1.2.1-расм
Меҳнат фаолияти ва унга боғлиқ тушунчалар
Меҳнат фаолияти
Меҳнатнинг ашёвий унсурларини ташкил қилиш
Меҳнат муносабатларини ташкил қилиш
Ташкил қилиш
Тизимни тузиш ва такомиллаштириш (ташкил қилиш динамикаси)
Тизимнинг амал қилиши, тизим мониторинги
Тизим
(статик ҳолда)
Персонал меҳнат тақсимоти, фаолият соҳаларини турлаш
Тизим ичидаги ва тизимлараро кооперация алоқаларини ва ўзаро мувофиқликни йўлга қўйиш
Меҳнат тақсимоти ва коперацияси
Иш жойларини ташкил қилиш
Меҳнат жамоасини ташкил қилиш
Ташкилий таркиб
Корхонани ташкил қилиш
2) Маънавий - психологик асослар - бу меҳнат фаолиятини ташкил қилишда ишлаб чиқариш муносабатларида томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва уларнинг шаклланиш жараёни билан юзага келади (бунда ёлланма ишловчилар ўртасидаги ўзаро муносабат, раҳбар ёки корхона эгаси билан ёлланма ишловчи ўртасидаги муносабат ёки жамоа ўртасидаги ўзаро муносабатлар).
3) Иқтисодий асослар эса, меҳнат фаолиятини ташкил қилишнинг асосини ташкил этади. Бунда меҳнат фаолиятини ташкил қилиш мезонлари (яъни шахснинг моддий манфаатдорлиги, бу ерда меҳнат фаолиятидан қониқиш даражаси кўзда тутилади).
4) Ижтимоий-психологик асослари. Меҳнат фаолиятини мазмуни - ҳар бир бир жамоадаги ижтимоий-психологик муҳит, яъни жамоадаги ҳар бир ишловчининг рухий кайфияти, ишловчилар орасидаги ўзаро муносабатлар (бевосита ва билвосита) орқали шаклланади. (1.2.2-расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |