1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
-мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш операциялари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.1. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг турлари
9-мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш операциялари.
Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг турлари. Ишлаб чиқариш операцияси ва унинг таркибий қисмлари. 3.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришнинг зарурияти. 4.Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвестициялар иштирокидаги ташкил этилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш. 9.1. Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг турлари Асосланган меҳнат нормалари иш жойларининг ташкилий -техникавий шароитларини ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларини ҳисобга олиши учун меҳнатни нормалаш, ишлаб чиқариш жараёнининг элементларини, иш вақти сарфини ва жиҳозлардан фойдаланиш вақтини пухта ўрганиш тақозо қилинади. Ишлаб чиқариш жараёни деганда, меҳнат ва тибиий жараёнларнинг меҳнат предметлари (хом ашё, материаллар, яримфабрикатлар ва ҳ.к.) билан чамбарчас боғлиқ ҳолда амал қилиши натижасида хом ашёдан маълум бир турдаги тайёр маҳсулотнинг яратилиши тушунилади. Ишлаб чиқариш жараёнида ходимлар меҳнат қуролларидан фойдаланганлари ҳолда хом ашёга, материалларга, яримфабрикатларга ва ҳ.к.ларга таъсир кўрсатадилар, олдиндан ўйлаб, уларни ўзгартирадилар ва тегишли меҳнат маҳсулига айлантирадилар. Бу жараёнда меҳнат предмети бир қанча босқичларни босиб ўтади. Уларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини ифода этади. Меҳнат предметини ўзгартиришнинг бутун бир жараёни сингари, айрим жузъий жараёнлар ҳам меҳнат предметини ўзгартиради, бу одатда, технологик жараён деб аталади. У ишлаб чиқариш жараёнининг асосий қисми ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида технологик жараёндан ташқари, транспорт ва текшириш (назорат) жараёнлари ҳам бўлади. Транспорт жараёни тайёр маҳсулотларни, меҳнат қуролларини, хом ашёларни ортиш, ташиш ва туширишдан иборат. Текшириш(назорат) жараёни ишлаб чиқариш элементларини, хом ашёларни ва пировард маҳсулот сифатини текшириш ҳамда махсус жойларда синаб кўришдан иборат. Корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари бир-бирларидан тайёрлаб чиқариладиган маҳсулотларининг характери, ишлатиладиган хом ашёлари ва маҳсулот тайёрлаш (хизмат кўрсатиш) техникавий усуллари ва шу билан бирга, ташкил қилиш шакллари жиҳатидан фарқ қилади. Шундай қилиб, буюм (деталь) ишлаб чиқариш жараёни – ташкилий жиҳатдан бир-бири билан боғланган жузъий жараёнлар мажмуидир. Бу жараёнлар асосан қуйидагилардан иборат: а) ишланиш даражаси, турли босқичда асосий ва ёрдамчи материалларни олиш, уларнинг сақланишини ва бир иш жойидан иккинчи иш жойига ташилишини назорат қилиш жараёнидан; б) ҳар бир иш жойини ишга ёки хизмат кўрсатишга шай қилиб қўйиш ва бу ерда иш давом этишига шарт-шароит яратиш учун керакли асбо-ускуналар билан таъминлаш жараёнидан; в) технологик жараён, яъни предметининг шаклини, ҳажмини, ташқи ва ички кўринишини, хусусиятини ва ҳолатини ўзгартириш натижасида тайёр маҳсулотга айлантириш ёки айрим бўлакларни бир бутун (узел, агрегат, буюм) қилиб йиғиш йўли билан бевосита маҳсулот тайёрлаш жараёнидан; г) қисмлар ва тайёр буюмларнинг, уларга қўйилган талабларига мувофиқ ишланган-ишланмаганлигини, йиғилган-йиғилмаганлигини аниқлаш учун техникавий назоратни ташкил этиш ва синовдан ўтказиш жараёнидан; д) тайёр маҳсулотни, қисмни махсус идишларга жойлаш ёки тахлаш ва эҳтиёт қилиб сақлаш жараёнидан. Ишлаб чиқариш жараёнининг структурасини ўрганиш учун жараён қанчалик оқилона лойиҳаланганини, унинг таркиби ва таркибий қисмлари технологик ва ташкилий жиҳатдан бир-бирига уйғунлигини аниқлаш керак. Меҳнатни нормалаш учун ишлаб чиқариш жараёнини амалга оширадиган меҳнатнинг характери асосий роль ўйнайди. Бу жиҳатдан ишлаб чиқариш жараёнлари: қўлда бажариладиган меҳнат жараёнига, қўлда бажариладиган механизациялашган жараёнига, машина аралаш қўл меҳнати жараёнига, машиналашган жараёнга, автоматлаштирилган ва аппаратурали жараёнларга бўлинади. Қўлда бажариладиган меҳнат жараёни деганда, айрим ёки бир гуруҳ (бригада) ишчиларнинг бевосита одам аъзолари ёрдамида ёки одамнинг ўз энергияси ҳисобига ишлатиладиган оддий қўл меҳнати қўроллари (курак, болға,арра ва ҳ.к.) ёрдамида ёки буларсиз ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириши тушунилади. Масалан, қолип қуйиш, тайёр маҳсулотни идишлар (таралар)га жойлаш, детални эговлаш, пахта, сабзоватларни йиғиб-териш кабилар қўлда бажариладиган меҳнат жараёнига киради. Қўлда бажариладиган механизациялаштирилган жараён деганда, бирон энергия тури ҳисобига ишлатиладиган оддий меҳнат қуроллари ёрдамида қўлда бажариладиган жараён (электр пармада пармалаш каби) тушунилади. Машина аралаш қўл меҳнати жараёни деганда, ишлаб чиқариш жараёни айрим ходимлар ёки бир гуруҳ ходимларнинг (бригада) бевосита иштироки билан механик меҳнат қуроллари ёрдамида амалга оширилиши тушунилади. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида машина қувватидан ҳам, кишининг кучидан ҳам фойдаланишга эришилади. Бунга яна ходим томонидан қўл кучи билан ишлатиладиган механизмлар ёрдамида бажарилган жараёнлар ҳам киради. Шахтада кон қазувчининг болға билан кўмирни уриб тушириши, прессларда резина буюмларни кесиш, тикув машинасида кейим-кечак тикиш, қўл билан ҳаракатга келтириладиган токарлик жиҳозида деталларни йўниш, пармалаш жиҳозида деталларни тешиш ва ҳоказолар бунга мисол бўла олади. Машина механизмлари ёрдамида (аппаратлардаги иссиқлик энергияси, электр энергияси ёки кимёвий энергия ҳисобига) технологик таъсир этиладиган, ёрдамчи ишлар эса қўлда бажариладиган (яримфабрикатларни заправка қилиш, узилган ипларни улаш каби) жараён, машина (аппаратура) жараёни, деб аталади. Йигирув, тўқув ишлаб чиқаришидаги (қўлда проборка қилишдан ташқари) ҳамма жараёнлар (хом сурпни қозонларда қайнатиш ва ҳ.к.) машина жараёнларига киради. Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш жараёни машиналашган жараёндан шу билан фарқланадики, унда машинанинг ўзи автоматик суратда ҳаракат қилади, ходим эса унинг автоматик ишлашини фаол кузатиб боради. Бунга автомат жиҳозлар, роботлар, автомат тўқимачилик жиҳозлари ва ҳ.к.лар мисол бўла олади. Аппаратура билан ишлайдиган ишлаб чиқариш жараёнида бажарилиши зарур бўлган ишлар меҳнат предметига иссиқлик, қуёш, электр ёки кимёвий энергия билан таъсир этувчи муайян конструкциядаги аппаратлар орқали амалга оширилади. Бунда ишчилар ёки ишчилар бригадаси аппаратнинг ишини фақат кузатиб, ишлаб чиқариш жараёнларининг боришини йўлга солиб (регулировка қилиб) туради. Бунга масалан, варганкада чўян эритиш, деталларни чиниқтириш, тоблаш ва цементлаш, металларга термик ишлов бериш, кимё ва озиқ-овқат саноатидаги кўпгина жараёнлар, домна печларида чўян эритиш, электр ва мартен печларида пўлат эритиш, шиша заводларида шишаларни эритиб қайнатиш, чинни пишириш каби жараёнларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ишлаб чиқариш жараёнининг юқорида кўрсатилган тартибда турларга бўлиниши фақатгина меҳнатни ташкил этиш ва уни нормалашдагина эмас, балки ходимларни меҳнатининг турлари бўйича статистик тақсимлашда, меҳнат жараёнини механизациялаш ва уни ташкил этишни такомиллаштиришда ҳам катта рол ўйнайди ҳамда ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш ҳисобига меҳнат самарадорлигини янада ўстириш йўлларини аниқлаш имконини беради. Ишлаб чиқариш жараёнларининг вақт-вақти билан такрорланиб туриши уларнинг асосий қисми бўлган технологик жараён қанчалик давом этишига боғлиқ. Шунга қараб, ишлаб чиқариш жараёнлари тўхтаб ишлайдиган (бу, ўз навбатида, циклли ва даврий жараёнга бўлинади) ва тўхтовсиз ишлайдиган жараёнларга бўлинади. Циклли жараёнларда ишлаб чиқариш жараёни дам тўхтаб, дам такрорланиб туради, даврий жараёнларда эса бир циклнинг бошидан то охиригача у қадар тўхталиш бўлмайди, шунинг учун бу ерда жараённинг узоқ давом этиши билан ўлчанадиган тўхталишни циклли деб айта олмаймиз. Циклли тўхтаб ишлайдиган жараёнларга асосан механик жараёнлар, даврий тўхтаб ишлайдиган жараёнларга автоматик жараёнлар, тўхтовсиз ишлаб чиқариш жараёнига аппаратураларнинг ишлаши киради. Бунда иссиқлик энергияси ёки яна бошқа турдаги энергиялар, кимёвий моддалар таъсири остида ишлов берилаётган меҳнат предметининг жисмий-кимёвий хусусиятларида тўхтовсиз ўзгаришлар юз бериб туради. Тўхтовсиз ишлаб чиқариш жараёнларида технологик омил (фактор) сифатида даврийлик аломатлари бўлмайди, чунки иш жараёнининг тўхтаб - тўхтаб давом этиши ва қайталаши технологик жиҳатдан қанча давом этиши билан белгиланмасдан, балки бир таъмирлаш билан иккинчи таъмирлаш ўртасида жиҳозларнинг ишлаш муддати билан ёки турли ташкилий - техникавий сабабларга кўра, ишланадиган хом ашёнинг берилмай қолиши билан белгиланади. Ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнида ишлов бериш (қайта ишлаш) циклли бўлади. Бу цикл ишлов бериладиган ҳар бир маҳсулот бирлигига кетган вақтдир. Жараён қанчалик автоматлаштирилган бўлса, ундаги цикллилик шунча камаяди. Бунда ижрочининг машинани ростлаш, технологик жараённинг боришини кузатиб туриш, иш жойига хизмат кўрсатишга доир ёрдамчи ишлар билан шуғулланиш, иш жойини жорий таъмирлаш каби вазифалари кўпаяди. Аксинча, ишлаб чиқариш жараёни қанча кам автоматлаштирилган бўлса ва узоқ давом этса, цикллилик шунча ортади, ишчининг оператив вазифалари шунча кўпаяди. Ишлаб чиқариш жараёнлари асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнларига бўлинади. Асосий ишлаб чиқариш жараёнлари шундай жараёнки, уларнинг ёрдамида хом ашёлар, яримфабрикатлар, материаллар тайёр маҳсулотга айланади. Тўқимачилик корхоналарида бундай жараёнларга сурпларни тўқиш, арқонларни йигириш, тўқилган сурпларни қозонларда қайнатиш, уларни бўяш ва ҳ.к.лар мисол бўлади. Ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёни эса, асосий ишлаб чиқариш жараёни тўхтовсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши (давом этиши)учун керакли шароит яратиб беради. Бунга корхонанинг ўзи учун электр энергия, буғ, иссиқ сув, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, жиҳозларни, асбоб-ускуналарни таъмирлаш, хом ашёларни, тайёр маҳсулотларни омборхонада сақлаш кабилар мисол бўла олади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling