1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet14/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

аффилирланган (қўшилган) — филиал, шўъба корхона шаклида йирикроқ турдош бош корхона таркибида фаолият кўрсатадиган фирмалар;
брокер — тижорат мақсадини кўзлайдиган ва мижоз топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан воситачи сифатида фаолият юритадиган фирмалар;
венчур — кичик ва ўрта инвестицион фирмалар ҳисобланиб, илмий таркиблар ва муҳандислик ишланмаларини амалга оширади;
инвестицион — инвестициялаш ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни ўтказадиган фирмалар;
инжиниринг — муҳандислик маслаҳати кўрсатишга ихтисослашган фирмалар;
инновацион — янги технологияларни яратиш учун барпо этиладиган фирмалар;
консалтинг — маслаҳат хизмати кўрсатишга ихтисосдашган фирмалар;
ишлаб чиқариш фирмалари — аниқ бир маҳсулот тайёрлашга ихтисослашган бўлади;
савдо фирмалари — савдо-сотиқ билан шуғулланади;
риэлтор фирмалари — кўчмас мулк соҳасидаги амалларга ихтисослашган бўлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча соҳаларида 250 мингдан ортиқ фирмалар фаолият кўрсатмоқца.
Холдинг (инглизча „holding" — „эгалик” сўзидан) асосий фаолияти корхоналар акцияларини ўз тасарруфига олиш орқали уларнинг ишини назорат қилиш ва бошқаришдан иборат бўлган компания, бош корхона. Холдинг таркибида асосий корхона ёки шўъба корхона, ёхуд бир неча шўъба корхоналар мавжуд бўлади. Холдинг компаниясининг ўзи ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмаслиги ҳам мумкин. Лекин, кўп ҳолларда холдинг компаниялар акцияларни бошқариш билан бир қаторда, молия-кредит, савдо, транспорт ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланадилар. Холдинг бошқа корхоналар акцияларининг пакетларига эгалик қилиш орқали назоратидаги корхоналарнинг директорлар кенгаши бошқаруви ва бошқа раҳбар органларига ўзи таклиф этадиган номзодлар сайланишини таъминлаш имконига эга бўлади. Ўзбекистонда „Файз” (мебель саноати), „Ўзқишлоқхўжаликхолдинг”, „Ўзмевасабзавотузумсаноат” каби холдинг компаниялар фаолият кўрсатмоқда.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling