1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
Компания (французча „ compagnie " сўзидан) — иқтисодий фаолият (ишлаб чиқариш, савдо, воситачилик, молия, суғурта ва бошқалар) олиб бориш учун уюшган юридик ва жисмоний шахслар, тадбиркорлар бирлашмасидир. Компания дейилганда бирлашмалар, ширкатлар, хўжалик жамиятлари, фирмалар, корпорациялар, яъни турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларга эга бўлган корхоналар тушунилади.
Қуйида 3.5-расмда „Ўзқурилиш материаллари" акционерлик компаниясининг бошқарув ташкилий тузилмаси кўрсатилган: Концерн („сопсеrп" — „иштирок", „манфаат" сўзидан) манфаатлар, шартномалар, капитал, ҳамкорлиқдаги фаолиятда иштирок умумийлиги асосида бирлашган корхоналарнинг йирик бирлашмасидир. Аксарият ҳолларда, корхоналарнинг бундай гуруҳлари шу корхоналар акцияларининг асосий қисмини ўз қўлида тўплаган бош корхона (холдинг) атрофида бирлашади. Концерн таркибига турли (саноат, транспорт, савдо, банк соҳаси) тармокдарга тегишли, айрим ҳолларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида жойлашган ўнлаб ва юзлаб корхоналар ихтиёрий асосларда кирадилар. Амалда концерн таркибидаги корхоналар илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш тараққиёти, шунингдек, инвестиция, молия, ташқи иқтисодий фаолият, корхоналарга хизмат кўрсатишни ташкил этиш соҳасидаги вазифаларни молиялаштириш асосида фаолият кўрсатади. Тармоқ, тармоқлараро концернлар ҳам бўлади.'Бир корхона фақат бир концернга кира олади. Бозор иқтисодиёти шароитларида Ўзбекистонда моддий ва ишлаб чиқариш тармоқ вазирликлари ўрнида йирик концернлар („Ўзкимёсаноат", „Ўздавмашконцерн” ва бошқалар) ташкил қилинди. Корпорация (лотинча „compagnie" — „бирлашма”, „ҳамжамият” сўзидан) бирон-бир фаолият учун уюшган акциядорлар жамияти. Ҳозир бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда хўжаликнинг барча тармоқларида асосий мавқега эга. Корпорациялар асосан бир хил маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиради. Инвестиция капиталини марказлашувига ёрдам беради. Илмий-техника тараққиёти, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлайди. Корпорациялар мулк эгалиги маъносига кўра давлат, хусусий, қўшма (аралаш); тармоқлар бўйича эса саноат, қишлоқ хўжалиги, алоқа ва бошқаларга бўлинади. Фирма (итальянча „firma” — „имзо” сўзидан) корхона, компания ва тижорат ташкилотларининг умумий номи. Ходимлар сони, мулк шакли, ҳуқуқий ҳолат ва бошқаларга кўра хилма-хил фирмалар мавжуд. Фирмаларда банд бўлгандар сони 2 — 3 кишидан 20 — 30 мингтагача бўлиши мумкин.Фирмаларнинг қуйидаги турлари фарқланади: Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling