1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet48/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

«Меҳнат Кодекси»да, нафақат ходимнинг бурчлари, балки иш берувчининг бурчлари тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Чунончи, 177- «Иш берувчининг бурчлари» моддасида «Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаб бериши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа шартномаларини тузиши шарт.
«Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас»лиги қайд этилган.
Корхона маъмурияти меҳнат тўғрисидаги янги қонунга мувофиқ меҳнат интизомини бузувчиларга нисбатан, масалан, яроқсиз маҳсулот тайёрлаганда ва бекор туриб қолинган вақт учун маъмурий жазо тадбирларини қўллашга ҳақли. Бинобарин, “Меҳнат Кодекси”нинг 159-моддасида «Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади, бундай баҳолар жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади», деб ёзиб қўйилган, ундан ташқари унда «ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди», деб кўрсатилган.
Ходим ўз вазифаларини муттасил ижро этмагани, шунингдек, узрсиз сабабаларга кўра ишга келмагани (прогул қилган) учун маъмурият интизомий жазолар қўллайди. Шунинг учун ҳам “Меҳнат Кодекси”нинг 181 - моддасида “Ходимга меҳнат интизоми”ни бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

  • ҳайфсан;

  • ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг қирқ фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодексининг 164 - моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади:

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш (100 - модда иккинчи қисмининг 3 ва 4 - бандлари).

Ижтимоий ва маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари натижа бермаса, маъмурият ходимни ишдан бўшатиши мумкин, фавқулодда ҳолларда, айниқса, узурли сабабсиз ишга келмагани учун бериладиган бу сўнгги жазони қўллашдан олдин касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олиш талаб қилинади. Меҳнат интизомини бузувчиларга ёз кезларида таътил бермаслик, санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар ажратмаслик, бир қанча ҳолларда мукофатдан батамом ёки қисман маҳрум қилиш мумкин.
Ҳар бир иш берувчи меҳнат интизомини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий ва техникавий шароитларни яратиши шарт. Чунончи, “Меҳнат Кодекси”нинг «Меҳнат интизомини таъминлаш» тўғрисидаги 179-моддасида кўрсатилганидек, «Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш, ноинсоф ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланади».
Бозор иқтисодиётининг ҳозирги шароитида меҳнат интизомини мустаҳкамлашнинг иқтисодий тадбирлари кенг қулоч ёзди. Уларни шартли равишда моддий таъсир кўрсатишнинг рағбатлантирувчи ва ман этувчи шаклларига бўлиш мумкин. “Меҳнат Кодекси”нинг «Меҳнат учун рағбатлантириш» ҳақидаги 180-моддасида «Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларнинг қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади. Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун Давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин» дея бежиз қайд этилмаган.
Меҳнат интизомини мустаҳкамлашнинг иқтисодий воситалари, қуроллари юқорида қайд қилинган шакллар билан чегараланмайди. Ҳаёт ҳар куни меҳнат интизомини мустаҳкамлаш учун курашнинг янги-янги шаклларини, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларига таъсир кўрсатишнинг табора янги шаклларини тақоза этмоқда.
Ходимларни меҳнат интизомига риоя қилиш руҳида тарбиялашда раҳбарнинг роли ҳам жуда катта. У меҳнат интизомини мустаҳкамлашга даъват қилиш билан чегараланмасдан, ишлаб чиқаришда ахлоқий иқлим яратиши, ўз қўл остида фаолият кўрсатадиган жамоа аъзолари билан ўзаро тўғри муносабат ўрнатиши керак. Бунинг учун раҳбарнинг ўзи шахсий намуна кўрсатиши, сўзининг ва ваъдасининг қайд этилган муддатда устидан чиқиши, ўзига бўйсунувчи кишиларга ғамхўрлик, керак бўлган пайтларда уларни ҳимоя қилиш, улар билан доим ва яқин алоқада бўлиши лозим.
Интизомни мустаҳкамлашда бирламчи меҳнат жамоасининг бевосита раҳбари, ходимларнинг ташкилотчиси ва мураббийси бўлган устага(мастер) кўп нарса боғлиқ. Уста ходимларга энг яқин ва доимо улар билан алоқада бўлиб, уларнинг қобилият ва имкониятларини, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш топшириқларини бажаришда кимнинг нима иш ёки хизмат қилишга қодир эканлигини аниқ билади. Ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, уларнинг разрядларини ошириш, рағбатлантириш ва жазо бериш масалаларини ҳал этишда усталарга тенг хуқуқ берилиши ходимларни меҳнат интизомига риоя қилиш руҳида тарбиялаш ва интизомни кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш йўллари ва шакллари хилма-хил. Бу ишнинг ҳолати жуда кўп ишлаб чиқариш, ижтимоий, аҳлоқий ва психологик омилларга боғлиқ. Давлат аҳамиятига эга бўлган бу муҳим вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун барча имкониятлардан кенг фойдаланиш керак.
Меҳнатни ташкил этишнинг ҳар томонлама асосланган режаларининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши ҳар бир ходимга шундай меҳнат шароитини ва муҳитини яратадики, бунда меҳнат функциялари аниқ ва ўз вақтида бажарилишини, иш вақтидан тўла ва янада самарали фойдаланишни, меҳнат ва дам олиш тартибига аниқ ва етарли риоя қилинишини ходимларнинг ўзлари талаб қиладилар. Натижада меҳнат интизомининг бузилиш имкониятлари анча қисқаради.
Аммо, ҳамма нарсани модий рағбатлантиришлар, интизомий жазо чораларини қўллаш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашнинг ташкилий шарт-шароитларидан иборат деб билиш нотўғри. Табиийки, тегишли тарбиявий ишларсиз меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаб бўлмайди. Шу боисдан, ҳар бир жамиятнинг, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида, муҳим ва долзарб вазифаларидан бири ҳар бир меҳнаткашда юқори маънавий принципларга асосланган онгли, ихтиёрий ва инсоний меҳнат интизомини шакллантириш ва тарбиялай боришдир.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling