1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Меҳнат нормаларининг қўлланиш соҳаларига қараб
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
15.3. Меҳнат нормаларининг қўлланиш соҳаларига қараб
турларга бўлиниши Меҳнатни нормалашни ташкил этиш ва уни бошқариш амалиётида меҳнат нормалари қўлланиш соҳаларига қараб, республика, вилоят, туман, тармоқ ва маҳаллий нормаларга бўлинади. Республикамизда шундай ишлар, операциялар ёки хизмат турлари борки, улар қайси вилоятда ёки туманда учрамасин, ҳар доим бир хил ташкилий ва техникавий шарт-шароитларда ижро этилади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси бўйича бир хил меҳнат нормалари қўлланилади. Масалан, бир хил маркадаги юк ташиш ёки енгил машиналарни таъмирлаш, темир йўл, аэропорт ва ниҳоят автовокзалларда мижозларга патта сотиш, сартарошлар томонидан мижозларга кўрсатилган хизмат турлари ва ҳ.к.лар. Юқорида кўрсатилгани каби иш ва хизмат турлари республикамиз бўйича бир хил шарт-шароитда бажарилгани учунгина уларга мўлжалланган вақт сарфлари миқдори ёки муддати ҳам бир хил бўлади. Ватанимизнинг ҳар бир вилоятида шундай ишлар, операциялар ёки хизматлар турлари борки, уларни бажариш жараёнида нафақат ҳар бир вилоятнинг ўзига хос, ўзига мос услубларини, балки аҳолининг миллий урф-одатларидан келиб чиқадиган талабларни ҳам ҳисобга олиш тақозо этилади. Масалан, эркак кишиларнинг бош киймлари, ҳар хил ширинликлар, озиқ-овқатлар ва ҳоказолар. Сабаби, эркак киши учун бош кийим фасонлари, тикиш таркиблари, услублари, уларнинг шакллари ва ниҳоят, тўқилган гуллари, уларнинг ранглари ҳар бир вилоятда бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шундай ҳолатларда вилоят меҳнат нормалари қўлланади. Туман меҳнат нормалари деганда, у ёки бу туманда жойлашган ишхоналар ёки хизмат кўрсатиш дўконлари учун мўлжалланган меҳнат нормалари, одатда, ер қазилма бойликларини ўзлаштирадиган Оҳангарон қора тош кўмир кони, Муборак, Ўртабулоқ табиий газ конлари, Кўкдумалоқ нефть кони ёки Амударё, Сирдарё, Ҳайдаркўл, Тошкент денгизи каби корхоналар учун мўлжалланган бўлади. Масалан, Муборакнинг ўзида шундай газ конлари борки, уларниннг айримларидан махсус ва қўшимча техникалардан, технологиялардан фойдаланиш натижасида газ қазиб чиқарилса, айримларидан ҳеч бир техника, технология қўлланмасдан, табий газнинг ўзи чиқади, чунки у газ конларида табиий газнинг босими ниҳоятда юқори ва кучли. Шу билан бирга Газлининг ўзида шундай эски газ конлари борки, улар нафақат таъмирни, балки қўшимча ва замонавий техникаларни, технологияларни қўллашни тақозо этади. Албатта, бундай табиий газ конларида юқори босим натижасида табиий газнинг ўзи чиқадиган газ конларига нисбатан ишлаб чиқариш нормалари камроқ, вақт нормалари эса кўпроқ бўлади. Ёки бўлмаса, Тошкент денгизи ва Ҳайдаркўл ҳавзаларини олсак, уларнинг ҳар бирида шундай жойлар учрайдики, уларда балиқлар жуда ҳам зич жойлашган, бундай жойларда балиқ овлаш осон, натижада ишлаб чиқариш нормасини бажариш енгил. Шу билан бир қаторда яна шундай жойлар борки, уларда балиқларнинг жойлашиши зич эмас, аксинча жуда ҳам сийрак. Бундай жойларда балиқ овлаш қийнлашади ва ишлаб чиқариш нормасини бажариш анча мураккаб. Юқорида кўрсатилган ҳар хил шароитларни ҳисобга олиб, Тошкент денгизида ёки Ҳайдаркўлининг ўзида бир-биридан фарқ қиладиган ишлаб чиқариш ёки вақт нормалари ишлаб чиқилади ва амалиётда қўллаш учун тавсия этилади. Тармоқ меҳнат нормалари, одатда, ҳар бир тармоққа тегишли ишхоналарда ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида қўлланилади. Чунки, шундай иш, операциялар ёки хизмат турлари мавжудки, улар фақатгина битта тармоққа тегишли корхоналарда бажарилади. Масалан, тўқимачилик корхоналарида арқонларни йигирадиган, матоларни тўқийдиган жиҳозларни ишлатиш, уларни таъмирлаш ёки узилган арқонларни улаш (боғлаш) билан боғлиқ бўлган ишлар ва ҳ.к. Бундай турдаги ишлар ёки операциялар фақатгина тўқимачилик корхоналардагина учрайди. Ёки бўлмаса, пахта тозалаш корхонларида пахта толасини чигитдан ажратиш, ажратилган пахта толасини тозалаш, саралаш ва уларни киплаш билан боғлиқ ишлар. Бундай турдаги ишлар фақатгина пахта тозалаш тармоғида учрайди. Шундай экан, юқорида кўрсатилган иш турларини бажаришга кетадиган вақт сарфини аниқлаш учун ишлаб чиқилган меҳнат нормалари тўқимачилик ва пахта тозалаш тармоқларига тегишли корхоналардагина қўлланилади. Маҳаллий меҳнат нормалари биргина ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш корхоналарида қўлланилади. Уларни ишлаб чиқилиши ва амалиётга қўлланилишини қуйида кўрсатилган ҳолатлар таққозо этади: Шундай иш ёки хизмат кўрсатиш турлари борки, улар бошқа, ҳатто турдош ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳам учрамайди. Масалан, Тошкент тўқимачилик комбинатида тўқилган матоларни бўяш учун бошқача ёки тубдан фарқ қиладиган технология ёки бўёқ ихтиро этилган ва жорий қилинган. Шундай иш ёки хизмат кўрсатиш турлари борки, улар бошқа, ҳатто турдош ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида учрайди. Аммо уларни ижро этиш учун мавжуд ташкилий-технологик шароитлар ёки бажариш усуллари, услублари, тартиблари бир-биридан тубдан фарқ қиладилар. Масалан, Тошкент тўқимачилик корхонасида узилган арқонларни улаш янгича услубда бажарилади, аммо бу янги услуб бошқа тўқимачилик ишхоналарида ҳали жорий этилмаган. Айрим иш ёки хизмат кўрсатиш турлари учун меҳнат нормалари олдиндан мавжуд. Аммо, бу меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш жараёнида кўзда тутилган ташкилий-техникавий шароитлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналаридаги мавжуд шарт-шароитлардан сезиларлик даражада фарқ қилади. Масалан, Марғилон ипак матолар тўқиш корхонасида ипак ипларидан тўқилган матоларга тавсия этилган гуллар махсус жакард жиҳозлари ёрдамида биратўла тўқилади. Айрим иш (операция) ёки хизмат кўрсатиш турлари учун меҳнат нормалари мавжуд, аммо уларни тайёрлашда – режалашда ва амалиётда синаб кўришда мутасадди ходимлар томонидан айрим хатоликларга йўл қўйилган. Шундай иш ёки хизмат турлари борки, улар учун олдиндан ишлаб чиқилган меҳнат нормалари эскириб қолган, чунки бундай турдаги ишлар ёки хизматлар тубдан фарқ қиладиган усуллар, услублар, техналогиялар ва тартиблар орқали бажарилади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling