1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet27/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Ихтисослашган бригадалар бир хил касбдаги ёки бир хил ихтисосдаги ишловчилардан ташкил топади. Лекин уларнинг малака даражаси ҳар хил бўлиб, бир хил технологик операцияларни ёки хизматларни бажарадилар. Меҳнат қисман механизациялашган, ходимларнинг ихтисослари тор ва меҳнат тақсимоти кенг қўлланилган ишлаб чиқаришларда ёки хизмат кўрсатишларда ихтисослаштирилган бригадалар кўп самара беради. Масалан, тўқимачилик саноати корхоналарида тўқув жиҳозларини таъмирловчилар бригадаси бир касбдаги, лекин малакаси (разряд) ҳар хил ходимлардан иборат бўлади.
Комплекс бригадалар турли хил касб ва турли хил ихтисосдаги ходимлардан иборат бўлиб, улар хилма-хил вазифаларни бажаради. Чунончи, тўқимачилик корхонасида мокили тўқув машиналаридаги уста ёрдамчисининг бригадасида тўқувчилар, найчаловчилар, гоҳида арқон узувчи (отрившица) бўлади. Комплекс бригада – бутун ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини бажарувчи ижрочи жамоадир. Комплекс бригададаги меҳнат ихтисослаштирилган бригададагига қараганда самарали ва қизиқарлироқ. Комплекс бригадалар ходимларининг ҳаммаси ёки бир қисми бир-бирини алмаштира олиш тартиби асосида ташкил этилади. Чунки комплекс бригадаларда ёндош касбларни ўрганиш, касбларни ўриндошлаш, ўзаро ёрдам ва ўзаро ўрин алмашиниш, келишиб ишлаш ва ҳ.к. лар учун қулай шароит яратилади. Шунинг учун ҳам комплекс бригадада иш вақтидан яхшироқ фойдаланилади, ишнинг айрим элементларини бажариш жараёнида келишувчанлик туфайли вақт беҳуда ўтиши камаяди, шунингдек, иш жараёнларида оператив уйғунликни таъминлаш, барча ижрочиларнинг аниқ ва текис ишлашини ташкил этиш учун ҳамма имкониятлар мавжуд бўлади.
Комплекс ишлаб чиқариш бригадаларининг уч хил шакли мавжуд.
1) Меҳнат тўла тақсимланган комплекс бригада. Бунда ҳар бир ходим доимо бир хил ишни бажаради. Масалан, чилангар пайвандлаш иши билан шуғулланади, аммо вақти-вақти билан бўладиган технологик ёки ташкилий танаффусларда бўш қолган ишчи бошқа ўртоқларига ёрдамлашади, чунки бу бригадада иш ҳақи жамоа (бутун бригада) қилган иш натижаларига қараб тўланади, шунинг учун ҳам ҳар бир ишчи умумий натижанинг юқори бўлишидан манфаатдор бўлади.
2) Меҳнат қисман тақсим қилинган комплекс бригада. Бунда ишчи ўз ихтисосига доир амалларни бажариш билан бирга яна иккинчи касбни ҳам ўзлаштиради.
3) Меҳнат тақсим қилинмаган комплекс бригада. Бунда бригада аъзоларининг ҳар бири ишда бошқасини алмаштиради ва топшириқ доирасидаги ҳар қандай ишни ёки хизматни ҳам бажаради.
Бажарилган ишлар ҳисоби юритиладиган даврга қараб ишлаб чиқариш бригадалари сменали ва бир кеча-кундузли (сквозной) бригадаларга ажратилади. Бир неча смена бир агрегатдан (масалан, экскаватордан, автоматик линиядан) фойдаланганида, ишлаб чиқариш амаллари смена вақтида, шунингдек, қилинган ишнинг смена бўйича ҳисобини олиб бориш қийин бўлган тақдирда бир кеча- кундузли бригадалар тузилади.
Тажриба шуни кўрсатадики, меҳнатни ташкил этишнинг бригада шаклида пировард натижага қараб иш ҳақи тўланиши, иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлиши билан бирга, ходимларда коллективчилик руҳини, ўзаро биродарона ёрдам муносабатини тарбиялайди.
Бригадаларнинг характери ва вазифаларидан қатъи назар, бригада таркиби турғунлиги иш самарадорлигининг муҳим шарти бўлади. Ишчиларни бир бригада жамоасидан иккинчисига ўтказавериш маъсулиятсизлик туғдиради, ишдаги тартиб ва ўзаро ёрдам жараёнини бузади, бригадирни бригада аъзоларининг ўзига хос хусусиятига қараб, уларнинг ҳар бирига раҳбарлик қилишдан маҳрум этади.
Бригада аъзоларнинг сонини тўғри аниқлаш асбоб-ускуналарнинг, жиҳозларнинг бекор тўриб қолиш вақтини камайтиришга катта ёрдам беради. Аъзолари кўп бўлган бригада жиҳознинг бекор тўришини тезроқ бартараф қилади, аммо бригаданинг бекор қолган ишчилари, уларнинг бекор туриб қолиш вақтлари кўпайиб, меҳнат самарадорлиги пасаяди. Иш вақтининг бундай бекор кетиши, биринчидан, бригада аъзоларининг ишни баравар бошлай олмаслигига (ишни бошлаш ва уни тугатиш вақти бир хил бўлмайди) боғлиқ бўлса, иккинчидан, бригада аъзолари сони кўпайганда ишни бажариш муддати камаймаслиги мумкин.
Демак, бригада аъзолари сонини аниқлашда бунинг асбоб-ускуналар ва меҳнат унумдорлигига қандай таъсир этишини ҳисобга олиб, ҳар томонлама ва чуқур, биринчи навбатда, иқтисодий томондан асослаш талаб қилинади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳам жамоа шаклида бўлган тақдирдагина меҳнатни ташкил этишнинг жамоа шаклидаги афзаликлари руёбга чиқиши мумкин. Шундагина бригада ичида ўзаро ёрдам бериш, кўмаклашиш ва ўзаро алмашланиш, касбларни ўриндошлаш, ёндош касблар бўйича ишлашни, хизмат кўрсатишни ўрганиш, ўзлаштиришни кенгроқ жорий қилиш, айрим сабаблар билан ишда қатнашмаётган бригада аъзосининг ишини ёки хизматини ўзаро тақсимлаш ва ниҳоят, меҳнатнинг янада мазмундор бўлишига эришиш имконияти туғилади.
Социологлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқтисодотлар шуни кўрсатадики, меҳнатни ташкил этишнинг бригада шакли жорий бўлган участкаларда ишлаб чиқариш фаолиятидан қаноат ҳосил қилган ходимлар салмоғи якка тартибдаги меҳнат шакли ҳукм сурган участкалардагидан кўра анча юқори (текширилган ходимларнинг қарийб 82 фоизи). Меҳнат якка тартибда ташкил этилган участкаларда меҳнат фаолиятидан қаноат ҳосил қилган ишчилар 56-60% ни ташкил этади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling