1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet90/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

16.6. Ёрдамчи вақтни нормалаш
Маълумки, ёрдамчи ишларни бажариш учун кетган вақт сарфларига жиҳозга загатовкани ўрнатиш ва ишлов бериб бўлингандан кейин уни жиҳоздан олиб қўйиш, асбобларни алмаштириш, ишлов берилаётган загатовкани ўлчаш, жиҳозни бошқариш каби ишлар киради. Шунинг учун ёрдамчи оператив вақтни нормалашда, аввало, шу нарсадан келиб чиқиш керакки, ёрдамчи вақт сарфлари меҳнат предметига ўзгартириш киритмайди, балки асосий ишни бажариш учун зарур шароитларни яратиб беради. Вақти-вақти билан ишлайдиган машина ва аппаратларда ёрдамчи вақт уларнинг иш билан тўлиқ бандлигига ёки иши камайганлигига боғлиқ. Шунинг учун ёрдамчи вақтнинг кўп-озлиги иш куни давомида жиҳозлардан фойдаланиш даражасига боғлиқ.
Жиҳозлар тўхтовсиз такомиллашиб бораётганлиги, операциянинг айрим элементлари механизациялаштирилганлиги ва бутун бир поток линиялари барпо килинаётганли туфайли ёрдамчи вақт салмоғи тобора қисқариб бормоқда. Шунга қарамай, машинасозликда, металлга ишлов бериш ёки ёғочсозлик саноатида ҳамда республиканинг бошқа саноат корхоналарида ёрдамчи вақтнинг салмоғи ҳанузгача 25-30 фоиздан ошади.
Машина ва аппаратларнинг асосий ва ёрдамчи иш вақти сарфи алоҳида-алоҳида нормалаштирилади, чунки ёрдамчи вақт сарфи асосий вақт сарфидан: иш жойида меҳнатнинг ташкил қилиниши билан, ишлатиладиган асбоб-ускуналар, мосламалар, шунингдек, ходимнинг маҳорати бўйича фарқ қилади. Ёрдамчи иш кўпинча қўл билан бажарилади. Бу категорияда машина иш вақтини алоҳида нормалаш маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш нормасини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.
Автоматлаштирилган операцияларда ёрдамчи вақт сарфи бевосита иш жойида хронометраж ўтказиш, шунингдек, операция элементларининг давом этишини ёрдамчи вақт нормативлари жадваллари бўйича ҳисоблаш ҳамда операцияни бажариш мазмунини ва изчиллигини ҳисоблаб чиқиш ва меҳнат нормативлари бўйича уларнинг қанча давом этишини аниқлаш йўли билан ҳам белгиланади.
Юқорида кўрсатилганлардан биринчи услуб ёрдамчи вақт нормативлари бўлмаганда, иккинчи услуб меҳнат нормативлари бўйича техник ҳисоблаш услуби билан маҳсулот ишлаб чиқариш нормасини белгилашда, ниҳоят, учинчи услуб – бир типли кўплаб (асосан автоматлаштирилган ҳамда операция ва усуллар миқдори чекланган) ишлаб чиқаришда ёки хизмат кўрсатишда қўлланилади.
Ёрдамчи вақтни нормалаш унинг элементларини аниқлашдан бошланади. Бунда иложи борича ишчини ҳар хил ёрдамчи ишлардан озод қилиш керак бўлади.
Машина (аппаратура) операцияларидаги ёрдамчи иш вақтининг қўл билан бажариладиган қисми қанча давом этишини аниқлаш учун, унинг айрим элементларини мумкин қадар машина (автомат) билан бажарилиши имкониятларини ҳисобга олиш керак. Ундан ташқари кузатишдан олинган маълумотлар таҳлил қилиниб, ходимнинг самарасиз, ортиқча усул ва ҳаракатлари бартараф қилинади ва шу асосда ёрдамчи ишнинг керакли таркиби ва изчиллиги лойиҳалаштирилади.
Ишлаб чиқариш илғорлари ва янгилик яратувчиларининг иш тажрибаси шуни кўрсатадики, операция мазмунини, шунингдек, ишдаги ҳар бир элементни ижро этиш техникасини пухта эгаллаш натижасида юқори кўрсатгичларга эришилади. Шу муносабат билан ҳар бир операцияни лойиҳалашда самарадорлигини оширишнинг бу хилдаги имкониятларига жиддий эътибор бериш керак.
Бу ерда шу нарсани айтиб ўтмоқ керакки, операцияни элементларга бўлиш ва ёрдамчи вақтни деталлаштириш даражаси, шунингдек, белгиланадиган вақт (маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш) нормасининг аниқлик даражаси кўпгина омиллар, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш миқиёсига, мазкур операциянинг такрорланишига, ёрдамчи вақтнинг салмоғига ва ижрочининг иш билан бандлигига боғлиқ. Масалан, ҳисоблашда ниҳоятда аниқлик талаб қилинадиган йирик серияли ва кўплаб ишлаб чиқарувчи циклли жараёнларда операцияларни элементларга бўлиш ва ёрдамчи вақтни нормалаш айрим ҳаракат элементлари бўйича олиб борилади. Якка ва майда серияли ишлаб чиқаришда ёрдамчи вақт айрим юзаларга ва деталларга переход ҳамда операциялар бўйича ишлов беришнинг типовой технологиясига татбиқан қўлланади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling