сифатида у ѐки бу тарихий даврнинг етакчи йўналишлари (тенденциялари) мазмуни билан боғлиқдир. Жамиятда устувор муаммолар ўзгарганида мазкур муаммо мазмунига нисбатан урғу, таъкид ҳам ўзгаради. Бу урғулар у ѐки бу тарихий давр файласуфларининг диққат маркази нимага қаратилганлигининг ифодаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, «дунѐ-инсон» муаммоси у ѐки бу давр фалсафий тафаккури йўналишини (парадигма) ифодалайдиган ўз тарихий шаклларига эга. Шундай қилиб, фалсафа - бу ижтимоий онгнинг ўзига хос шакли, назарий Download 319.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling