1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Касблар ўриндошлиги ва кўп жиҳозда ишлаш
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
4.3. Касблар ўриндошлиги ва кўп жиҳозда ишлаш
Меҳнат кооперациясининг шаклларидан бири, бу – касблар ўриндошлигидир. Ўриндошлик эса, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ишловчи айрим ходимларнинг бир хилдаги бир неча вазифани бажаришидир, бу эса касбий савиянинг ўсишини, қўшимча билимлар ва малакалар ҳосил қилишни кўзда тутади. Касблар ўриндошлигининг моҳияти шундаки, ходим бутун иш куни давомида асосий касби юзасидан тариф-малака маълумотномасида кўзда тутилган ишни амалга оширади, вақтдан самарали фойдаланиш ҳисобига қўшимча равишда бир-бирига яқин бошқа ишни ёки хизматни бажаради. Одатда, касб ўриндошлиги ходимларнинг ташаббуси билан қўлланилади ва улар ўз малакаларига кўра, ҳам асосий, ҳам ўриндош ишни ёки хизматни ўз вақтида ва сифатили қилиб бажарадиган бўлсалар, бунга розилик берилади. Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, касблар ўриндошлигининг кенг равишда қўлланишига: ҳар хил меҳнат функцияларини қўшиб олиб боришга шароит туғдириб берадиган, комбинациялаштирилган машина ва механизмлар тизимининг жорий қилиниши; ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилиши ва шу муносабат билан иш куни давомида қаттиқ банд бўлмаган ҳам асосий, ҳам ёрдамчи касблардаги ходимларнинг пайдо бўлиши; ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатувчи чегараларни кенгайтириш мақсадида ходимларнинг тор ихтисослаштирилиши йўқотилиши; меҳнатни ташкил этишнинг жамоавий шакллари, хусусан, комплекс бригадалар жорий қилиниши кабилар ёрдам беради. Касблар ўриндошлигини жорий қилиш ва унинг иқтисодий фойдалилигини таъминлашнинг асосий шартлари, биринчидан, ишлаб чиқариш технологияси ва ишлатиладиган ускуналар туфайли вужудга келадиган бўш (фойдаланилмайдиган) иш вақтининг мавжудлиги; иккинчидан, касблар ўриндошлигини эгаллаши лозим бўлган ходимлар қиладиган меҳнат мазмунининг умумийлиги ҳамда уларнинг ўзаро технологик ва функционал алоқадорликлари; учинчидан, функциялар ўриндошлигининг турли вақтларда ижро қилиниши; тўртинчидан, ишлар ўриндошлиги меҳнатнинг пухталигига, сифати ва унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги; бешинчидан, ишчининг техник савияси етарли даражада бўлишидир. Касблар ўриндошлиги икки хил: тўла ва қисман ўриндошликдан иборат. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling