1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet82/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Мавсумий меҳнат нормалари маълум бир қисқа муддат ичида фойдаланишга мўлжалланиб, макро иқтисодиёт жабҳаларининг мавсумий соҳаларига тегишли ишлаб чиқариш корхоналарида, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан (анор, узум, олма, шафтоли, қовоқ каби мевалардан) шарбат ишлаб чиқариш ташкил қилинган корхоналарда жорий этилади. Одатда, юқорида кўрсатилган меваларга, айниқса, уларнинг ғарқ ва етилиб пишган пайтларида ишлов бериш натижасида, улар ҳар бир килограммидан олинадиган шарбат миқдори кейинчалик – пишиб етилганига 10-12 ой ўтгандан кейин (махсус музхоналарда сақлаш йўли билан) олинган шарбат миқдоридан анча кўп бўлади. Сабаби, ҳўл меваларнинг кўп муддат сақланиши натижасида физикавий, кимёвий хусусиятлари, ҳолатлари, намлиги ва ҳоказо кўрсатгичлари ўзгариши табиий.


15.5. Меҳнат нормаларининг катта-кичиклигига ва меҳнатни ташкил этиш шаклларига қараб турларга бўлиниши
Меҳнат нормалари катта-кичиклигига қараб элементли (микроэлементли), дифференцияллашган, йириклашган ва комплекслашган турларга бўлинади.
Элементли меҳнат нормалари орқали ҳар бир операциянинг энг кичкина бўлаклари (масалан, қўлни кўтариш, қўлни чўзиш, пастга тушуриш, бирон нарсани бармоқлар билан ушлаш каби) учун зарур бўлган вақт сарфларини аниқлашда фойдаланилади.
Диффенцияллашган меҳнат нормалари ёрдамида битта операция (масалан, болалар ўйинчоғи - камаз машинасини қоғозга ўраш) учун кетадиган вақт сарфини ҳисоблаш учун қўлланилади.
Элементли ва дифференцияллашган меҳнат нормалари асосан йирик (масалан, Асака машинасозлик корхонасида) ва катта серияли ишлаб чиқариш типларида (масалан, Фарғона “Ўзсаламандра” пойабзал корхонасида) кенг қўлланилади. Сабаби, якка ишлаб чиқариш типларда йирик ва катта серияли арзимаган ва кичкина хато, бир хил операциялар иш ёки хизмат турларининг ҳар доим ва кўп миқдорда қайтарилиб туриши натижасида жуда катта ҳажмдаги хатоларга олиб келади. Масалан, 10 марта қайтариладиган иш ёки хизмат турига вақт нормаси ўртача 10 минутга хато қўйилса, жами қўйилган хатонинг ҳажми 1 соату 40 минут ёки 100 минут бўлади. Аммо 10 минг марта қайтариладиган иш ёки хизмат тури, вақт нормаси ҳатто 1 минут хато қўйилса, ундай ҳолда жами қўйилган хатонинг ҳажми 166 соатга ёки 10000 минутга тенглашади. Бу эса бир иш куни давомида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида 21 ишчи (хизматчи) ортиқча жалб этилган, деган хулосага асос бўлади.
Бир қанча операцияга, ишга ва хизмат турига ўрнатилган вақт нормаси, йириклашган меҳнат нормаси, деб юритилади. Масалан, тепловознинг ёки юк ташиш машинасининг маторларини таъмирлаш ёки уларни йиғиш каби иш турлари. Йириклашган меҳнат нормаларини амалиётда қўллаш бу меҳнат нормаларини ишлаб чиқишга, уларнинг бажарилиш даражасини аниқлашга ва иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишга кетадиган меҳнат сарфлари миқдорини сезиларли даражада камайтиришга кенг имкон беради.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling