1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Ишчи ва мутахассислар иш жойларини паспортлаштириш


Download 4.29 Mb.
bet99/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

18.5.Ишчи ва мутахассислар иш жойларини паспортлаштириш
Ишчи ва мутахассислар иш жойларини паспортлаштириш ана шу мақсадга хизмат қилади. Персонал билими, кўникмалари, маҳоратига талаблар узлуксиз таълим тизимининг асосий ҳужжати ҳисобланиб, ўқитиш унга асосланган ҳолда ташкил этилади.
Персонални узлуксиз ўқитиш йўлга қўйилган компания ва фирмаларда иш жойи паспорти одатда қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ходим ҳақида маълумотлар;

  • ходимнинг иш тажрибаси;

  • ходимнинг касбий билими;

  • ходимнинг касбий маҳорати;

  • шахсий сифатлар;

  • шахс психологияси;

  • саломатлик ва ишчанлик;

  • малака даражаси;

  • хизмат карьераси;

  • қизиқиши (хобби);

  • ходимнинг шахсий нуқсонлари;

  • меҳнатнинг ташкил этилиши;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш;

  • ижтимоий неъматлар;

  • ижтимоий кафолатлар.

Илмий асосда тузилган иш жойи паспорти ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларни ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда меъёрий ҳужжат вазифасини ўтайди.
Яхши ходимлар, одатда, ўқиш, малака оширишни, сифат жиҳатидан янги вазифаларни ҳал этишни хоҳлайдилар. Бироқ энг фаол ходимлар ҳам буни қандай амалга оширишни ҳамиша ҳам билавермайдилар. Оқибатда уларнинг интилишлари рўёбга чиқмайди, бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсирини қўрсатмай қолмайди. Бу рўй бермаслиги учун корхона ва ташкилотларнинг кадрлар хизмати ишлаб чиқаришнинг жорий ва истиқболдаги фаолияти кўрсаткичларига асосланган ҳодда ўз ходимларини тайёрлаш ва ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишлари, бу режалар бажарилишини мунтазам назорат қилиб боришлари керак.
Корхонада персонални узлуксиз ўқитиш тажрибасига таянган ҳолда унинг қуйидаги тамойилларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • ўқитишни умумий ишлаб чиқариш ва кадрлар вазифалари билан узвий боғликлигини таъминлаш;

  • ўқитиш дастурларини гуруҳларлар ва ихтисосликларга мувофиқ равишда индивидуаллаштириш;

  • дастурлар услубиётини жуда пухталаштириш;

  • ўқитишнинг фаол усулларидан кенг қўлланиш ва ўқитиш муддатларини қисқартириш;

  • ихтисослаштирилган малака ошириш марказлари тармоғини яратиш;

  • билимлар, кўникмалар, маҳоратга ўқитишда бу билим ва кўникмаларни раҳбардан ходимга ҳамда ходимлар ўртасида бир-бирларига узатишларига эришиш.




Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling