1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Иш жойларининг ихтисослаштирилиши
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш жойларининг ихтисослашганлик даражаси
5.3. Иш жойларининг ихтисослаштирилиши
Иш жойларини оқилона ташкил этиш уларни дастлаб ихтисослаштиришни тақоза этади. Иш жойининг ихтисослаштирилиши деганимизда, унга бир хил меҳнат функциялари, ишлар ёки қисмларни биркитиб қўйиш тушунилади. Тажрибадан кўринишича, иш жойларини ихтисослаштириш даражаси, аввало ишлаб чиқариш турига боғлиқ. Иш жойларининг ихтисослашганлик даражасини 2- жадвалдаги маълумотлар орқали аниқлаш мумкин. 2- жадвал Иш жойларининг ихтисослашганлик даражаси
Жадвалдан кўриниб турибдики, оммавий ишлаб чиқаришда иш жойини ихтисослаштиришнинг энг юқори даражасига эришилади. Оммавий ишлаб чиқариш корхоналарида чегараланган хилдаги буюмлар кўплаб ишлаб чиқарилади. Оммавий турдаги ишлаб чиқаришнинг ёки хизмат кўрсатишнинг энг муҳим хусусиятлари: а)жуда чекланган хилдаги буюмларни кўп миқдорда доим ишлаб чиқаришдан; б)иш жойларининг бутун кўпчилигида махсус асбоб-ускуналар ишлатилишидан; в)одатда, ҳар бир иш жойини унга доимий биркитилган бир операцияни бажаришга ихтисолаштириш ва ишлаб чиқариш участкаларининг қатъий равишда технологик жараён содир бўлишига мослаб иш жойлари занжири каби тузилишидан иборат. Серияли буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда цехлар, участкалар предмети бўйича, яъни маълум хил ва туркум қисмлар тайёрлашга ихтисослаштирилади. Масалан, станоксозлик заводининг механика цехида вал участкаси, корпус қисмлари участкаси, тишли ғилдирак (шестерня) участкаси ва ҳ.к.лар ташкил қилинади. Бундай участкаларда иш жойлари предметлар бўйича гуруҳлаштирилади. Серияли турдаги ишлаб чиқаришнинг энг муҳим хусусиятлари: а)тузилиши жиҳатидан бир хил бўлган хийла кенг хилдаги маҳсулотнинг озми-кўпми катта серияларда ишлаб чиқарилиши вақти-вақти билан такрорланиб туришидан; б)универсал машиналар билан биргаликда махсус асбоб-ускуналар қўлланишидан; в)иш жойларини уларнинг ҳар бирига туркум-туркум қилиб тайёрланадиган қисмларни (деталларни) ишлатишдаги бир қанча жараённи доимий равишда биркитиб қўйиш йўли билан предметли ихтисослаштиришдан иборат. Якка турдаги ишлаб чиқаришда иш жойларини ихтисослаштириш учун шароит унча қулай бўлмайди, негаки ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат турларининг тез-тез ўзгариб туриши бажариладиган иш характерининг доимий ўзгариб туришига олиб келади. Лекин шунга қарамай, илғор корхоналарнинг тажрибасига кўра, олдиндан мунтазам суратда зарур тайёргарлик ишлари ўтказиб турилганида, якка турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш шароитида ҳам иш жойларини ихтисослаштиришнинг анча юқори даражасига эришиш мумкин. Бундаги тайёргарлик ишлари биринчидан,ҳар хил ишлар (операциялар)ни бирон умумий аломатлари бўйича гуруҳлашдан; иккинчидан, бу гуруҳларнинг ҳар бирини тегишли иш жойига бириктириб қуйишдан иборат бўлади. Бунда ҳар бир гуруҳдаги малака даражаси ва бажариладиган ишлар ҳажми, уларни бажариш муддатлари, ишлаб чиқариш нормаларининг эришилган даражаси, иш жойларидаги мавжуд ускуналар ҳамда ишчиларнинг малакавий тайёргарликлари ҳисобга олинади. Мазкур вазиятлардан ташқари иш жойларини ихтисослаштиришнинг бошқа муҳим шартлари ҳам бор. Чунончи, буюмлар ва таркибий қисмларнинг стандартлаштирилиши ва унификацияси, кўп хил буюмларни ишлаб чиқаришдан бир хил (ёки чекланган доирадаги) буюмларни ишлаб чиқаришга ўтиш ихтисослаштиришнинг техник негизини ташкил этади. Бу тадбирлар, ниҳоят, ишлаб чиқариладиган қисмлар ва ишланадиган буюмлар рўйхати (номенклатураси)нинг хийла қисқартирилишига олиб келади, оммавий турдаги ва барқарор серияли турдаги ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам беради, бу эса иш жойларини ихтисослаштиришни осонлаштиради. Бир неча саноат корхонасининг маълум маҳсулот ишлаб чиқариш учун кооперативлашиши ҳам иш жойларини ихтисослаштиришга кўп жиҳатдан ёрдам беради. Бу корхоналарнинг ҳар қайсиси бут маҳсулотнинг биттагина таркибий қисмини (узел, қисм ва ҳ.к.ларни) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Иш жойларининг барқарор ихтисослаштирилиши юқори унумли, ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарни ва қуролларни ишлаб чиқаришнинг самарадор узлуксиз услубини жорий қилиш, ишчиларнинг иш кучи ва ҳ.к.лардан яхшироқ фойдаланиши учун энг қулай шароит яратади. Бу тадбирлар меҳнат самарадорлигини оширишга, тайёрланган маҳсулотнинг ёки кўрсатилган хизматнинг сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтиришга жиддий таъсир кўрсатади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling