1-mavzu: Hamkorlikda, modulli o’qitishni loyihalashtirish. Mashg’ulotnibg qisqacha naqsadi
Download 43.84 Kb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- REJA 1.
1-mavzu: Hamkorlikda, modulli o’qitishni loyihalashtirish. Mashg’ulotnibg qisqacha naqsadi: Mаtеmаtikаni o‘qitishdа muаmmоli o‘qitish tехnоlоgiyasi. Mаtеmаtikаni o‘qitishdа hаmkоrlikdа, jаmоаdа va kommandada o‘qitish metodlari bilan tanishtirish. REJA 1. Ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг тавсифи. 2. Ўқувчиларни ҳамкорликда ўқитишни ташкил этиш методлари a) Командада ўқитиш технологияси. b) Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш. v) Ҳамкорликда ўқитишни “зигзаг ёки арра” методи. g) Ҳамкорликда ўқитишнинг “Биргаликда ўқиймиз” методи. д) Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи 1. Ҳамкорликда ўқитиш ғояси турли мамлакатлардаги, жумладан, Америкадаги Ж.Хопкинс унивеситети профессори-Р.Славин (1990), Миннесат университети профессорлари – Р.Жонсон, Д.Жонсон (1987), Калифорния университети профессори – Ж.Арансон (1978), Исроилдаги Тел-Авив университети профессори – Ш.Шарак (1988) томонидан ишлаб чиқилган. Америка олимлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамкорликда ўқитиш, асосан ўқувчиларда ДТС ва фан дастурида қайд этилган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, Исроил ва Европа олимлари томонидан тавсия этилган ҳамкорликда ўқитиш, юқорида қайд этилганидек, кўпроқ ўқувчилар томонидан ўқув материалини қайта ишлаш, лойихалаш фаолиятини ривожлантириш, ўқув бахси ва муназаралар ўтказишни назарда тутади. Мазкур ғоялар бир-бирини тўлдиради, дидактик жихатдан бойитади ва бир-бирини такозо этади. Ҳамкорликда ўқитиш ғояси дидактикада 1970 йилларда пайдо бўлган Ҳамкорликда ўқитиш технологияси Буюк Британия, Канада, Германия Федератив Республикаси, Австралия, Нидерландия, Япония, Исроил мамлакатлари таълим муассасаларида кенг қўланила бошланган. Харкорликда ўқитиш хар бир ўқитувчини кундалик қизғин ақлий мехнатга, ижодий ва мустақил фикр юритишга ўргатиш, шахс сифатида онглилик, мустақилликни тарбиялаш, хар бир ўқувчида шахсий қадр-қиммат туйғусини вужудга келтирш, ўз кучи ва қобиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, таҳсил олишда маъсулият хисини шакллантиришни кўзда тутади. Download 43.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling