1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Меҳнат жараёнини ташкил этишнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар


Download 4.29 Mb.
bet9/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

3.Меҳнат жараёнини ташкил этишнинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар.


4.Ходимнинг меҳнат салоҳияти тушунчаси, ходимнинг жисмоний ва интелектуал салоҳияти.
3-мавзу: Корхона ходимлари ва уларнинг таркиби.
1.Корхоналар ва уларнинг турлари.
2. Корхона ходимлари, уларнинг таркиби ва туркумланиши.
3.Корхона ходимларинг тузилмаси.
4.Турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарда ходимлар меҳнатини ташкил этиш.
5.Ходимлар меҳнатини ташкил этишнинг хориж тажрибалари.
3.1. Корхоналар ва уларнинг турлари
Ўзбекистон Республикасининг „Корхоналар тўғрисидаги Қонунига мувофиқ: „Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик хуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулотни ишлаб чиқарадиган, сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларининг ҳуқуклилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона деб аталади”.
Корхона фаолияти мақсадлари ўз маҳсулотлари ишлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжларни қондириш, шу асосда меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳамда корхона мулк эгаси манфаатларини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг „Мулкчилик тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига биноан корхонанинг қуйидаги турлари фарқланади:

  • жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар;

  • ширкат (жамоа) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари, хўжалик жамиятлари ва ширкатларига, жамоат ташкилотларига қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа шаклларига асосланган корхоналар;

  • аралаш мулкка асосланган давлатлараро ва қўшма корхоналар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклига мансуб тўлиқ ёки ҳиссадор йўсинда иштирок этишга асосланган бошқа корхоналар.

Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхона ишчилар сонига қараб кичик ёки йирик корхоналарга бўлинади.
Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналар ихтиёрийлик асосида фаолиятни мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, тегишли давлат идоралари ва бошқа идораларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда умумий манфаатларни идора этиш мақсадида хўжалик уюшмаларига: концернларга, консорциумларга ҳамда тармоқ тамойиллари, ҳудудий ёки бошқа тамойиллар асосида ўзга бирлашмаларга уюшишлари мумкин.
Корхона ўз низомига мувофиқ бошқарилади. Корхона бошқарув тузилмаси, шакли ва услубларини мустақил аниқлайди, штатларини белгилайди.
Мулкдор ёки хўжаликни юритиш ҳуқуқи субъекти корхонани бевосита ёхуд у ваколат берган идоралар орқали бошқаради. Улар бу ҳуқуқларни корхона кенгашига ёки корхона низомида кўзда тутилган ҳамда мулкдор ва меҳнат жамоаси манфаатларини идора этадиган бошқа идорага топшириши мумкин.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling