1-mavzu: Hamkorlikda, modulli o’qitishni loyihalashtirish. Mashg’ulotnibg qisqacha naqsadi
в) Ҳамкорликда ўқитишни «Зигзак ёки арра» методи ёрдамида
Download 43.84 Kb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu
в) Ҳамкорликда ўқитишни «Зигзак ёки арра» методи ёрдамида
ташкил этиш (Э.Аронсон, 1978). Мазкур методда кичик гуруҳлар 6-8 та ўқувчидан ташкил топади. Дарс давомида ўрганиладиган мавзу мантиқан тугалланган қисм (блок ёки модуль) ларга ажратилади. Хар бир қисм юзасидан ўқувчилар бажариши лозим бўлган ўқув топшириқлари тузилади. Хар бир ўқувчилар гуруҳи мазкур топшириқарнинг биттасини бажаради ва шу қисм бўйича «мутахассис»га айланади. Сўнгра гуруҳлар қайта ташкил этилади. Бу гуруҳларда хар бир қисм (блок ёки қисм) «мутахассиси» бўлиши шарт, мазкур мутахассислар ўзлари эгаллаган билимларни худди «арра» тишлари кеима-кет келганидек навбат билан ўртоқларига баён қилади. Мазкур гуруҳларда ўқув материали мантиқий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади. г) Хакорликда ўқитишнинг «Биргаликда ўқиймиз» методи 1987 йили Миннесота университети профессорлари Д. Жонсон, Р. Жонсонлар томонидан ишлаб чиқилган. Синф ўқувчилари 3-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратилади. Хар бир гуруҳ дарсда бажарилиши лозим бўлган топшириқнинг маълум қисмини бажаради. Гуруҳлар топшириқларни тўлиқ бажариши натижасида ўқув материалинининг яхлит ўзлаштирилишига эришилади. Мазкур методнинг асосий принциплари – командани тақдирлаш, ўқувчиларга индивидуал ёндашиш, муваффақиятларга эришиш учун бир хил имкониятларни вужудга келтириш. д) Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи. 1976 йили Тел-Авив университети профессори Ш.Шаран томонидан ишлаб чиқилган. Бу методда кўпроқ ўқувчиларнинг мустақил ва ижобий ишига эътибор қаратилади. Ўқувчилар алоҳида-алоҳида ёки 6 кишилик кичик гуруҳларда ижодий изланиш олиб борадилар. Ижодий изланиш кичик гуруҳларда ташкил этилганда дарсда ўрганиш лозим бўлган ўқув материали кичик қисмларга ажратилади. Кейин бу қисмлар юзасидан топшириқлар хар бир ўқувчига тақсимланади. Шундай қилиб, хар бир ўқувчи умумий топшириқнинг бажарилишига ўз ҳиссасини қўшади. Кичик гуруҳларда топшириқ юзасидан музокара ўтказилади. Гуруҳ аъзолари биргаликда маъруза тайёрлайди ва синф ўқувчилари ўртасида ўз ижодий изланишлари натижасини эълон қилади. Кичик гуруҳлар ўртасида ўтказилган ўқув бахси, мунозара ўқувчилар жамоасининг ҳамкорликда бажарилган мустақил фаолиятнинг натижаси, якуни сақланади. Ҳамкорликда ишаш натижасида қўлга киритилган муваффақиятлар синф жамоасидаги хар бир ўқувчининг мунтазам ва фаол ақлий мехнат қилишга, кичик гуруҳларни, умуман синф жамоасини жипслаштиришга, аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни яни ва кутилмаган вазиятларда қўлланиб, янги билимларнинг ўзлаштирилишига боғлик бўлади. Юқорида қайд этилган барча методларнинг ўзига хос хусусияти, мақсад ва вазифаларининг умумийлиги, ўқувчиларнинг таҳсил олиш ва мулоқотдаги шахсий маъсулятини тақозо этиши, шунингдек, муваффақият қозонишга бир хил имкониятларнинг мавжудлигидир. Ҳамкорликда ўқитиш негизида мусобақа эмас, балки ҳамкорликда ақлий мехнат қилиб, таҳсил олиш жараёни ётади. Ўқитувчи таълим жараёнида ҳамкорликда ўқитиш методларидан фойдаланиш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширади: → қайси мавзуларни ҳамкорликда ўқитиш методларидан фойдаланиб ўрганишни аниқлайди ва мазкур дасрларни тақвим-режада белгилайди; → ушбу мавзу бўйича ўқувчиларга тавсия этиладиган ўқув топшириқлари ва уларни бажариш юзасидан кўрсатмалар тайёрлайди; → ҳамкорликда ўқитиш методидан фойдаланиб ўтиладиган дарс тури, дарс структураси ва боришни лойихалаштиради; → янги мавзу юзасидан ўқувчилар билимини назорат қилиш учун тест савол-топшириқларини тузади. Download 43.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling