1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Меҳнат жараёнларини мукаммаллаштириш билан боғлиқ бўлган ишларнинг асосий босқичлари схемаси


Download 4.29 Mb.
bet41/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Меҳнат жараёнларини мукаммаллаштириш билан боғлиқ бўлган ишларнинг асосий босқичлари схемаси Ш унинг учун ҳам тўқимачилик корхоналарида меҳнатнинг усул ва услубларини ўрганиб, уларни жорий қилишга доимо катта эътибор бериб келинади ва келинмоқда.


Одатда, меҳнатнинг илғор услубларини жорий қилгандаги сингари илғор меҳнат усулларини жорий қилишда ҳам масаланинг комплекс ҳал этилиши кўпроқ самара беради. Меҳнатнинг аниқланган илғор услубларини амалга татбиқ қилиш билан бирга илғор меҳнатни ташкил этишни ҳам жорий қилиш, меҳнатнинг санитария-гигиена шароитини яхшилаш ва бошқа тадбирларни ҳам амалга ошириш зарур.
Меҳнатни илғор усул ва услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ишларининг 3-босқичи, яъни уларни амалиётга жорий этишнинг ўзи ҳам тўрт босқичдан иборат: а) меҳнатнинг илғор усул ва услубларини жорий қилишга тайёргарлик кўриш; б) меҳнатнинг илғор усул ва услубларини назарий ўрганиш; в) меҳнатнинг илғор усул ва услубларини иш жойларида амалий ўрганиш; г) меҳнатнинг илғор усул ва услубларини жорий қилиш натижаларини амалга ошириш юзасидан ташкилий-техник тадбирлар кўриш.
Меҳнатни ташкил этишнинг якка тартибдаги (индивидуал) шакли ва илғор меҳнат усул, услубларини ўрганиш кўрсатмали ва ихтисослаштириш тартибидаги операцияларда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш кўпаяди ва ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ёки кўрсатилган хазматнинг сифати яхшиланади. Бошқача қилиб айтганда, шундай иш жойларида меҳнат унумдорлиги бевосита ошади. Йигирувчи, тўқувчи, калава пишитувчиларнинг иш жойларида ана шундай ҳол юз беради. Шунингдек, норма ёки смена топшириқларини ошириб бажариш учун чексиз имконият берувчи шароит яратилади.
Узлуксиз - поток ишлаб чиқаришдаги иш жойларида бундай шароит яратилмайди. Чунки потокдаги ҳар бир иш жойида қилинадиган иш ҳажми чекланган бўлиб, потокнинг умумий ишлаб чиқариш қобилияти ошмай туриб, ходим ўз хоҳиши билан ишлаб чиқариш ҳажмини ошира олмайди.
Илғор меҳнат усуллари ва услублари потокдаги айрим иш жойларида жорий ишлаб чиқариш унумдорлигини бевосита оширишга олиб келмайди, балки ходимнинг банд бўлиши даражасини пасайтиради, унинг толиқишини камайтиради. Аммо бунда иш ёки маҳсулот сифати яхшилашниши мумкин.
Юқоридаги ҳолларда илғор меҳнат усул ва услубларини жорий қилиб эришиладиган жиддий натижа меҳнатни ташкил этиш шакли – поток ҳамма участкаларда такомиллаштирилганида ҳосил қилинади.
Илғор меҳнат усул ва услубларини жорий қилиш мақсадида энг илғор корхоналарни танлаш маъқул эмас. Чунки, биз кўраётган ҳолатда бутун корхона жамоасининг тажрибаси эмас, балки касбий тажриба аниқланади. Маълум операцияларни бажариш бўйича илғор касбий тажриба ўртача корхоналарда ҳам бўлиши мумкин.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling