1-mavzu: Hamkorlikda, modulli o’qitishni loyihalashtirish. Mashg’ulotnibg qisqacha naqsadi


Download 43.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi43.84 Kb.
#1535720
1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu

2. 
Ҳамкорликда 
ўқуитиш 
технологиясида 
ўқувчиларни 
ҳамкорликда ўқитишни ташкил этишнинг бир неча методлари мавжуд: 
 
а) Командада ўқитиш (Р.Славин) да ўқувчилар тенг сонли иккита 
командага ажаратилади.
Хар иккала команда бир хил топшириқни бажаради. Команда аъзолари 
ўқув топшриқларини ҳамкорликда бажариб, хар бир ўқувчи мавзудан кўзда 
тутилган билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштиришга эътиборни қаратади.
Ўқитувчи командалар учун ўқув топшириқларни мавзу бўйича 
ўқувчиларнинг ўзлаштарган билимларини аниқлаш учун тест саволларини 
тузиб бўлгандан сўнг, мазкур дарснинг боришини лойихалаштириш керак.
Ҳамкорликда ўқитиш технологиясини командда ўқитиш методидан 
фойдаланиб ўтиладиган дарснинг боришини қуйидаги лойихалаш тавсия 
этилади: 
Дарснинг бориши: 
I. Ташкилий қисм. 
II. Ўтган мавзу юзасидан ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш. 
III. Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништириш. 
IV. Янги мавзуни ўрганиш: 
а) ўқувчиларни командага ажратиб бир неча кичик гуруҳларни ташкил 
этиш хамда хар бир команда аъзолари томонидан белгиланган ўқув 
топшириқларини мустақил равишда сифатли бажаришга эришиш; 


б) ўқув материалини яхлит холда ишлаб чиқишни амалга ошириш 
V. Янги мавзу юзасидан командалар ўртасида савол-жавоб, ўқув бахси 
уюштириш. 
VI. Ўқувчилар билимини тест саволлари ёрдмида назарат қилиш ва 
баҳолаш. 
VII. Янги мавзуни қайта ишлаш ва якунлаш. 
VIII. Уйга вазифа бериш. 
б) Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш (Р.Славин, 1986). 
Бу ёндашувда кичик гуруҳлар тўртта ўқувчидан ташкил топади. 
Ўқитувчи аввал мавзуни тушунтиради сўнгра ўқувчиларнинг мустақил 
ишлари ташкил этилади. Ўқувчиларга берилган хар бир ўқув топшириқлари 
тўрт қисмга ажаратилиб ўқувчи топшириқнинг маълум қисмини бажаради. 
Топшириқ якунида хар бир ўқувчи ўзи бажарган қисм юзасидан фикр юритиб, 
ўртоқларини ўқитади, сўнгра гуруҳ аъзолари томонидан топшириқ юзасидан 
умумий хулоса чиқарилади. Ўқитувчи хар бир кичик гуруҳ ахборотни 
тинглайди ва тест саволлари ёрдамида билимларини назорат қилиб баҳолайди. 

Download 43.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling