1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
-мавзу: Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.1.Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни.
18-мавзу: Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
1.Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни. 2.Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури: моҳияти, мазмуни. 3.Ходимлар касбий ривожланишига бўлган эҳтиёж. 4.Касбни танлаш ва касбга йўллаш тизими. 5.Ишчи ва мутахассислар иш жойларини паспортлаштириш. 6.Кадрларни малакасини ошириш тизими. 18.1.Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва мазмуни. Персонални ривожлантиришнинг моҳияти шундаки, инсонлар компания ёки фирманинг асосий рақобат бойлиги ҳисобланади. Улардаги салоҳият корхона муваффақиятининг стратегик аҳамиятга эга омили бўлиб, унинг муваффақиятли фаолият кўрсатишини белгилаб беради. Хорижий фирмаларнинг мутахассислари персонални ривожлантириш турли услублари самарадорлигини тадқиқ этар эканлар, кутилмаган хулосага келдилар: катта ёшдаги ходимлар ҳам худди болалардек ўқишар экан. Яъни компания ва фирма раҳбарлари, менежерлари, мутахассислари ўзлари билмайдиган нарсани эгаллашлари талаб этилгандагина ўқиш хоҳишини билдирар эканлар. Ходимларга хизмат вазифалари кенгайтирилган янги лавозимлар таклиф қилиниши персонални ривожлантиришнинг энг самарали усули экан. Инсондан янги, илгари унга номаълум бўлган ишни бажариш талаб этилганда, у касбий ривожланишда сифат жиҳатидан сакраш қилар экан. Бугунги тез ўзгариб бораётган шароитларда персонални ривожлантиришда қуйидаги ҳолатларга дуч келиниши мумкин: Ходим меҳнат мақомини сақлаб туриш, тиклаш ва ошириш учун ноқулай вазиятларга фаол қаршилик кўрсатиши. Яъни меҳнат мақомини ушлаб қолиш, тиклаш ва ҳатто ошириш учун қўшимча жисмоний ва аклий куч сарфлашга (малака ошириш, янада унумлироқ ишлаш) астойдил ҳаракат қилиш. Жиддий ён босиш: иш ҳақи камайиши, ҳар қанақа ишни бажаришга рози бўлиш ёки умуман ишни йўқотиш, нафақа ёки жамғарган маблағлари ҳисобига яшашга мойиллик. Бундай ҳолларда инсон қўшимча жисмоний ва ақлий куч сарфлашни хоҳламаслиги табиийдир. У ҳатто камроқ малака талаб этадиган ёки қизиқарли бўлмаган ишга ҳам ўтишга монелик қилмайди. Бу тоифадаги ходимлар ўз қимматини етарлича қадрламайдилар, меҳнат бозорида рақобат қила олмайдилар. Уларни ноқулай шароитларга бўйсунувчи ходимлар дейиш мумкин. 3.Инсон анъанавий иш вақти ўзгартирилиши (тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси)га рози. Шу билан бирга, у янада кескинроқ ўзгаришларга (масалан, ишчиликдан тадбиркорликка ўтишга) қаршилик қилмайди. Тўлиқсиз иш куни ёки иш ҳафтаси бундай ҳолда унга бошқа иш қидириш, малакасини ошириш, янги (турдош) касб эгаллаш, ўз тадбиркорлик ишини бошлаш учун қулай имконият туғдиради. Юқорида қайд этилган ёндашувларни корхона умумий стратегияси билан мувофиқлаштириш қуйидагича амалга оширилиши мумкин: -юқорироқ бўш лавозимларни ўз ходимлари ҳисобига тўлдириш (мансабда ўстириш); -бўш қолган ишчи кучини ишлаб чиқаришнинг бу ишчи кучларига эҳтиёжи бўлган участкаларига ўтказиш; -ишлаб чиқариш зарурияти ёки ходим қизиқишини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва ходимлар ташаббуси билан иш жойларини алмаштириш; -ишчи кучига эҳтиёж сезиларли даражада камайганда ҳам ходимнинг меҳнат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаган ҳолларда уни сақлаб қолиш. Персонални ривожлантириш қуйидаги шартларга боғлиқдир: корхонанинг персонални бугунги ишида ва келажакни кўзлаб ривожлантиришга эҳтиёжи; ходимларни ривожлантириш салоҳияти, яъни уларнинг ҳали фойдаланилмаган билимлари, қобилиятлари мавжудлиги; персоналнинг ривожланишга эҳтиёжи; персонални ривожлантириш имконияти, яъни молиявий, меҳнат, техника ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги. Персонални ривожлантириш зарурати ўз вақтида олинган билимлар, эгалланган кўникмалар эскириб қолиши жараёни ғоят тезлашиб кетганлиги билан боғлиқдир. Илм-фан ютуқлари, янгиликлардан муттасил хабардор бўлиш, давр билан баравар қадам ташлашга интиладиган ҳар бир мутахассис қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини тугаллаши билан амалда яна ўқишни бошлаши талаб этилмоқда. Билимларнинг бу даражада жадаллик билан эскириб бораётганлиги замонавий корхоналарни узлуксиз ўқийдиган корхона сифатида фаолият кўрсатишини хаётий заруратга айлантирди Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling