1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet19/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Кичик бизнес субъектларига:

  • якка тартибдаги тадбиркорлар;

  • ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши, савдо, хизмат кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

  • саноат соҳасида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан қирқ киши, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида — кўпи билан йигирма киши, фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳа сининг бошқа соҳаларида кўпи билан ўн киши бўлган кичик корхоналар киради.

Хусусий корхонани унинг эгаси корхонанинг раҳбари сифатида якка ўзи бошқаради. Мулкдор корхона номидан ишончномасиз иш кўра олади, пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақлари очади, штатларни тасдиклайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруклар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Хусусий корхона мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • хусусий корхона низомига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

  • хусусий корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлагандан сўнг қолган фойдадан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш.

Хусусий корхона мулкдорлари ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига ёзма қарор билан юкланиши мумкин. Бунда у муваққат раҳбарнинг хусусий корхона мол-мулкини тасарруф этишга оид ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.
Турли сабабларга кўра (вафот этганлиги, муомалага лаёқатсизлиги ва ҳоказолар), мулкдор хусусий корхона раҳбари вазифасини бажариши мумкин бўлмай қолса, хусусий корхонани бошқариш фуқаролик қонун ҳужжатларига ва хусусий корхона низомига мувофиқ амалга оширилади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling