1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Бригада иш вақти фотографиясининг кузатув варақаси


Download 4.29 Mb.
bet64/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Бригада иш вақти фотографиясининг кузатув варақаси
(жиҳозни йиғиш)



Т/Р

Нима кузатилди

Жорий вақт.соат,мин

Сарфланган вақт.мин

Жами




кузатув бошланган вақт 8 00

ходимлар

ходимлар

сарфланган вақт.мин

символ

1

2

3

4

1

2

3

4







1

Ишга кечикиб келди

-

8.07

-

-

-

7

-

-

7

ИА

2

Асбоб-ускуналарнинг таҳлади

8.20

-

8.20

-

20

-

20

-

40

И.ЖХ.Қ

3

Айрим қисмларни қабул қилиб олди

-

8.53

8.40

8.53

-

46

20

53

119

ТЯ

4

Иш жойини ташлаб кетди

-

8.59

-

-

-

6

-

-

6

ИА

5

Бригадир билан суҳбатлашди

8.30

-

8.45

-

10

-

5

-

15

ТЯ

6

Жиҳозни йиғди ва ҳоказо

9.32

9.32

9.20

9.32

62

33

35

39

169

ОП




Иш куни (смена) кузатилган вақтнинг
жами:

-

-

-

-

480

480

480

480

1920








































Иш вақти сарфини кузатиш мақсади қандайлигига қараб, суратга олиш методикаси танланади. Суратга олиш ҳар бир бригада аъзоси параллель сарфлаётган вақтларнинг ҳаммасини иш вақтининг индивидуал фотографиясидаги сингари бирин-кетин қайд этиш йўли билан ҳам, шунингдек, моментли кузатиш услуби билан ҳам амалга оширилиши мумкин.


Бригада таркиби катта бўлиб, унинг ҳамма аъзолари сарфлайдиган вақтни кузатувчи рўйхатга олиб улгурмайдиган бўлса, кузатишнинг моментли услуби қўлланилади. Объектлар ҳолатини ёзиб олиш моментлари орасидаги вақт оралиғи ёзиб олиш учун иложи борича қисқароқ бўлиши ҳам керак. Кузатиш учун бригададаги ҳамма аъзолар нима қилаётгани кўриниб турадиган қулай пункт танланиши лозим. Акс ҳолда кузатиш ва иш вақти сарфларини айланиб юриб қайд қилиш лозим бўлади.
Бригада ишини кузатишнинг моментли услуби қанча вақт бекор кетганини аниқлаш имкониятини беради. Лекин у бригада меҳнатини оқилона ташкил этиш шаклларини ишлаб чиқиш учун асос бўла олмайди. Бундай вазифани ҳал қилиш учун бригаданинг ҳар бир аъзоси сарфлаган вақт бирин-кетин параллел қайд этиб борилиши керак.
Иш усуллари етарли даражада узоқ давом этганда ва бригада аъзолари сони кам бўлганда тажрибали кузатувчи бригаданинг ҳар бир аъзоси сарфлаётган вақтнинг ҳаммасини ёзиб улгуради. Баъзи ҳолларда вақт сарфларини (иш турларини) қайд қилиш бир неча кузатувчига топширилади.
Ишлаб чиқариш участкалари катта ёки иш жойлари бир-биридан узоқда жойлашган бўлса, ишчиларнинг иш вақти сарфини ўрганиш учун кузатувчи ҳамма ишчиларни бир вақтда кўра олмайди. Бундай ҳолатларда маршрут фотографияси қўлланилади. Бунда кузатувчи ўрганиладиган иш жойларини олдиндан белгиланган муайян маршрут бўйича айланиб юради ҳамда ҳар бир иш жойидан ўтиб кетаётган пайтда кўрган нарсаларини ёзиб қўяди.
Агар кузатиш объекти ҳаракат қилиб юрган ишчи бўлса, у вақда конкрет шароитга қараб иш кунининг маршрут фотографиясини бир ёки икки кузатувчи (биттаси маршрут пунктининг бошида, иккинчиси охирида) олиб боради.
Бригаданинг иш куни фотографиясида ҳам иш вақтининг ҳақиқий ва норматив баланси бригададаги ҳар бир ходим учун ҳам, бригада учун ҳам алоҳида-алоҳида аниқланади. Ундан ташқари, бригада учун иш вақтидан фойдаланишнинг ўртача фоизи ва миқдорини ошириш асосида меҳнат самарадорлигини ошириш даражаси аниқланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
Бригада фотографиясини ўтказиш натижасида олинган маълумотларни ишлаш натижасида, юқорида қайд этилганидек, ҳар бир бригада аъзосининг ҳақиқий иш вақти баланси тузилади. Ўз навбатида, бу вақт баланси алоҳида ижрочиларнинг иш билан бандлик даражасини ва қанча вақт йўқотилишини кўрсатади. Олинган маълумотларни таҳлил қилиш эса, вақтнинг йўқолиш сабабларини, шу жумладан, бригада аъзолари ишидаги кутиб, бекор туришларни келтириб чиқарадиган вақт жиҳатидан номувофиқлик натижасида вақтнинг йўқолиш сабабларини аниқлаш имконини беради. Бундай фотографияларга асосан бригаданинг мақсадга мувофиқ таркибини аниқлаш ва вазифаларни бригада аъзолари ўртасида улар ишида мувофиқлик бўлишини таъминлайдиган қилиб тақсимлаш мумкин.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling