Иш вақтининг шахсий фотографиясида аниқланган иш вақти нобудгарчилигини қисқартириш мақсадида 2001 йил 24 февралда ўтказилган ташкилий-техникавий чора-тадбирлар
РЕЖАСИ
Иш вақти сарфларининг символлари
|
Тадбирлар номлари
(мазмуни)
|
Ижро
Муддати
|
Ижрочи
|
Тадбирлар ижроси учун маъсул
|
ТЯ
|
Иш жойининг ўзида ишни қабул қилиш ва уни топшириш
Буёқларни, таъмирланган эшикларни омборхонадан олиб келиш учун махсус киши ажратиш
|
10.3.2001й
16.3.2001й
|
Иш тақсимловчи
Уста
|
Цех бошлиғи
Цех бошлиғи
|
ИХ
|
Иш жойини супурадиган асбобларни янгилаш ва уларни такомиллаштириш
Буёққа ишлатиладиган асбобларни ювишни ва тозалашни енгиллаштириш
|
10.3.2001й
15.3.2001й
|
Етакчи муҳандис
Етакчи муҳандис
|
Раҳбар муовини
Раҳбар муовини
|
ИА
|
Меҳнат интизомининг бузилишини тўлиқ бартараф этиш
|
22.3.2001й
|
Уста
|
Цех бошлиғи
|
Кузатув натижасида олинган маълумотлар таҳлил қилинишини ишчининг иш вақти балансини тузиш ва юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни аниқлаш билан чеклаб қўймаслик керак. Зое кетган иш вақти сарфларининг ҳамма турларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ишлаб чиқаришдаги камчиликлар билан боғлиқ бўлган барча танаффусларни қисқартириш ёки бутунлай тугатиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқаш лозим. Иш вақти зое кетиши бартараф қилиниши натижасида иш кунининг ҳақиқий балансида оператив вақт миқдори кўпаяди. Демак, иш куни (смена) давомида маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳажми ҳам кўпаяди, ходимнинг меҳнат унумдорлиги ҳам ошади.
Иш кунини индивидуал фоторафия қилишда битта иш куни билан чекланиб бўлмайди, чунки баъзи иш вақти сарфлари тасодифий юз берган бўлиши мумкин. Шу боисдан иш кунининг индивидуал фотографияси асосли бўлиши учун уни қаторасига 3-5 иш куни давомида ўтказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |