1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Корхоналарда меҳнатни ташкил қилиш режаларини жорий қилишда руҳий-физиологик ва санитария-гигиена тадбирларининг тахминий самарадорлиги
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
Корхоналарда меҳнатни ташкил қилиш режаларини жорий қилишда руҳий-физиологик ва санитария-гигиена тадбирларининг тахминий самарадорлиги
4-жадвалдан маълум бўлишича, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданиятини ўстириш корхона иқтисоди, унда фаолият кўрсатаётган ходимлар саломатлигига бевосита таъсир қилувчи омил ҳисобланади. Аммо бу ижтимоий-иқтисодий самара тез суръатлар билан ва бирданига амалга ошавермайди, корхона ва унинг ходимларига аста-секин, сезилмасдан таъсир қилади. Ишхоналарда ишлаб чиқариш маданияти техниканинг ва ишни ташкил қилишнинг юксак даражада бўлиши ҳисобигагина эмас, балки иш бажарувчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириб бориш ҳисобига ҳам яратилади. Жумладан, душхоналар, ечиниш, кийниш хоналари, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш хоналари, кийим шкафлари, ошхоналар шу ҳисобга киради. Тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат қилиш шароитига алоҳида эътибор берилиши керак. Корхонада қулай меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат жараёнини оқилона ташкил қилиш ва бошқариш учун техник, ташкилий-иқтисодий, руҳий-физиологик, ҳуқуқий, умумтаълим ва тарбиявий тадбирлар мажмуини бир йўла амалга ошириш зарур. Бу тадбирларга бир томонлама қараш, улардан фақат баъзи бирларинигина танлаш ёки вақти-вақти билан шуғулланиш корхонада меҳнатни ташкил қилишга ва унинг тадбирларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатади ва унга нисбатан жамоатчилик эътиборини сусайтиради. Айни вақтда бозор иқтисодиётининг иқтисодий қонунларини чуқур тушунган ҳолда хўжаликни бошқаришнинг мураккаб механизмалридан бири бўлган меҳнатни ташкил қилишда меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш маданиятини ҳар томонлама яхшилаш муҳим вазифа бўлиб қолади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling