1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Илғор тажриба турларининг туркумланиши
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
6.2. Илғор тажриба турларининг туркумланиши
Илғор тажрибанинг таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, уни аниқлаш ва ёйиш маълум тизимни, бошқача айтганда, ташкилий ёндашишни талаб қилади. Аввало, илғор тажриба турларини унинг ҳар хил аломатларига қараб, жумладан, вужудга келиш манбаига, қўлланиш соҳасига, муддатига, қўлланишдан ҳосил бўладиган самарага қараб таснифлаш (классификациялаш) керак. Вужудга келиш манбаига караб якка тартибдаги (индивидуал) илғор тажриба билан жамоавий илғор тажриба бир-биридан фарқ қилади. Якка тартибдаги ва жамоавий илғор тажрибани аниқлаш, унинг аҳамиятини баҳолаш, ўрганиш ва амалиётга кенг татбиқ этишга ҳар хил йўллар билан ёндашилиши ва бунда ҳар хил услублар қўллаш талаб қилинганлиги боис уларни шу тариқа икки турга бўлиб қараш лозим. Якка тартибдаги илғор тажриба эгаси махсус касбий тайёргарлиги ва муайян амалий малакаси бўлган ҳамда бевосита индивидуал иш жойида ишлайдиган (якка тартибдаги меҳнат усуллари ва услубларини яхшилаш, иш жойини оқилона режалаштириш, иш зонасини ташкил этиш, бир неча операцияни сифатли қилиб бажариш ва ҳ.к.лар юзасидан иш олиб борадиган) ходим бўлади. Жамоавий илғор тажриба меҳнатни жамоа (бригада) шаклини ташкил этиш шароитида вужудга келади. Жамоавий меҳнат шаклини ташкил этишга, аввало, жамоа аъзолари ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлаш, меҳнатни ташкил этиш талабларига қаттиқ риоя қилиш, сермеҳнат ишни камайтиришнинг янги заҳира имкониятларини муттасил қидириб топиш йўли билан эришилади. Шу билан бирга, бригадаларнинг энг яхши тажрибалари, техника адабиётлари янгиликлари билан доим танишиб борилади. Бунда жамоанинг ҳар бир аъзоси топшириқни бажаришнигина эмас, балки уни камроқ хом ашё ва меҳнат сарфлаган ҳолда, тез ва сифатли қилиб бажариш тўғрисида бош қотириши, бир-бирлари билан фикрлашишни ҳам қоида қилиб оладилар. Корхоналар ичидаги илғор тажриба асосан шу корхонага хос, бошқа корхонада килинмайдиган ишни бажариш билан боғлиқ. У меҳнат самарадорлигини ўстириш, хом ашё ва асбоб-ускуналарни тежаш ва ҳ.к.ларнинг ишлаб чиқариш ичида заҳиралар мавжуд бўлган жойда вужудга келтирилади. Бошқача қилиб айтганда, корхона ичидаги илғор тажриба иш вақти имкониятларидан кенг фойдаланиш, маҳсулотни ишлаб чиқаришда меҳнат ва материални тежаган ҳолда сифатини янада яхшилаш бўйича меҳнаткашларнинг ташаббускорлиги янада ошиши натижасида вужудга келади. Мазкур имкониятлардан, муваффакиятлардан фойдаланиш ва ходимларнинг бу йўналишдаги ташаббускорлигини ривожлантириш корхонадаги ҳар бир ходимнинг конкрет иқтисодиётни ўрганиши ташкил этилишини талаб қилади. Тармоқ ичидаги илғор тажриба эса шу соҳа корхоналарининг алмашадиган тажрибасидир. Бундай илғор тажриба, одатда, маълум тармоқ доирасидаги барча корхоналар учун ёки унинг бирон-бир гуруҳи учун амалий аҳамиятга эга. Тармоқ ичидаги илғор тажрибаларни аниқлаш ва уларни кенг ёйишда тўқимачилик ва трикотаж корхоналари яққол мисол бўла олади. Тармоқ кўламида олиб бориладиган ишларни ва илғорлар тажрибаларини вазирлик раҳбарлари тинмай кузатиб борадилар. Тўқимачилик саноати корхоналарининг меҳнат ва иш ҳақи бошқармаси илғор жамоалардаги меҳнатни ташкил этиш шаклларини мунтазам суратда ўрганади, уларни кенг ёйиш тадбирларини кўради. Илғорлар ва энг яхши жамоаларнинг илғор тажрибаси, энг муҳим рекордлари синчиклаб ўрганилади, бунга эришиш омиллари таҳлил қилинади, сўнгра эса энг яхши илғор тажрибани барча тўқимачилик корхоналарига ёйиш ишлари олиб борилади. Тармоқ ичидаги илғор тажрибани ёйиш ишига шу тармоқ вазирлиги раҳбарияти, унинг ахборот органлари ҳамда кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш билан шуғулланадиган раҳбарлари томонидан жиддий эътибор берилган тақдирдагина муваффақият қозонилади. Тармоқ ичидаги илғор тажриба шундай тажрибаки, у аввало, ишлаб чиқаришнинг битта соҳасида вужудга келиб, бошқа кўп тармоқларда ўзгартирилмасдан ёки ҳар бир тармоқнинг ўз хусусиятларига қараб бир оз ўзгартирилиб, қўлланилиши мумкин. Илғор тажриба амалга ошириш муддатига қараб жорий ва перспектив илғор тажрибаларга ажратилади. Кун сайин бевосита иш жойида вужудга келиб, у билан танишган замон бошқа иш жойларига жорий қилиш мумкин бўлган илғор тажриба – жорий илғор тажрибадир. Жорий илғор тажриба ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни ташкил этишни, одатда, ўзгартиришни талаб қилмайди. Уни жорий этиш хийла меҳнат, вақт ёки маблағ сарфи билан боғлиқ. Аниқланиши, ўрганилиши, умумлаштирлиши, қўлланиши ва кенг ёйилиши жуда кўп вақт, меҳнат ва сармоя сарфлаш билан боғлиқ бўлган илғор тажриба переспективдир. Переспектив илғор тажрибалар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) ривожлантиришнинг кўп йиллик режаларини тузган вақтда умумлаштирилади ва ҳисобга олинади. Илғор тажриба турларининг жорий ва переспектив турларга бўлиниши унинг ишлаб чиқаришда жорий ва переспектив режаларини бажаришдаги ролини аниқроқ белгилашга, бошқаришнинг функционал бўғинлари ва жамоат ташкилотларининг режаларидаги маълум вақт ичида ҳал этилиши лозим бўлган вазифаларни белгилашга, айрим ишлаб чиқариш бўғинлари ва даврий вақтлар бўйича аҳолининг ижодий ташаббускорлигини ривожлантиришнинг конкрет режаларини тузишга ва уларни ҳаётда қўллашга имкон туғдиради. Амалга оширилиши корхоналарнинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш режаларида назарда тутилган переспектив илғор тажрибага мисол қилиб ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш характери билан яқин корхоналарнинг тажрибаларини, намунали иш жойларини ташкил этиш ва ускуналаш-жиҳозлаш тажрибасини, эски технологик жараёнлар ўрнига янги, переспективроқ жараёнларни жорий қилиш билан бирга янги ускуналар, асбоб-жиҳозлар ўрнатиш, тегишли ходимларни янгича ишлашга ўргатиш, маҳсулот сифатини оширишнинг самарали тизимини жорий қилиш тажрибаларини ўзлаштиришни мисол қилиб кўрсатса бўлади. Олинадиган самара характерига қараб тажриба икки турга бўлинади. Илғор тажриба қўлланиши натижасида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариши, лойиҳадаги мўлжалланган қувватларни ишга солиш, меҳнат самардорлигини, амалдаги вақт нормалари ёки ишлаб чиқариш нормаларининг бажарилиш даражаси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сермеҳнатлиги, иш куни давомида исроф бўлган вақт салмоғи ва бошқа шу каби кўрсатгичларни яхшилашга эришиш мумкин бўлса, у биринчи тур илғор тажриба бўлади. Иш жойларида меҳнат шароитининг яхшиланиши, ишлаб чиқариш маданияти ва интизомининг ўсиши, ходимлар билимининг ошиши, ишчилар, муҳандис-техник ходимлар ва раҳбарларнинг иқтисодий билим даражалари ўсиши ва шу кабилар илғор тажрибанинг иккинчи турини ташкил этади. Бу илғор тажриба турини биринчи турдан ажратиб турадиган хислат шуки, унинг корхона ичидаги асосий техник, иқтисодий кўрсатгичларга таъсирини аниқ ҳисоблаш анча мураккаб. Илғор тажриба турларининг таснифини янада такомиллаштириб бориш талаб қилинади. Меҳнатни ташкил этиш бўйича олиб бориладиган амалий ишларга уни татбиқ қилишдан мақсад бу ишда ўрганишнинг илмий услубларини қўллаш, ишлаб чиқариш илғорлари ва илғор жамоалар эришган энг яхши ва самарали ютуқлар таъсирига тўғри баҳо бериш ва бу ютуқларни кенг ёйишдир. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling