1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга оширишнинг уч босқичи белгиланган
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Классификатор
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга оширишнинг уч босқичи белгиланган:
Биринчи босқич — 1997—2001 йилларни қамраб олиб, ушбу даврда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини саклаб қолиш асосида мазкур тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлан-тириш учун ҳуқуқий, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида 1998 йил 5 январда „Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғ-рисида” 4- сонли ҳамда „Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида” 5-сон, 1998 йил 28 январда „Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадал-лаштириш тўғрисида” 48-сонли, 1998 йил 24 февралда „Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида”ги 77-сонли, 1998 йил 13 майда „Ўзбекистон Республикасида ўрта-махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарорлари қабул қилинди. Қисқа вақт ичида кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ижросини таъминлаш бўйича республика ҳукуматининг бир нечта қарорлари қабул қилинганлиги ушбу масалага давлат эътиборининг яққол далолатидир. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги узлуксиз таълим тизими турларида қўлланиладиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи ва бошқа ўқув воситаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқдилар. Ўқув дастурлари дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини танлов асосида яратиш, муҳокамадан ўтказиш ва нашр этиш тартиби жорий этилди. Узлуксиз таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайдиган давлат таълим стандартлари, касб-ҳунар таълим турлари бўйича йўналишлар мутахассисликлар ва касблар классификатори ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий мутахассисларнинг малака тавсифлари ишлаб чиқилди. Хусусан, олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлар классификатори Ўзбекистон Республикасининг Ахборотларни кодлаш ва таснифлаш ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. У ЮНЕСКО томонидан 1997 йил март ойида қабул қилинган таълимнинг халқаро стандарт классификацияси тамойиллари асосида тузилган. Олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассислари классификатори Ўзбекистон Республикаси иқтисо-диёти тармоқларини бошқаришнинг барча босқичларида, шунингдек, мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини қамраб олувчи халқаро муносабатлари амалиётида, ахборотларни автоматлаштирилган қайта ишлаш ва айирбошлаш жараёнида: ўқишга қабул қилиш ва мутахассислар тайёрлашни бошқариш; мутахассислар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштиришнинг статистик ҳисоботи; Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар таълим статистикасини таққослаш; Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг халқаро таълим тузилмаси уйғунлашуви вазифаларини ҳал қилишда фойдаланишга мўлжалланган. Классификатор — олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати ҳисобланади. Унда саккизта билим соҳаси назарда тутилган: Таълим. Гуманитарфанлар васанъат. Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ. Фанлар. Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари. Қишлоқ хўжалиги. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот. Хизматлар. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling