1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


-жадвал Бир хил иш усулларининг такрорланиш тезлигига кўра меҳнатнинг зерикарлилик даражаси


Download 4.29 Mb.
bet24/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

1-жадвал
Бир хил иш усулларининг такрорланиш тезлигига кўра меҳнатнинг зерикарлилик даражаси

Бир иш куни давомидаги зерикарлилик улуши иш вақти фондининг 75 % идан зиёд бўлганда меҳнат зерикарлилигининг тавсифи

Бир хил усулларнинг соатига такрорланиш сони

Нормал (кам зерикарли)

180 гача

I тоифа (кўпроқ зерикарли)

181-300

II тоифа (кўп зерикарли)

301-600

III тоифа (жуда кўп зерикарли)

600 дан ортиқ

Муайян шароитда ҳаддан ташқари ихтисослаштириш меҳнат унумдорлигини шу қадар ўстириб юборадики, бундай ҳолатга эътиборсизлик билан қараш ярамайди. Бу, жумладан, узлуксиз-поток ишлаб чиқаришга тааллуқлидир. Бундай ҳолларда зерикарлиликнинг салбий оқибатларини бартараф этиш учун меҳнат психологияси ишлаб чиқадиган махсус чоралар кўрилиши керак. Масалан, ходимларни вақти-вақти билан бир операциядан (иш туридан) иккинчисига ўтказиб туриш, функционал музика эшиттириш, иш куни давомида конвейернинг ҳаракат тезлигини ўзгартириб туриш ана шундай чоралардан бўлиб, бунинг натижасида меҳнат ритми ўзгаради-да, инсон организмида тез, фойдали ўзгариш юз бериб, бунда одамнинг мияси ҳам иштирок этади.


Функционал меҳнат тақсимотининг учинчи – иқтисодий камчилиги шундай иборатки, муайян шароитда меҳнат ва ускуналар унумдорлиги, маҳсулот сифати ташкилий сабабларга кўра пасайиб кетиши мумкин. Чунончи, кўп жиҳозларда ишлашда у ёқ-бу ёққа бориб-келиш вақти мажбуран кўпаяди. Агар жиҳозларга комплекс хизмат кўрсатишда йигирувчи ўз зонасини бир марта айланганининг ўзида узилган ипларни улаб, пиликли ғалтакларни ўрнатиб, зарурат бўлган жойлардаги гард-чангларни қоқиб-тозалаб ҳам қўйса, функционал меҳнат тақсимотида эса бир ходим узилган ипларни улаш учун зонани айланиб чиқади-да, иккинчиси ғалтак ўрнатиш учун, учинчиси эса жиҳозларни қоқиб-тозалаш учун худди ўша йўлни босиб ўтади. Масалан, узилган ипларни улаш сингари биттагина, тасодифий усулни бажарганда кўп станокчи одатдагидан кўпроқ жиҳозга хизмат кўрсатиши керак бўлиб, бу эса навбат келишини кутиб, бекор туриш вақти кўпайиши оқибатида ускуналар унумдорлиги пасайишига олиб келади. Вазифалар алоҳида ижрочилар ўртасида тақсимлаб қўйилганда, меҳнат натижаси учун маъсулиятсизлик содир бўлиб, маҳсулот сифати пасайиб кетиши мумкин. Масалан, узлуксиз поток ишлаб чиқаришида нуқсонли маҳсулот тайёрлашга йўл қўймаслик учун оралиқ назорат керак. Бироқ, йигирув машиналарида эса бундай қилиб бўлмайди, чунки узилган ипларни улаш билан пилик ўрнатиш учун амалда алоҳида-алоҳида маъсул одамлар белгилаб қўйишнинг иложи йўқ.
Меҳнатни ташкил этиш ва уни рағбатлантириш прогрессив шакллардан саналиб, у тор ихтисослаштириш камчиликларини йўқотишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, ҳар бир типдаги жиҳозларга бир ходим тўлиқ хизмат кўрсатадиган, бир вазифа ёки бир хил иш бажарадиган қилиб ихтисослаштириш йўли билан ҳам меҳнат тақсимоти муаммоларини самарали ва етарли ҳал қилиб бўлмайди. Меҳнат тақсимоти оптимал шаклларини меҳнатнинг ижтимоий ва психофизиологик шароитига ҳамда пировард-натижада юксак меҳнат унумдорлигига эришишга ихтисослаштириш қай даражада таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб танлаш керак.
Меҳнат тақсимоти шакллари ўзгармас бўлиб қолавермайди. Уларни доимо такомилаштириб бориш ҳамда техника тараққиётига ва ходимларнинг маданият - техникаси савиясига мувофиқлаштириб бориш керак. Чунончи, пневмойигирув машиналарининг ва мокисиз тўқув жиҳозларининг пайдо бўлиши йигирувчилар билан тўқувчиларнинг вазифаларида ҳам, иш бажариш усулларида ҳам ўзгариш бўлишига олиб келади. Меҳнатни ташкил қилиш ва рағбатлантиришнинг жамоавий шакллари ҳам ёндош касбларни ўрганишга кенг имконият яратади, меҳнатни хилма-хил, мазмунли ва қизиқарли, кам зерикарли ва чарчатмайдиган қилади.
Ижтимоий ва хусусий сектор корхоналарида меҳнат тақсимоти энг самарали бўлиши учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим:
а) ишчига бажариш учун бир хил малака ва тахминан бир хил техника билимини талаб этадиган ишни топширишга ҳаракат қилмоқ керак. Малакали ишчиларни юқори малака талаб этмайдиган ишлар билан банд қилмасдан, ундай ишларни кам малакали ишчиларга топшириш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилинганида малакали иш кучларига бўлган талаб ва иш ҳақи харажати камаяди;
б) кўп станокда ишловчи ишчиларни машинанинг тўхтаб туриши билан боғлиқ давомли ишлардан (масалан, тўқувчини тўқиш жиҳозларидаги узилган ипларни улашдан) халос қилмоқ керак. Шундай қилинганида машиналарнинг тўхтаб туриши камаяди, меҳнат самарадорлиги янада ошади;
в) ишлаб чиқариш жараёни қатнашчиларининг имкон борича фойдали иш билан тўла банд бўлишларига эришиш керак. Бунинг учун барча касблар учун етарли миқдорда иш мавжуд бўлиши шарт. Зарур пайтларда ишчига бир неча, бир хил машинада ишлашни топшириб, уни иш билан тўла банд қилиш мумкин;
г) юқори меҳнат унумдорлигига эришиш учун қилинадиган меҳнат тақсимотида ишчиларнинг бир-бирларига ўзаро ёрдами уюштирилади. Аммо бунда вазифаларнинг бекор қилиниши ва масъулиятсизлик юз беришига йўл кўймаслик лозим. Баъзи тўқимачилик корхоналарида йиғиб олувчи (съёмшица) ва узувчилар (отрившица) кўпинча узилган ипларни улашда йигирувчи ва тўқувчиларга ёрдам берадилар;
д) ижтимоий ва хусусий сектор корхоналарида меҳнат тақсимоти иқтисодий, физиологик ва ижтимоий томонлар ҳисобга олиниб, амалга оширилиши лозим.
Иқтисодий томон деганда, корхоналарда ва макроиктисодиётнинг барча соҳаларида меҳнат унумдорлигини ўстириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат сифатини яхшилаш назарда тутилади.
Физиологик томон деганда, шундай меҳнат тақсимоти кўзда тутиладики, унда ишдаги бир хиллик ишчи ёки хизматчи организмининг турли қисмларига нагрузка бир текис тушмайдиган, узоқ вақт (ойлар,йиллар) давомида ишлаш фаолиятдаги бир хил ҳаракат натижасида толиқиш юз бермайдиган бўлсин.
Меҳнат тақсимотининг ижтимоий жиҳатида операцияларнинг шундай структураси назарда тутиладики, унда ишловчининг жисмоний ва ақлий иши навбатлансин ёки қўшиб олиб борилиб, меҳнат ёқимли бўлсин, мазмундорлиги ошсин, жисмоний қисми озайсин, жисмоний меҳнат билан ақлий меҳнат ўртасидаги тафовут камайиб борсин.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling