Акциядорлик жамияти. Ўзбекистон Республикасининг „Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига кўра: „Низом жамғармаси жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб ҳисобланади”.
Акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи бошқаради.
Акциядорлар умумий йиғилиши мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:
жамият Низомига қўшимчалар киритиш, янги таҳрирдаги Низомни тасдиқлаш;
жамиятни кайта ташкил этиш ва тугатиш;
жамият кузатув кенгашининг таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугаллаш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп микдорини белгилаш;
Низом жамғармасини кўпайтириш ва камайтириш, ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)ни сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
йиллик бизнес режаларини, ҳисоботларни, бухгалтерия балансларини тасдикдаш, фойда ва зарарларни тақсимлаш.
Жамият кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорлар умумий йиғилишларини чақириш, улар учун кун тартибини тасдиқлаш;
облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилаш;
жамиятнинг шўъба ва тобе филиалларини ташкил этиш, ваколатхоналарини очиш.
Акциядорлик жамиятининг кундалик фаолиятига раҳбарлик якка — бошчилик асосида — ижроия орган (бош директор) ёки коллегиал орган (дирекция, бошқарув) томонидан амалга оширилади.
3 .4- расм. Акциядорлик жамиятини бошқариш ташкилий тузилмаси.
Ўзбекистон Республикасида бозор инфратузилмаларини шакллантириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, бошқарув, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар бошқарувини такомиллаштириш жараёнида компания, фирма, концерн, корпорация, холдинг ҳамда бошқа хўжалик бирлашма ва уюшмалари ташкил топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |