1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


-мавзу: Ходимлар меҳнатини ташкил этишда хронометраж ўтказишнинг ўрни.(2 соат)


Download 4.29 Mb.
bet72/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

14-мавзу: Ходимлар меҳнатини ташкил этишда хронометраж ўтказишнинг ўрни.(2 соат)
1.Хронометражни ўтказишдан мақсад ва унинг турлари.
2.Хронометражни ўтказиш олдидан объект танлаш ва унга тайёргарлик кўриш.
3.Хрономеиражни ўтказишни ташкил этиш ва урқали олинган маълумотларга ишлов бериш.


14.1. Хронометражни ўтказишдан мақсад ва унинг турлари
Хронометраж – бу, грекча сўздан олинган бўлиб, хронос_вақт, метрио_ўлчаш, деган маънони беради. Демак, хронометраж _ вақтни ўлчаш услубларидан биридир. Хронометражнинг асосий объекти _ операциядир. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда операцияни хронометражи деб ҳам юритилади.
Операцияларни ўрганиш жарёнида жиҳозларнинг ишлаб чиқариш имкониятларидан қандай фойдаланилаётганлиги, иш жойлари қандай ташкил қилганлиги, ходим керагидан ортиқ ҳаракатлар қилаётган ёки қилмаётгани, иш вақти сарфи операцияларининг айрим элементларини бажаришга сарфланадиган вақт техникавий ва ташкилий шароитларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги аниқланади. Операциялар кузатиш айни ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш самарадорлигини ўстиришнинг ички имкониятларини қидириб топишда ва улардан фойдаланишда, мазкур иш жойидаги оғир меҳнатталаб ишларни камайтиришда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Иш вақти сарфини кузатишнинг бу услуби «Иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчи қандай меҳнат қилаётгани (тез ёки секин) оқилона ёки оқилона бўлмаган меҳнат усулларидан фойдаланилаяптими?» деган саволга жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда, хронометраждан иш бажарувчининг ишлаш суръати, қўллаётган меҳнат усуллари, уларни мақсадга мувофиқ бажарилиш тартиблари, меҳнат жараёнларининг қандай ташкил этилганлиги баҳо беришда фойдаланилади.
Хронометражнинг асосий вазифаси унинг (операциянинг) мақсадга мувофиқ таркибини аниқлаш ва лойиҳалаштириш ҳамда ҳар бир элементини бажариш учун зарур бўлган вақтни ҳисоблаш мақсадида, ўрганилаётган операция элементларига сарфланадиган вақт миқдорига таъсир этувчи омилларни аниқлашдан иборат
Хронометраж асосан қуйидаги мақсадлар учун ўтказилади: а) операциянинг кўп марталаб такрорланадиган иш усулларига ва машина_қўл элементларига вақт нормаларини белгилаб бериш учун; б) ҳар бир конкрет операцияни бажаришга сарфланадиган ҳақиқий оператив иш вақти миқдорини аниқлаш учун; в) ҳар бир конкрет операцияни бажаришга сарфланиши зарур бўлган вақтнинг режалаштирилган миқдорини аниқлаш учун; г) меҳнат нормаларининг бажарилмаслик ёки юқори даражада бажарилиш сабабларини аниқлаш учун; д) илғор иш усул ва услубларини аниқлаш, уларни ўрганиш, умумлаштириш ва амалиётга татбиқ қилиш; е) катта серияли ва оммавий ишлаб чиқариш турлари (типлари)га учун мўлжалланган аналитик ҳисоблаш услуби ёрдамида аниқланган меҳнат нормаларини текшириш ва уларга тузатишлар киритиш учун; ж) танланган операциядаги ортиқча (кераксиз), оқилона бажарилмайдиган усул ва ҳаракатларни аниқлаш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к.лар учун.
Амалиётда хронометражнинг узлуксиз ёки танлаб, узлукли, циклли ва махсус турлари мавжуд.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling