1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Ихтисослаштирилган участкаларнинг цех ишлаб чиқаришидаги меҳнат кооперацияси


Download 4.29 Mb.
bet26/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Ихтисослаштирилган участкаларнинг цех ишлаб чиқаришидаги меҳнат кооперацияси. Бу цех ишлаб чиқаришидаги бир неча участка жамоларининг бир хил ишлаб чиқариш жараёнида ёки ҳар хил бўлса-да, бир-бири билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида режали ва биргалашиб иштирок қилишдир.
Участка ичидаги меҳнат кооперацияси – айрим ижрочилар ва бригададаги ишчилар кооперациясидир. Ўз навбатида, бригада ишлаб чиқаришида ҳам ишчиларнинг меҳнат кооперация ташкил этилади. Бу меҳнат кооперациясининг энг оддий шакли бўлиб, ишчилар гуруҳи муштарак ишлаб чиқариш топшириғини бажаришда биргаликда қатнашиш учун бирлашади ва бу топшириқни бажариш учун жавобгар бўлади. Ишлаб чиқариш бригадаларидаги айрим ишчиларнинг меҳнат кооперацияси энг мустаҳкам кооперация ҳисобланади, негаки худди мана шу ерда битта иш жойида бир-бири билан ўзаро боғланган ходимлар гуруҳи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш жараёнининг маълум бир қисмини бажаради.
Ходимларни ишлаб чиқариш бригадаларига уюштириш зарурияти ҳар бир айрим ҳолда ишлаб чиқаришнинг ёки хизмат кўрсатишнинг характери ва ҳажми билан белгиланади. Хусусан:

  1. бир хил ишни ёки хизматни бажариш учун ҳар хил ижрочиларнинг ҳамжиҳатлик билан биргаликда ишлаши талаб қилинганида катта-катта ва мураккаб агрегатларга хизмат кўрсатади (темирчилик-прес цехлари, мартен, домна печлари олдида ишлаш бригадалари);

  2. мавжуд иш майдони ва ҳажмидаги топшириқни битта ходим бажара олмаган тақдирда бир хил технологик жараёнларни бажариш учун (бўёқчилар, сувоқчилар бригадаси, юк ортувчи ёки тушурувчилар бригадаси);

  3. ишлаб чиқариш топшириқларини айрим иш бажарувчиларга тақсимлаб бериш имкони бўлмаган тақдирда (йирик жиҳозларни, эксковаторларни, самалётларни йиғиш, ускуналарни монтаж қилиш ишларини бажарувчи бригадалар);

  4. асосий ходимлар гуруҳининг меҳнат самарадорлиги хизмат кўрсатувчи-ёрдамчи ходимларнинг аниқ ва пухта ишига боғлиқ бўлган ҳолларда (масалан, Бекобод металлургия комбинатида эритилган металл суюқликларини қўйиш цехларида кранчи ва формаларга қуювчилар билан аралаш бригадалар);

  5. айрим ижрочиларнинг доимий иш жойи ёки уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш имкони бўлмаган тақдирда махсус комплекс бригада кабилар тузилади.

Профессионал таркиби қандайлигига қараб бригадалар икки хил – ихтисослашган ва комплекс бригадалардан иборат бўлади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling