1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet32/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

5.2. Иш жойининг ташкил этилиши


Одатда, юқори меҳнат унумдорлиги (самардорлиги)нинг асосий шартларидан бири – бу, иш жойини ташкил этишдир.
Иш жойи - хоҳланган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнининг дастлабки бўғинидир. Бу бўғинда ишлаб чиқариш жараёнининг моддий - техника предметлари инсоннинг ҳар хил меҳнат фаолияти қўшилиши ва таъсир этиши натижасида ўз шакли ёки таркибини ўзгартиради. Ҳар бир иш жойи учта элемент йиғиндисидан иборат: меҳнат предмети, меҳнат воситалари ва инсоннинг аниқ мақсадга қаратилган фаолияти. Аммо, бу учала элементнинг асосий ва ҳаракатлантирувчи кучи – меҳнат, яъни юқорида кўрсатилганидек, инсоннинг маълум бир мақсадга йўналтирилган аниқ фаолиятидир.
Иш жойини ташкил этиш деганда,ҳар бир иш жойида юқори меҳнат унумдорлигига эришиш учун зарур бўлган ҳамма шароитларни таъминлаш билан бир қаторда, жиҳознинг техникавий имкониятларидан тўла фойдаланишни, меҳнатнинг мазмунини бойитишни, ходимнинг сиҳат-саломатлигини эҳтиёт қилишни таъминлашга қаратилган комплекс тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш тушунилади.
Ҳар бир иш жойининг мақсадга мувофиқ ташкил этилиши ишчи ўз вазифасини бажаришига қулайлик туғдириши, иш вақтининг бекор кетмаслигини, исроф бўлмаслигини таъминлаши, ишлаб чиқаришда маданий ва соғлом меҳнат вазиятини вужудга келтириши лозим.
Ҳар бир ходим ёки раҳбар ўзига юклатилган вазифани муваффақиятли бажариш учун унинг иш жойи тўғри ташкил этилган бўлиши керак. Техника ва иш кучидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, тайёрланган маҳсулотнинг ёки кўрсатилган хизматнинг сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтириш кўп жиҳатдан иш жойининг тўғри ташкил этилишига боғлиқ. Корхонадаги иш жойи меҳнатни ташкил этиш тизимининг ғоят муҳим буғинидир, чунки у ҳар бир ходимнинг ўз меҳнатини бевосита сарф қиладиган ишлаб чиқариш майдонидир. Табиийки, бунда сарф қилинадиган меҳнатнинг самарали бўлиши шу майдоннинг яхши, мақсадга мувофиқ ва қулай ташкил этилишига боғлиқ.
Иш жойининг яхши ташкил этилмаслиги натижасида ишлаб чиқаришда кўп нобудгарчиликлар юз беради. Бу нобудгарчликларнинг сабаблари юзаки қарашда аҳамиятсиз бўлиб кўринса - да, аслида жуда хунук натижаларга олиб келади. Масалан, хом ашёларнинг ноқулай жойлаштирилиши натижасида ишчи ортиқча, кераксиз ҳаракатлар қилишга мажбур бўлади ва бунга кўп вақт йўкотади, қурол - асбоблар, ускуналар сақланадиган идишда тартиб бўлмаса, улар аралаш - қуралаш бўлса, ишчининг зарур асбобни қидириб топишга анча вақти кетади, у асабийлашади ва ҳ.к.лар.
Иш жойини ташкил этишда қуйидаги асосий талабларга эътибор бериш лозим:
1. Иш жойида зарур ускунлар, қурол-асбоблар, хом ашёлар, зарур бўлганда жиҳоз ҳам ишчи ўз вазифасини бажариши учун етарли миқдорда тахт туриши керак. Бу ашёлардан биттасининг ҳам етарли миқдорда бўлмаслиги вақт бекор сарфланишига сабаб бўлади. Шунингдек, уларнинг керагидан ортиқча бўлиши ҳам зарарлидир. Негаки ортиқча нарсалар ходимларнинг ўтиш йўлларини тўсади, ортиқча айланма (оборот) маблағ талаб қилади, баъзи нарсалар ишлатилмасдан, узоқ вақт туриб қолиб, бузилиши, айниши ҳам мумкин.
2. Қурол, асбоб ва бошқа ҳамма меҳнат буюмлари (предметлари) фойдаланиш учун қулай ҳолда жойлаштирилиши керак. Хом ашёлар ва материаллар улардан фойдаланиш жойига, тез-тез ишлатиб туриладиган асбоб ва ускуналар иш жойига яқин туриши лозим.
3. Иш жойларига хизмат кўрсатиш учун махсус ёрдамчи ходимлар ажратилиши ва улар иш жойларини зарур ашёлар - материаллар ва ҳ.к. лар билан узлуксиз таъминлаб туришлари шарт.

  1. Иш жойи ижрочининг меҳнатини енгиллаштирадиган, иш унумини оширадиган ва тартибга солиб турадиган махсус мосламалар билан таъмин этилиши лозим.

Илмий асосланган меҳнат нормалари ва нормативлари илғор ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир конкрет шароит учун мўлжалланган бўлади. Шунинг учун ҳам ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишини ўрганиш, кузатиш билан бир қаторда иш жойини ташкил этиш, режалаш, лойиҳалаштириш, хизмат кўрсатиш, жиҳозлаш ва ускуналаш, ихтисослаштириш, меҳнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароити, ишлаш ва дам олиш тартиблари ҳам батафсил ўрганилади. Иш жойининг ҳолатини ўрганиш эса меҳнатни ташкил қилиш элементларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга имконият яратади, дам олиш учун зарур бўлган иш вақти сарфи миқдорини нормалаш учун маълумотлар беради, иш жойларини лойиҳалашга қўйиладиган талабларни аниқлайди.
Иш жойларининг ташкил этилиш ҳолатини визуал кузатув услуби билан бир қаторда, олдиндан тайёрланган саволномалар орқали махсус сўровлар ўтказиш натижасида ҳам ўрганиш, бунда қуйидаги тахминий саволлардан фойдаланиш мумкин:
Иш жойларида фаолият кўрсатиш давомида иш столининг баландлиги ва размери билан боғлиқ бўлган қандай ноқулайликлар мавжуд?
Ишни ўтириб бажариш мумкинми (тўла иш куни давомида ёки унинг маълум бир қисми давомида)?
Қандай турдаги жиҳоз таклиф этилади (ўтирғичи тушириладиган, йиғиладиган стол, табуретка ва ҳ.к.)?
Қанақа асбоб қўлланилаяпти? У ишлаш (фойдаланиш) учун қулайми?
Уни такомиллаштириш бўйича қандай таклифлар бор?
Иш жойининг ёритилганлик даражаси етарлими? Уни яхшилаш учун нима қилмоқ керак? ва ҳ.к.лар.
Иш жойини муваффақиятли равишда тўғри ташкил этиш, унинг барча элементларини, чунончи, режалаштириш, жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш ва ихтисослаштиришдан иборат элементларини бир-биридан ажратмаган ҳолда мукамаллаштириш билан боғлиқдир. Бу тўғрида бундай кейинги мавзуларда муфассал фикр юритилади.
Иш жойини мақсадга мувофиқ ташкил этиш ходимларга вазифаларини бажаришни енгиллаштириши, вақти унумсиз сарфланишини бартараф қилиши, самарали фаолият кўрсатиши учун маданий ва соғлом шароит яратиши жоиз.
Ҳар бир иш жойини ташкил этишда унда бажариладиган иш ёки хизмат ҳажми, меҳнат амалларининг миқдори ва бажарилиш тартиби, асбоб-ускуналар миқдори, хизмат кўрсатиш тизими, меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёнининг механизациялашганлик даражаси каби омиллар назарда тутилиши лозим.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling