1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш


Download 4.29 Mb.
bet37/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

5.6. Иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш
Иш жойларига хизмат кўрсатиш тизими иш жойларини ташкил этишнинг муҳим элементидир, чунки цех, участка ва айрим иш жойининг мўътадил ишлаши учун уларга тўғри ва самарали хизмат кўрсатишни, яъни уларни асбоб-ускуналар, инструментлар, материаллар, хом ашё, яримфабрикат, электр энергия ва ҳ.к.лар билан узлуксиз таъминлаб туришни ташкил этиш зарур. Бунда корхонанинг структурасига қараб хизмат кўрсатиш цех ёки умумзавод кўламидаги ёрдамчи тармоқ орқали олиб борилади. Агар ишчи хомаки материал, асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъмин этилмаса, ускуналар вақтида таъмирланмаса, транспорт бетартиб ишласа, юқори меҳнат унумига эришиб бўлмайди. Масалан, Тошкент ва Фарғона тўқимачилик комбинатларини текшириш натижалари шуни кўрсатадики, бекор сарф қилинган иш вақтининг деярли ярми иш жойи қониқарсиз ташкил этилганлиги билан боғлиқдир. Холбуки, иш жойи тўғри ташкил этилганида барча функциялар бўйича иш вақтининг исроф бўлишига йўл қўймаслик,ҳар бир иш жойида мўътадил меҳнат маромини таъмин этиш мумкин бўлар эди.
Иш жойига хизмат кўрсатишнинг бутун тизими кўп жиҳозларда ишлаш тартиби кенг қўлланиладиган корхоналарда, айниқса, муҳимдир. Хом ашё ёки яримфабрикатлар, ёрдамчи материаллар, идишлар заҳираси, чизмалар, механика ҳужжатлари ва ҳ.к.лар ўз вақтида, иш тўхтаб қолишидан олдин янгилаб олиниши зарур. Тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқитлари иш жойида тахланиб ётмаслиги, улар ўз вақтида ташиб олиб кетилиши, ускуналар эса олдиндан тузилган график асосида таъмирланиши лозим ва ҳ.к.лар.
Иш жойидаги барча материаллар машина ва ходимларнинг узлуксиз ишлаб туришини тўла таъмин этадиган миқдорда бўлиши керак. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, ортиқча тахланиб ҳам турмаслиги лозим, чунки керагидан ошиқ бўлса, йўлаклар тўсилиб, иш жойида тартибсизлик содир бўлади, кўп жиҳозда ишлаш шароитида ортиқча материаллар, айниқса, ишга халал беради. Масалан, йигириш фабрикасида яримфабрикатлар кўп тахланиб қолса, уларни тивит, чанг босиб кетади, натижада кўпинча бузилиб, кейинчалик яроқсиз бўлиб қолади.
Хизмат кўрсатишда қайси бир шаклнинг самарадорлигини айрим хизмат функциларини бажарувчи ишчиларнинг иш билан қай даражада бандлигига қараб аниқлаш мумкин. Масалан, таранспорт ходимларидан бир жойда тўла фойдаланилмасдан, бошқасида улар етишмайдиган бўлса, уларни участкалар ўртасида қайтадан тақсимлаш ёки транспорт хизматини цех ёхуд корхона кўламида марказлаштириш лозим бўлади. Хизмат кўрсатишнинг бирон функцияси цехнинг сўровномаси бўйича қилинадиган (масалан, жиҳознинг ёғини алмаштириш зарур бўлиб қолганида навбатчи мойловчи чақирилса) навбатли хизмат бўлади, аммо олдиндан тузилган графикка мувофиқ хизмат режали равишда кўрсатилса, у регламентга солинган хизмат бўлади (масалан, ускуналарни мойлаш, янги мой қуйиш иши мойловчи махсус чақирилмасдан маълум вақтларда қилинади, хом материал ишлатиб бўлинишига қараб эмас, балки график бўйича иш жойига келтирилади).
Регламентга солинган хизмат кўрсатиш хийла прогресивдир, чунки у эҳтиёткорлик характерига эга бўлиб, иш вақти камроқ исроф қилинади, ускуналар бекор турмайди, белгиланган ишлаб чиқариш мароми сақланади.
Иш жойига хизмат кўрсатишнинг у ёки бу услубини қўлланиши ишлаб чиқариш характерига ва турига боғлиқдир.
Оммавий ишлаб чиқаришда, айниқса, узлуксиз ишлаб чиқариш усули ташкил этилган жойда, одатда, иш жойига график-жадвал бўйича хизмат кўрсатишнинг мажбурий тартиби ўрнатилади; бу графикка мувофиқ инструментларни алмаштириш, ускуналарни таъмирлаш, буюмни кейинги операцияга топширишга ва ҳ.к. ишлар регламентда белгиланган муддатларда мажбурий равишда бажарилади.
Серияли ишлаб чиқаришда иш жойига хизмат кўрсатишнинг режали-эҳтиёткорлик тартиби мавжуд. Бунда буюмларнинг янги туркумини ишлаб чиқара бошлаш календарь режасига мувофиқ иш жойларини материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва ҳ.к.лар билан ўз вақтида таъминлаш муддатлари олдиндан белгилаб қўйилади.
Иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда ишлаб чиқаришдаги асосий ходимлар муҳим ўрин тутади. Одатда, аосий меҳнат функцияларини бажариш жараёнида асосий ишчи ишидан бир оз бўшаб қолган пайтлар бўлади. Бундай ҳолат ҳар хил ва турли сабабларга кўра, кўпинча технологик жараённи қизғинлик билан кузатиш ва ҳ.к.лар туфайли юз беради. Агар асосий ходимни бундай пайтларда бошқа иш билан чалғитиш технология жараёнига халақит бермайдиган бўлса, унга ўз иш жойига хизмат кўрсатиш юзасидан маълум функцияларни топшириш мумкин. Аммо асосий ходимлар бажарадиган функцияларнинг, юқорида айтилганидек, аниқ белгилаб берилиши ёрдамчи ходимлар иш жойларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишини такомиллаштириб боришнинг аҳамиятини мутлақо пасайтирмайди; маҳсулот тайёрлаш билан бевосита банд бўлган асосий ишлаб чиқариш ишчиларига узлуксиз ва самарали хизмат ана шу ёрдамчи, кўмакчи ходимлар ишига боғлиқдир. Шу сабали хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ёрдамчи, кўмакчи ишчилар иш кунидан тўла фойдаланишлари лозим. Бунга эса, биринчидан, ёрдамчи ходимларнинг меҳнат сарфларини меҳнат нормалари асосида аниқ тартибга солиш йўли билан ва иккинчидан, хизмат кўрсатиш функцияларининг ўриндошлиги туфайли эришилади. Шу билан бирга, ҳар бир функциянинг ҳажми, бажариш тартиби ва муддатини аниқ кўрсатиш ва ёрдамчи ходимларни моддий рағбатлантириш кўрсаткичларини белгилаш зарур. Бу эса иш жойига хизмат кўрсатиш юзасидан бўлган ҳар хил ишларни ўз вақтида ва муддатидан олдин бажариш учун ёрдамчи ходимларнинг қизиқишлари ва шахсий жавобгарликларини оширади.
Шундай қилиб, иш жойи ишлаб чиқариш жараёнининг асосий бўғини бўлиб, унинг тўғри ташкил этилиши ҳар бир ишхонада меҳнатни ташкил этишнинг бош элементидир. Яна шуни ҳам назарда тутиш керакки, иш жойида меҳнатни ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқишда у меҳнатни ташкил этиш элементи сифатида эмас, балки унинг объекти сифатида майдонга чиқади. Фақат аосий ходимнинг эмас, ёрдамчи ходим ҳамда муҳандис-техник ходим ва хизматчининг ҳам иш жойи оқилона ташкил этилиши лозим.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling