1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Ишлаб чиқариш операцияси ва унинг таркибий қисмлари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
9.2. Ишлаб чиқариш операцияси ва унинг таркибий қисмлари
Технологик жараённинг асосий қисми операциядир. Операция деганда, муайян меҳнат предмети устида бир ёки бир неча ходимлар (бригада) томонидан бир иш жойида жиҳозларни қайта созламай ҳамда ишланадиган буюмлар жойини ўзгартирмасдан амалга ошириладиган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми тушунилади. Демак, операция меҳнат предмети, иш жойи ва ижрочи доимий, ўзгармаслиги, шунингдек, маҳсулот, хизмат ёки жараён босқичининг тугалланганлиги билан характерлидир. Масалан, токарь жиҳозини қайта ростламай ва иш жойини қайта ўзгартирмай қисмларга ишлов бериш, қисмларни штамповка5 қилиши, экскаватор темир йўл вагонларига, автомашиналарга фойдали қазилмаларни ортиши, мартен печларида пўлат эритиш ва ҳ.к. Буни мисол билан тушунтирамиз. Токарлик жиҳозида деталлар аввал хомаки, кейин тоза қилиб ишланади, бу иккала иш битта жиҳозда, битта ижрочи томонидан бажарилади. Бу ишлов бериш битта операцияни ифода қилади. Агар хомаки иш билан тоза иш ўртасида металлга термик ишлов берилса ёки бу ишларни турли ишчилар бажарса, бу иш уч операциядан иборат бўлади. Операция ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини ташкил қилганлиги учун меҳнат предметидаги, унга таъсир кўрсатадиган ходимнинг ҳаракатларидаги ва у хизмат қиладиган жиҳозлардаги ўзгаришларни бирга қўшиб ўрганиш керак. Демак, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш учун операциянинг асосини ташкил қилувчи бу ўзгаришларни бир-биридан ажратиб, алоҳида-алоҳида ўрганилганда, меҳнатни ташкил этиш ва нормалашда кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Операция технологик жараёнларни режалаштиришнинг, тузиб чиқишнинг ва меҳнатни нормалашнинг асосини ташкил қилади. Чунки жиҳозларнинг бутун имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, уларнинг тўхтовсиз ишлашига эришмоқ ва бу жиҳозларда ишлашга қанча ишчи кераклигини билиш учун операцияни бажаришга кетадиган вақт миқдорини ҳисоблаб чиқиш керак. Ишлаб чиқариш жараёнида қуйидаги операциялар: қўл билан, қўлда бажариладиган, механизациялаштирилган, машина аралаш-қўл билан, машина билан бажариладиган, автоматлаштирилган ва аппаратли операциялар бўлиши мумкин. Одатда, ходим бир иш куни (смена) давомида биркитилган иш усулларини бажариш, бир иш жойидан иккинчисига ўтиш ва жиҳозлар (машиналар) ишлашини фаол кузатиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажаради. Ўз навбатида, жиҳозлар ишлашини кузатиш ҳам фаол, ҳам пассив бўлиши мумкин. Фаол кузатиш – жиҳозларни ишлаш жараёнида содир бўладиган бузилишларини ёки жиҳозларнинг паспортида берилган параметрлардан четга чиқишни бартараф қилиш ёки унинг олдини олиш мақсадидаги кузатишдир (масалан, пилик узилганда хом ашё нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун пиликчи машинани кузатиши). Пассив кузатиш эса, бу жиҳозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўлмаса ҳам, иш жойини ташлаб кетиши мумкин бўлмагандаги кузатиш (масалан, кўп жиҳозларга хизмат кўрсатувчи ходим ихтиёридаги ҳамма жиҳозлар ишлаб туриб, хизмат кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганда). Технология жиҳатидан операциялар переходларга (фазаларга) бўлинади. Переход – операциянинг бир қисми бўлиб, битта кесувчи асбоб (кескич, фреза ва ҳ.к.) билан ҳар бир янги юза ва юзалар ҳосил қилиш учун бир тартибда амалга ошириладиган ишлов жараёнининг тугалланишидир. Бинобарин, переход меҳнат предметига ишлов берилаётган юзанинг, қўлланилаётган асбоб-ускуналарнинг ва ишлов беришдаги маълум тартибнинг ўзгармас бирлигини тақозо қилади. Бу шартларнинг (ишлов бериладиган юзами, кесувчи асбобми, дастгоҳни мойлаш жараёними) бирортаси ўзгариши билан янги переход (фаза) бошланади. Масалан, меҳнат предметининг (бирор деталнинг) юзаси поғонали бўлса, унга бир текисда ишлов бериш(йўниш) мумкин эмас, ҳар поғонага яқинлашганда мослама ҳаракатини бир дақиқа тўхтатиб, иккинчи поғонага ўтиш керак, мана шу ўтиш – переход (фаза) деб аталади. Буни тушуниб олиш учун яна бир мисол келтирамиз. Айтайлик токар токарлик станогида шестерня тайёрлаётганда ингичка темир ғўлани қирқади, пармалайди, йўниб кертади (ўяди) ва керакли диаметрга келтиради, мана шу иш тўрт переход (ўтиш-фаза)дан ташкил топган битта операцияни ифода этади. Ишлаб чиқариш жараёнининг фаол элементи ҳисобланган технологик жараённи (операцияни) переходларга ажратиш (бўлиш) операциянинг технологик мазмунини ташкил этади. Аммо уша технологик жараённи бажарувчи, ходимнинг меҳнат самарадорлигини ошириш имкониятларини қидириб топиш ва уни ҳар томонлама ҳамда батафсил ўрганиш, таҳлил қилиш учун, айниқса, маҳсулотни кўплаб ва йирик сериялаб ишлаб чиқариш турларидаги меҳнатни ташкил этишда ва нормалашда ҳар бир переходни ҳам таркибий қисмларга бўлиш фойдадан холи эмас. Переходлар кўпинча бир неча проходлардан иборат бўлади. Переходларнинг, ўз навбатида, тартиб билан ўзгармасдан такрорланишига проход дейилади. Проходлар – бу, бошқача қилиб айтганда, меҳнат предмети юзасига қайта - қайта ишлов беришдир. Металл кесиш жиҳозларида кесувчи асбобнинг заготовкани бир неча марта кесиб ўтиши, яъни янги-янги юза ҳосил қилиш жараёни бунга мисол бўла олади. Айниқса, деталларга механик жиҳатдан қайта ишлов бориш жараёнида кўп проходли переходлар учрайди. Бундай операциялардаги ҳар хил проходларда деталларга бериладиган ишлов мақсадларини амалга ошириш учун операцияларни бундай бўлакларга бўлиш етарли эмас. Шунинг учун унга ишлов бериш жараёнини алоҳида олинган ёки бир гуруҳ усулларга бўлиш зарур. Демак, операциянинг технологик жиҳатдан бўлиниши, ўз навбатида, меҳнат сарфи жиҳатидан ҳам бўлинишини талаб қилади. Бу ерда операция айрим элементларининг изчиллиги, мазмуни, бажариш усули, сарфланган вақт миқдори ва уларнинг таркиб лойиҳаси ўрганилади ва таҳлил қилинади. Меҳнатни нормалаш ҳам шунга қараб тузилади. Операцияларнинг қисмларга бўлиниши даражаси меҳнат нормаларининг таҳлили ва ҳисоб-китоби қанчалик аниқликда бўлиши кераклигига боғлиқ. Операцияларнинг меҳнатга нисбатан ёки меҳнат жиҳатидан майда элементларга бўлиниши бир қанча мақсадларга эришиш учун амалга оширилади. Улардан энг асосийлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, ҳар бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган операцияда мавжуд бўлган элеметларнинг ҳақиқий миқдорини аниқлаш учун, одатда, бир хил операцияни, бир хил малакали бир нечта ходим ижро этса ҳам, улар томонидан содир этилган элементлар миқдори бир хил эмас, ҳар хил бўлади; демак, иккинчидан, ҳар бир операцияни бажаришда учрайдиган ортиқча элементларни аниқлаб, уларни йўқотиш, ҳеч иложи бўлмаса, камайтириш йўл ва имкониятларини топиш учун; учинчидан, операцияни бажариш учун зарур бўлган элеменлар миқдорини аниқлаш учун; тўртинчидан, ишлаб чиқариш илғорлари томонидан операцияни бажаришда қўлланадиган усул ва услубларни топиш, ҳар томонлама таҳлил этиш, ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш учун; бешинчидан, операцияни бажариш довомида ходимнинг иккала – ўнг ва чап қўли, балки иккала оёғи билан бажариш имкониятлари бўлган усуллар мажмуи, усуллар, ҳаракатлар ва қимирлашлар каби элементларини топиш, уларни бажариш тартиблари ва йўлларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш; ва ниҳоят, олтинчидан, зарур деб танланган элементларни (юқорида қайд этилган усуллар мажмуи, усуллар, ҳаракатлар ва қимирлашларни) мантиқий кетма-кетликда бажарилиш тартибини, йўлини аниқлаш ва лойиҳалаштириш учун,еттинчидан- Мантиқий кетма-кетлик (логическая последователность) бажарилиш тартиби ва йўли билан тўғри деб топилган элементлардан иборат бўлган операцияни нисбатан илғор бўлган (ўта илғор ходимлар эмас)6 томонидан амалиётда бажартириб кўриш учун ва лойиҳалаштириш операцияга тегишли ўзгартиришлар киритиш учун; саккизинчидан амалиётда синаб кўриш натижасида операциянинг айрим элементлар бир вақтнинг ўзида (бирданига айни замонда, бир йўла) қимирлашлар ни бажариш тартибларини излаб топиш эвазига лойиҳалаштирилган операцияга, унинг таркибига ва бажарилиш тартибига тегишли ўзгаритиришлар учун ; Ва ниҳоят, тўққизинчидан, тўғрилигини исботланган бирин-кетин бажарилиш тартибига янада сайқал бнриш натижасида унга ҳақиқий сарфланиш кера бўлган ва ҳар томонлама асосланган вақт нормасини ҳисоблаш учун. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлган ҳар бир операция меҳнат сарфи жаҳатидан ёки меҳнатга нисбатан асосан тўртга – усуллар мажмуига, усулларга, ҳаракатларга ва қимирлашларга бўлинади. Усуллар мажмуи асосан икки ва ундан ортиқ усуллар йиғиндисидан иборат. Масалан, ишлов берилиши зарур бўлган қисм (деталь) токарлик жиҳозига ўрнатиш ва ундан бўшатиб олиш усуллари мажмуи, иккита усулдан: а) ишлов берилиши олдидан қисм (деталь)ни токарлик жиҳозига маҳкамлаб ўрнатиш; б) ишлов бериб бўлингандан кейин детални жиҳоздан бўшатиб олишдан иборат. Ҳар бир усул, ўз навбатида, тугалланган ҳаракатлар йиғиндисидан иборат. Масалан, жиҳозни юргизиш усули иккита ҳаракатлар йиғиндисидан, яъни: а) жиҳозни юргизадиган дастакни қўлга олиш; дастакни керакли томонга бураш ҳаракатларидан иборат. Ёки бўлмаса, жиҳозни тўхтатиш усули ҳам иккита ҳаракат йиғиндисидан иборат, яъни: а) жиҳозни тўхтатадиган рукояткани қўлга олиш; б) дастакни керакли томонга бураш. Одатда, ҳар бир усул бажарилаётган операциянинг тугалланган бўлаги ёки қисми ҳисобланади. Усуллар асосий технологик, меҳнат предметига бевосита ўзгариш киритувчи ва ёрдамчи, яъни асосий технологик жараён амалга ошиши учун ёрдам берувчи усулларга бўлиниши мумкин. Масалан, переход, машинанинг айланувчи қисми бўлган вални хомаки йўниб, текислаш қуйидаги усулларга бўлинади: Детални патронга яқинлаштириш. Детални патронга қўйиш. Детални патронга маҳкамлаш. Жиҳозни юргизиб юбориш. Токарлик кесиш асбобини яқин келтирмоқ. Йўниб текислаш. Кесиш асбобини четга олиш. Жиҳозни тўхтатиш. Детални бўшатиб ажратиб олиш. Детални патрондан чиқариб олиш. Детални бир четга олиб қўйиш. 1,10 ва 11-усуллар_жойдан_жойга кўчириш: 2-усул-ўрнатиш: 3- ва 9-усуллар-маҳкамлаш ва ажратиб олиш: 4,5,7,8-усуллар жиҳозни бошқариш. Булар ҳаммаси ёрдамчи усуллар, деб аталадилар. 6-усул технологик, яъни, меҳнат предметига бевосита ўзгариш киритувчи усулдир. Переходларни усулларга бўлиш ишлаб чиқариш турига ва таҳлилнинг батафсил олиб борилишига қараб ёки таркибий элементларга бўлинган (дифференцияция қилинган) ёки яхлитлаштирилган переходлар (фазалар) бутун бир усуллар мажмуига бўлинади. Бу мажмуалар эса бутун бир усуллар йиғиндисини ўз ичига олиб, бир аниқ мақсадга қаратилган бўлади. Дифференциация қилинган переходлар (фазалар) эса оддий усуллардан иборат бўлади. Усулларни технологик изчиллиги ёки технологик жараённинг давом этишига таъсир қилувчи омиллар бирлиги белгиларига қараб, юқорида қайд қилганимиздек, усуллар мажмуига бирлаштириш мумкин. Маълум бир бир меҳнат предметини олиш, унинг жойини ўзгартириш, ундан қўлни узиш каби элеметларни бажариш учун ишчининг гавдасини, унинг ўзини, оёғини, қўлини, қўлининг панжасини, бармоғини бир марта (бир карра) қимирлаши (движенияси) қимирлаш деб тушинилади. Масалан, қаламни қўлга олиш ҳаракати қуйида кўрсатилган иккита қимирлаш йиғиндисидан иборат: а) қўлни қаламга узатиш; б) бармоқлар билан қаламни қисиб ушлаш. Оммавий ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш турларида ҳар бир қимирлаш, ўз навбатида, микроэлементли қимирлашларга ҳам бўлиниши мумкин. Масалан, қўлни қаламга узатиш қимирлаши гавдани ростлаш, қўлни кўтариш ва ниҳоят, қўлни қаламга узатиш каби микро қимирлашлар йиғиндисидан иборат. Операцияларни меҳнат жиҳатидан бундай узвий элементларга бўлиш ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш ва ундаги элементлар таркибини яхшилаш учун кенг имкон яратади, шу билан бирга, ишлаб чиқариш илғорларининг ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги мақсадга мувофиқ ва бажариш услубларини ўрганиш учун хизмат қилади. Иш куни давомида ходимнинг меҳнати минглаб ҳаракатлар ва ўн минглаб қимирлашларни ўз ичига олган ҳаракатлардан ва уларнинг мамжмуидан ташкил топади. Масалан, чархли токарь станогида ишловчи токарь, силлиқловчи жиҳозлар ёрдамида майда қисмларга ишлов бериш жараёнида бир иш куни (смена) давомида 15 мингга яқин, қайроқчи(заточник)-20 мингга яқин такрорланувчи қимирлашларни ўз ичига олган ҳаракатларни бажаради. Операциянинг ҳар бир элементини бажаришнинг мақсадга мувофиқ йўлларини топиш, ўз навбатида, иш вақти сарфини қисқартиришга, бинобарин, меҳнат самарадорлигини оширишга имконият яратади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми ёки бўлаги бўлган ҳар бир операцияни бу хилда технологик ва меҳнат жиҳатидан таркибий қисмларга бўлиб қараш меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш соҳасида олиб бориладиган ишларнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling