1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Илғор меҳнат усуллари ва услубларини жорий қилиш


Download 4.29 Mb.
bet40/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

6.3.Илғор меҳнат усуллари ва услубларини жорий қилиш
Ишлаб чиқаришда ёки хизмат кўрсатишда меҳнат жараёнлари самарадорлигини оширишнинг энг таъсирчан воситаларидан бири - мақсадга мувофиқ меҳнат усули ва услубларини танлаб олиш ва уларни жорий қилишдир.
Меҳнат услуби – меҳнат жараёнини амалга ошириш йўлидир. У асосан усуллар йиғиндиси ва уларни маълум изчилликда бажариш билан характерланади. Меҳнат усулларини ва уларни такомиллаштиршни ўрганиш учун, меҳнат жараёнларини меҳнатдаги тор ҳаракатлар (ҳаракатлар, қимирлашлар), кенг ҳаракатлар ва меҳнат усулларига бўлиб кўриш лозим.
Меҳнатдаги тор ҳаракат – ходимнинг меҳнат жараёнида оёқ, қўл бармоқлари ёки танасини бир бор жилдиришидир. Масалан, қўлни маҳсулотга ўзатиш, маҳсулотни қўлга олиш, уни керакли жойга қуйиш кабилар шундай ҳарактдир.
Меҳнат жараёнида ходимнинг оёқ, қўли ёки танаси бир бор жилиши меҳнат ҳаракати ҳисобланиб, у ўз навбатида, қимирлашлар йиғиндсидан иборат. Масалан, қўлни маҳсулотга узатиш меҳнат ҳаракати бўлиб, у қуйида кўрсатилган қимирлашлар йиғиндисидан иборат: гавдани ростлаш, қўлни кўтариш, қўлни маҳсулотга узатиш.
Меҳнатдаги кенг ҳаракат – кишининг битта ёки бир нечта органи томонидан узлуксиз бажариладиган меҳнат ҳаракатлари йиғиндисидир. Масалан, қўлни ҳисоблаш аппаратига узатиб, бармоқ билан клавишни босиш, ана шундай кенг ҳаракат ҳисобланади.
Меҳнат усули – бу, меҳнатдаги кенг ҳаракатлар йиғиндисидир. Бу ҳаракатлар узлуксиз ва бир мақсадга қаратилган бўлиб, операциянинг маълум қисми ижро этилади. Масалан, омборчи ходимга асбоб-ускуна топшириш операциясини қилиши учун қуйидаги жараёнларни бажаради: ускунани қўлига олади, унинг ишга яроқли ёки яроқсиз эканлигини текширади ва сўнгра уни ходимга топширади.
Шундай қилиб, меҳнат услуби меҳнатдаги тор ҳаракат, кенг ҳаракат ва усуллар йиғиндисидан ташкил топади.
Ишчиларнинг айрим меҳнат усулларини шу усул характерига ва ишчининнг тайёргарлигига, тажриба ва малакасига ҳамда касбий-руҳий ҳолатига қараб бир-биридан фарқ қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат усулларини ўрганишда энг кам вақт сарф қилинадиган, энг кам толиктирадиган, энг хавфсиз ва мақсадга мувофиқ меҳнат усулини ишлаб чиқиш лозим. Меҳнатнинг илғор усул ва услубларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этишнинг умумий тартиби асосан учта босқичдан иборат: қўлланадиган усул ва услубларни таҳлил этиш, оқилона меҳнат жараёнларининг синтези ва шу операцияни бажарувчи ҳамма ходимларни уни (операцияни) ижро этишда қўлланилаётган илғор усул ва услублар бўйича ўқитиш.
Илғор меҳнат усуллари ва услубларини жорий қилиш 1-чизмада кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Яъни, дастлаб қўлланиладиган меҳнат усуллари ва услублари ўрганиб чиқилади, текшириш натижалари таҳлил қилиниб, энг қулай меҳнат усуллари танлаб олинади. Сўнгра бу усуллар лойиҳалаштирилиб, ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Қўлланилаётган меҳнат усуллари ва услублари операцияларининг мураккаблиги, қайта-қайта такрорланиши ва миқдорига қараб ҳар хил йўллар билан ўрганилади. Шу билан бирга, айрим ижодкорларнинг тажрибаси эмас, балки ишлаб чиқаришда бир хил операцияни бажарадиган кўп ижодкор ва илғорларнинг иш тажрибалари ўрганилади. Бу ҳолда илғорлар ва ижодкорларнинг ўзлари ўз меҳнатларининг унумдорлиги ва сифатини бошқа ходимлар яхшироқ бажарадиган усул ва услубларни, ҳаракатларни ишлатиб, янада оширишлари мумкин. Меҳнат усулларни такомиллаштириш юзасида ишлаб чиқариш ижодкорлари ва муҳандислар қуйидаги ишларни бажаришлари лозим:

  • икки қўлни ҳам бир вақтнинг ўзида ишга солиб, вақт, макондаги тор ва кенг ҳаракатлар ўриндошлигини;

  • яхшироқ ясалган мосламаларни ишлатиб, асбоблар конструкциясини ўзгартириб ва бошқа тадбирларни амалга ошириб, тор ва кенг ҳаракатларнинг пухта ўйланган изчиллигини таъминлашни, қўлнинг олдинга қараб қилинган ҳаракатдан, кейин қайтиш ҳаракатидан унумли фойдаланишни;

  • машина ва механизмларнинг ҳаракати билан киши қилаётган ишнинг синрохлигини;

  • меҳнат ва буюмларнинг юқори сифатини таъминлашлари.

Ҳозирги вақтдаги кўпгина меҳнат ташаббуслари энг аввало, илғор меҳнат усул ва услубларини жорий қилиш билан боғлиқдир. Ўз замонининг донгдор тўқимачилари - Лидия Павловна Казанцева билан Евгения Александровна Губинанинг ажойиб ташаббуслари Тошкент тўқимачилик комбинатидан ташқари республикамизнинг узоқ ҳудудуларида ҳам шуҳрат қозонган. Хизмат кўрсатиш нормасига мувофиқ 24 та тўқув жиҳозида ишлаш ўрнига Казанцева 48 та жиҳозда, Губина эса 42 та жиҳозда ишлайдиган бўлдилар.
Бундай катта муваффақиятга бирданига эришилгани йўқ. Булар меҳнатнинг илғор усул ва услубларини ўрганиш, шахсий маҳоратни такомиллаштириш юзасидан тинмай олиб борилган катта иш натижасидир. Масалан, Л.П.Казанцеванинг иш услубини ўрганиш унинг иши ғоят мураккаблигини, аммо шу мураккаб иш аниқ ҳисобларга асосланганлигини кўрсатади. Биринчидан, иш куни давомида 300 мартагача узиладиган ўриш ипининг ҳар бирини Л.П. Казанцева меъёрдаги 26 секунд ўрнига 16 секундда улайди. Шу тариқа ҳар бир операцияда 10 секунддан, смена давомида 50 минутгача вақт тежалади. Иккинчидан, у чаққонлик, иш усулларини рационал навбатлаштириш ҳисобига кўп вақт тежайди. Учинчидан, ва энг муҳими, ўриш иплари узилишини қисқартириш юзасидан ташкилий-техникавий тадбирлар кўриш, қўлланилаётган усукуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш, айрим ўзелларни замонавийлаштириш, технологияни такомиллаштириш ва ҳоказо йўллар билан юқори меҳнат унумдорлиги таъмин этилган. Л.П.Казанцева ишлайдиган комплексда ип узилиши 30% камайтирилган. Тўқимачилик саноатига тегишли корхоналарнинг хусусиятларидан бири – бунда бир хил иш усуллари иш куни (смена) давомида ҳадеб такрорланаверишидир. Масалан, тўқувчи иш куни давомида 160-170 марта узилган ипни улайди. Тўқимачилик корхоналаридаги новаторлар иш усулларини қўлланишда доимо вақтни тежаш пайида бўладилар. Иш усулида тежалган ҳар бир секунд ҳисобига, иш куни давомида жуда кўп миқдорда минутлар, ҳатто соатлар тежалади.

1-чизма


Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling