1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet11/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Хўжалик ширкати. Ўзбекистон Республикасининг „Хўжалик Ширкатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ: „Муассисларнинг (иштирокчиларнинг) улушларига (ҳиссаларига) бўлинган Низом жамғармасига (устав капиталига) эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик ширкати ҳисобланади, бундай ширкатда муассислар (иштирокчилар) ёки улардан айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар”.
Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат ёки коммандит ширкат тарзида тузилади. Иштирокчилари (тўлиқ шериклари) ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ, ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳолда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат деб ҳисобланади.
Ширкат фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат деб аталади.
Хўжалик ширкатини олий бошқарув органи ширкат иштироқчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. Умумий йиғилиш ваколатларига қуйидагилар киради:

  • ширкат фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

  • ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

  • таъсис шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

  • ширкат фойдасини (зарарини) унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш;

  • ширкат Низом жамғармасини (устав капиталини) кўпайти-риш ва камайтириш;

  • йиллик ҳисоботларни ва бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;

  • ширкатнинг ҳар бир иштирокчиси ширкат номидан иш юри-тишга ҳакдидир.

Ширкат ишлари унинг иштирокчилари томонидан биргаликда юритилса ҳар бир битимни амалга ошириш учун ширкат барча иштирокчиларнинг розилиги талаб этилади. Ширкат ишларини юритиш унинг иштирокчилари томонидан улардан бири ёки айримларига топширилса, қолган иштирокчига ширкат номидан битимларни амалга ошириш учун ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган иштирокчи (иштирокчилар) дан ишончнома олиниши керак.


3 .3- расм. Хўжалик ширкатини бошқариш ташкилий тузилмаси.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling