1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Иш вақтининг шахсий (индивидуал) фотографияси
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
12.3. Иш вақтининг шахсий (индивидуал) фотографияси
Иш вақти ҳар бир жамиятнинг ва давлатнинг энг аҳамиятли ва ўзига хос ресурсларидан ёки миллий бойликларидан бири ҳисобланади, йўқотилганда, қўлдан бой берилганда уни тиклаш имконияти йўқ. Бу миллий бойлик, бошқа турдаги миллий бойликлардан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: а) уни бошқа турдаги миллий бойликлар каби бир жойга тўплаб ёки йиғиб бўлмайди. б) сарфланиш жараёнини бошқа турдаги миллий бойликлар жараёни каби тўхтатиб бўлмайди. в) бошқа миллий бойликлар каби нафақат қўлга ушлаб, балки кўз билан кўриб ҳам бўлмайди, кўрсатиб ва ниҳоят реклама ҳам қилиб бўлмайди. г) бошқа турдаги миллий бойликлар каби сарфланиш жараёнини тезлаштириб ёки секинлаштириб ҳам бўлмайди ва ҳ.к. Юқоридагилардан хулоса қилиб, шуни айтиш лозимки, миллий бойликлар турларидан бири ҳисобланган иш вақтидан фақатгина самарали ва ўз вақтида фойдаланиш керак. Халқимиз «Вақтинг кетди, бахтинг кетди» ёки «Вақтинг кетди – нақдинг кетди», дея бекорга айтмаган. Шундай экан, иш вақти сарфини ўлчаш, яъни кузатиш керак. Ўз навбатида, иш вақтини кузатиш услуби – иш вақтининг фотографияси, деб қабул қилинган. Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш соҳасида иш куни фотографияси, яъни иш куни сарфини кузатиб туриб, ёзиб олиш деганда, тўлиқ иш куни (смена) ёки унинг бир қисми давомида беистисно барча иш вақти сарфларини кузатиш ва ўлчаш йўли билан ўрганиш тушунилади. Шундай бўлгач, амалиётда ҳам иш кунининг, ҳам иш вақтининг фотографиялари мавжуд. Иш кунини фотография қилиш асосан иш куни (смена) давомида зое кетган иш вақти сарфларини ҳамда бу нуқсонларни келтириб чиқараётган сабабларни аниқлаш, шу билан бирга иш вақтининг исроф бўлишини қисқартириш ёки бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади. Иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган меҳнат унумдорлигини ўстириш имкониятларини қидириб топиш ва улардан амалиётда фойдаланиш учун иш куни фотографиясининг роли ва аҳамияти беқиёсдир. Иш куни давомида иш вақтидан фойдаланишни бевосита ходимнинг иш ёки хизмат кўрсатиш жойида кузатиш услубидан фойдаланишдан мақсад ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш имкониятлари, илғор тажриба, вақт нормада кўрсатилгандек сарфланишини таъминлаш ва меҳнат нормалари бажарилмаслигининг сабабларини аниқлаш ҳамда меҳнат жараёнларини такомиллаштиришдан иборат. Шу билан бирга иш куни фотографиясини ўтказиш натижасида олинган маълумотлардан иш жойига хизмат кўрсатиш норма ва нормативларини, дам олиш ва ишга тайёргарлик кўриш ва уни якунлаш вақтлари норма ва нормативларини текшириш учун ҳам фойдаланилади. Бунинг учун иш куни фотографияси ишга тайёргарлик кўришдан бошлаб, то уни якунланга қадар сарфланадиган барча иш вақтини қамраб олиши керак. Агар иш вақтининг индивидуал фотографиясини ўтказишдан мақсад иш вақтидан самарали фойдаланиш ва ўртача меҳнат самарадорлигини аниқлаш бўлса, у ҳолда кузатиш учун танланган ишчига ва унинг иш жойига алоҳида эътибор бериш зарур. У иш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятида ўртача меҳнат натижаларини бажариб юрган, кундалик ишга виждонан муносабатда бўлган, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомига доимо риоя қилган киши бўлиши керак. Шу билан бир қаторда кузатишни ўтказиш учун олдиндан кузатиш объекти, кузатувни ёзиб бориш учун ҳар хил шакллар, бир ёки икки стрелкали секундомер, соат ва керак бўладиган бошқа нарсаларни тайёрлаб қўйиш зарур. Кузатувчи иш вақти сарфини кузатишдан камида бир кун олдин огоҳлантирилиши, унга кузатишдан кўзланган мақсад тушунтирилиши ва у иш жараёни билан ҳар томонлама ва батафсил таништирилиши керак. Иш кунининг индивидуал фотографияси маълумотлари натижаларини ёзиб бориш учун махсус кузатув варақаси (1 шакл) қўлланилади. Қуйида унинг намунавий шакли берилмоқда. 1-шакл Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling