1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш


Download 4.29 Mb.
bet36/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

5.5. Иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш


Халқимиз айтганидек, ускунаси соз кишининг, машаққати оз ишининг. Шундай экан, ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлиги иш жойини ускуналаш ва жиҳозланиш даражасига ҳам боғлиқ. Иш жойини жиҳозлаш деганда, иш жойини асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар, технологик ва ташкилий қурол - асбоб ва жиҳозлар билан тўла, белгиланган ишлаб чиқариш топшириқларини ўз вақтида, самарали ва сифатли қилиб бажариш учун етарли миқдорда таъминлаш тушунилади.
Меҳнатни енгиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш учун иш жойларини ускуналаш ва жиҳозлаш:

  • ишлаб чиқариш операцияларини технологик жараён ва меҳнатни ташкил этиш карталарига мувофиқ жиҳозлашнинг барча зарур элементлари билан таъмин этишга;

  • жиҳозлаш элементларининг технологик операциялар характерига функционал жиҳатдан мос келишига;

  • барча жиҳозлаш элементларидан фойдаланиш тавсифларининг сифатли ва ишончли бўлишига;

  • иш ускуналарини осон ва тез ишлатишга;

  • меҳнатнинг самарали услублари ва усулларини таъминлашга;

  • иш усулларини мумкин қадар жиҳозлардан, машиналардан тўхтатмай фойдаланган ҳолда амалга оширишга;

  • меҳнат жараёнларининг соғлом ва хавфсизлик шароитини таъминлашга;

  • ижрочини жисмоний жиҳатдан оғир келадиган меҳнат операцияларидан имконияти борича халос қилишига;

  • меҳнат жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш кабиларга риоя қилинишига қаратилган бўлиши лозим.

Иш жойларини жиҳозлаш бўйича олиб бориладиган ташкилий ишларда мазкур талабларга риоя қилиниши ишнинг ёки хизматнинг сифати, ижрочининг меҳнат самардорлиги юқори бўлишини таъминлайди.
Иш жойларини ускунлаш ва жиҳозлашнинг моҳиятини аниқлаб олиш учун, авалло, қуйидаги умумий тушунчаларни билиш керак:
1.Ташкилий жиҳозлар. Бунда иш жойида бажариладиган меҳнат операцияларининг узлуксиз давом этишини, самарадорлигини, сифатли ва қулайлигини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий жиҳозлар тушунилади.
2.Технологик асбоб-жиҳозлар. Бунда иш жойидаги шундай зарур технологик операцияларни самарали ва сифатли қилиб бажариш ана шу воситалар ёрдамида таъминланади.
Асосий ускуналарга жиҳозлар, агрегатлар, машиналар (муҳим иш жойидаги), масофадан туриб бошқариш пультлари, автоматик линиялар ва ҳ.к. лар киради. Ускуналар асосан ишлаб чиқариш топшириқларини энг самарали бажаришни таъминлаш нуқтаи назаридан танланади. Бундан ташқари, ускуналар санитария ва гигиена, хавфсизлик техникаси ва эрганомика талабларига ҳам жавоб бериши лозим.
Ёрдамчи ускуналарга транспортёрлар, аравачалар, юк кўтарадиган ҳар хил мосламалар ва иш жойи доирасида кўчириб юришни осонлаштиришга мўлжалланган бошқа асбоблар киради.
Ёрдамчи ускуналар иш қулайлигини, меҳнатнинг тежаб-тергаб сарфланишини таъминлаши, ишчи ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда ортиқча зўр беришига йўл қўймаслиги керак.
Ташкилий асбоб ва жиҳозларга ҳар хил мосламалар, инструментлар, ёрдамчи инструментлар, ёрдамчи материаллар ва ҳужжатлар сақланадиган жиҳозлар, ишлаб чиқариш мебели, сигнал ва алоқа воситалари, иҳота ва сақланиш қурилмалари, ишлаб чиқариш интеръери киради. Ташкилий асбоб-жиҳозлар, ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланилган ҳолда, ўз функционал вазифаларига мувофиқ бўлиши, шу билан бирга тузилиши ва габарити (кўлами) билан эргономик талабларга жавоб бериши, кишининг антропометрик хусусиятларини ҳисобга олиши керак.
Технологик асбоб-жиҳозларга мосламалар ва инструментлар (қирқиш, текшириш, ўлчаш асбоблари ва ёрдамчи қуроллар) киради. Мосламалар тузилиши жиҳатидан ишлаш учун қулай бўлиши, жисмоний кучнинг тежаланишини, меҳнат предметларини ўрнатиш, чиқариш, биркитиш ва бўшатиш осон бўлишини, шовқин ва вибрация бўлмаслигини таъминлаши лозим.
Кўп дастгоҳчи ходимларнинг иш жойлари ёрдамчи ишчиларни чақириб олишга имкон берадиган сигнализация воситалари билан жиҳозланиши керак. Сигнализация қурилмаси хизмат кўрсатадиган иш жойларининг сонига қараб якка (индивидуал) ёки гуруҳли бўлиши мумкин. Кўп дастгоҳли иш шароитида индивидуал сигнализация бўлгани яхши.
Сигнализация-сигнал бериш усулига қараб овозли, визуал ва визуал-овозли бўлади. Масалан, тўқимачилик ишхоналарида шовқин кўп бўлганлиги сабабли, одатда, байроқчалар, рангли доиралар ва сигнал чироқлари ёрдамида визуал сигнализация ишлатилади.
Машиналарда уни бошқараётган ходимга технологик жараён қандай ўтаётгани ҳақида сигнал бериб турадиган мосламалар борлиги, айниқса, кўп жиҳозли ишда машиналарга хизмат кўрсатишни анча осонлаштиради. Ҳозирги титиб-юмшатиш агрегатларидаги қориштириб таъминлагичлар, масалан, ишчига пахта юбориш ёки тўхтатиш кераклигини хабар қиладиган ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган бўлади. Машиналарда уларни тўхтатиш ҳақида хабар берувчи сигнализация борлиги кўп станокчига анча машиналарга хизмат кўрсатганида ҳам маршрут иш услубига нисбатан тўғри келиш танаффусларини анча камайтириб, қоровуллаш услубини ишлатиш имконини беради.
Конструкторлар жиҳозларда уларга ходимлар томонидан хизмат кўрсатишни, уларни таъмирлашни ва созлашни енгиллаштирадиган ҳар хил мосламалар бўлишини назарда тутишлари керак. Машиналарнинг органлари оддий ва қулай тузилган, ортиқча ҳаракат, куч ва юриш талаб этмайдиган қилиб жойлаштирилган бўлиши лозим. Масалан, машинага бир - биридан катта оралиқдаги бир нечта жойда хизмат кўрсатиш талаб қилинадиган бўлса, уни тўхтатиш ёки юргизиб юбориш имконияти ҳам кўп йўл босиб ўтмайдиган бир нечта жойда бўлиши керак. Масалан, ишга тушириш қурилмалари тўқув жиҳозларида пештўсиқ томонда ҳам, орттўсиқ томонда ҳам бўлиши зарур.
Кўп станокчилар хизмат кўрстадиган машиналар, айрим механизмлар синиб қолиши ёки сифатсиз маҳсулот чиқишининг олдини оладиган мослама ва механизмалр билан жиҳозланган бўлиши керак. Айниқса, ходим кўп жиҳозларга хизмат кўрсатганда уларнинг ҳар бирида жараённи узлуксиз кузатиб бора олмайди, шунинг учун фаол кузатиш зарурияти минимумгача камайтирилиши керак. Шу мақсадда, масалан, пилик машиналарида ўз-ўзини тўхтатгичлар ишлатилади. Ёки пилик машиналарида автоматик тўхтатгич бўлмаса, пилик узилганда тайёрланган матоларда чала тўқилиш содир бўлиши ва пиликчининг хизмат кўрсатиш имконияти чекланиб қолиши мумкин.
Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароити иш жараёнларини хавфсизлик техникаси воситалари (тўсиқлари ва ҳ.к.), керакли ёритиш приборлари, вентиляция ва шу кабилар билан жиҳозлашни талаб қилади. Бино ичидаги ҳавонинг тоза бўлиши ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимларнинг саломатлиги учун ҳам, технологик жараённинг нормал ўтиши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Иш жойларида ходимнинг фаолият кўрсатиш жараёнида зўриқишни камайтирадиган мосламалар бўлиши керак. Баландликдаги хом ашёларга ёки машина қисмларига қўл етиши, ортиқча ёки қийин ҳаракатлар қилишни бартараф этиш учун ишловчи оёғи тагига қўйиладиган панжара тагликлар, хом ашёлар қўядиган токчалар ёки жавонлар; ўтириш баландлигини тўғрилаш учун буралиб кўтариладиган стуллар, иш зонаси, кўчма стуллар ёки роликли ўриндиқлар, тирсак қўядиган суянчиқлар ва шу каби мосламалар бўлиши зарур.
Шундай қилиб, иш жойларини энг мукаммал меҳнат воситалари билан қуроллантириш меҳнат унумдорлигини муттасил ўстириб, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириб, маҳсулот ва хизмат сифатини яхшилаб, таннархини пасайтира боришнинг энг муҳим шартларидан биридир.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling