1-мавзу: фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли саволларга жавоб беринг
Download 266.95 Kb. Pdf ko'rish
|
1-семинар топшириқлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Кроссвордни ечинг: Энига: 1.
- Бўйига: 2
1-МАВЗУ: ФАЛСАФАНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ, ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ 1. Саволларга жавоб беринг: 2. “Фалсафа” атамасининг маъноси қандай? 3. Фалсафа қандай функцияларини бажаради, уларнинг моҳияти нималардан иборат? 4. Дунёқараш нима, унинг қандай тарихий шакллари мавжуд? 5. Фалсафанинг дунёқарашнинг бошқа тарихий шакллари билан умумий ва ўзига хос хусуситлари қандай? 2. Кроссвордни ечинг: Энига: 1. Бу ёндашув намоёндалари дунёни, нарсалар ва ҳодисалар моҳиятини тўла (ёки ҳатто қисман) билиш амалда мумкин эмас, деб ҳисоблайди. 4. У ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. 6. Дунёқарашнинг тарихан иккинчи шакли.7. Билиш назарияси. 8. Мавжудлик, борлиқ ҳақидаги билим. 12. Дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар. 13. Материалистлар ва идеалистларга ажратади ва бу ҳодисанинг айрим кўриниши сифатида фақат моддий ва маънавий субстанцияларни тенг ҳуқуқли асослар деб ҳисобловчи. 17. Кўпхудолик. 18. Ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, масалан расм-русумлар, ўзига хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш мумкинлигига бўлган ишонч ётади. 19. Инсонннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир. Бўйига: 2. Дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчиларга ажратилади. 3. Ахлоқ ҳақидаги таълимот. 5. Яккахудолик. 9. Фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири. 10. «Sophia» нима? 11. Қадриятлар ҳақидаги таълимот. 14. Бу нафақат у ёки бу одам дунёқарашининг шакли, балки ижтимоий онг шакли, одамлар борлиғи ва билишининг умумий тамойиллари, уларнинг дунёга муносабати акс этувчи, табиат, жамият ва тафаккурнинг энг умумий қонунлари кашф этилувчи ва таърифланувчи маънавий фаолиятдир. Яъни бу дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига нисбатан қарашларнинг умумий тизимидир. 15. Турли халқларнинг дунёнинг келиб чиқиши, табиат ҳодисалари, фантастик мавжудотлар, худолар ва қаҳрамонларнинг ишлари ҳақидаги тасаввурини ифодаловчи муайян тарзда тизимга солинган дунёқарашдир. 16. Нафақат одамлар, балки ҳайвонлар, предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам гўё руҳ, жон бошқариб туришига ишониш. 14 15 5 10 9 12 6 11 16 18 8 19 3 4 13 2 1 7 17 Download 266.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling